4-мавзу: Ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар шароитида ташкилий хулқ Режа: Ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар тушунчаси Ташкилотлардаги ўзгартиришларни бошқариш


Ташкилий ўзгартиришларни ўтказиш усуллари



Download 150,17 Kb.
bet3/5
Sana23.06.2022
Hajmi150,17 Kb.
#696856
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5251412845886707592

Ташкилий ўзгартиришларни ўтказиш усуллари. Бундай ўзгартиришларни ўтказаётганда ташкилий маданият, одамлар, вазифалар, технологиялар ва шу кабилар ўртасида ўзаро боғлиқлик борлигини эътиборга олиш зарур. Алалхусус, ташкилий ўзгартиришларни ўтказиш усулларининг қуйидаги гуруҳлари мавжуд:
- одамларни ва маданиятларни эътиборга олиш усуллари. Бу усуллар ўзгартириш ишларига кўпчилик ходимларни фаол этиш ва қатнаштиришни кўзда тутади;
- вазифалар ва технологияларни эътиборга олиш усуллари. Бу усуллар бевосита одамларнинг ишида ўзгартириш ясашга қаратилади. Бунда аниқ-равшан ишларда қўлланиладиган технология жараёнлари асбоб-анжомларига асосий эътибор қаратилади;
- ташкилий технологияга қаратилган усуллар. Бунда лавозимлар ёки вазифаларнинг ўрнини алмаштириш, ходимлар ва бўлинмалар ўртасидаги алоқаларни ўзгартириш талаб қилинади.
Ташкилий ўзгартиришларни ўтказишда фойдаланиладиган дастурлар бутун ташкилотни қамраб олиши лозим, шундай қилинса, эски усулларга қайтишга имкон қолмайди.
4.3. Ўзгартиришларга қаршиликлар ва уларни бартараф этиш
Айрим жойларда амалга оширилаётган ўзгартиришлар кўпинча муайян қаршиликларга учраши мумкин.
Шундай қаршиликлар оқибатида меҳнат унумдорлиги, иш суръати ва маҳсулот сифати пасайиши, меҳнат интизоми ёмонлашуви, ходимлар қўнимсизлиги, қизиқиш камайиши, кайфият тушиб кетиши, меҳнат можаролари келиб чиқиши, ўтказилаётган ўзгартиришларда ходимларнинг иштирок этиш иштиёқи йўқолиши эҳтимолдан холи эмас.
Ўзгартиришларга қаршиликлар турлича бўлади. Бундай қаршиликларда айрим кишилар ёки жамоалар қатнашиши ёхуд улар ташкилий тус олиши ҳам мумкин.
Ўзгартиришларга айрим кишилар қаршилигининг манбалари қуйидагича:
Одамларнинг идроки. Гап шундаки, одамлар ахборотни турлича идрок қиладилар. Улар, биринчидан, бирон аниқ ҳодисани тушунишларига мос келадиган ёки қўллаб-қувватлайдиган нарсага асосий эътиборни қаратадилар. Масалан, улар ўзларига маъқул бўлган ахборотни ўқиш ёки эшитишни хоҳлайдилар, уларнинг нуқтаи назарини ўзгартирадиган нарсага қизиқмайдилар. Бошқа бир тоифа кишилар эса ахборотни ўз тасаввурлари асосида идрок этадилар. Уларнинг айримлари одат бўлиб қолган тасаввурлар ва қадриятларни ўзгартиришни хуш кўрмайдилар.
Ходимларнинг шахси. Ходимларнинг баъзи шахсий хусусиятлари (авторитарлик, ақидапарастликка мойиллик кабилар) кўпинча ўзгартиришларга қаршиликка асос бўлади. Баъзи ходимларнинг бошқа шахслар раъйига қараб иш тутиши қаршиликнинг яна бир сабабидир. Одатда ўша нуфузли шахслар ўзгартиришларни маъқулламагунча қаршилик давом этаверади. Бундай вазиятда кўп нарса раҳбарларнинг қандай иш тутишига боғлиқ бўлади.
Одамларнинг одатлари. Айрим ходимлар ташкилот (тузилма, технология ва иш усуллари) ўзгарган бўлса ҳам, одатдагидек ишлайверишни хоҳлайдилар. Одамнинг одати унинг қаноат манбаи бўлиши мумкин, чунки у вазиятга мослашиш имконини беради, қулайлик ва хавфсизликни таъминлайди. Одамнинг одати ўзгартиришларга қаршиликнинг муҳим манбаи бўлиб қолади, йўқми, бу нарса шахснинг ўзгартиришларни қандай қабул килишига боғлиқ. Масалан, ўзгартиришлар одатий иш шароитини бутунлай ўзгартирмаса, масалан, иш суръатини анчагина оширмаса ёки иш кунини узайтирмаса, одамлар ўзгартиришларга қаршилик қилмайдилар.
Одамларнинг таъсир ва ҳокимлик қўлдан кетишидан хавфсираши. Одамлар ташкилотда ўтказилаётган ўзгартиришларни баъзан ўз амали ва таъсирига ҳужум деб ҳисоблайдилар. Ҳокимиятнинг бир тури, манбаи бўлмиш ресурслар ва ахборот устидан назорат қилиниши бунга мисол бўла олади. Ўзгартириш натижасида бундай назоратдан маҳрум бўлиниши қаршиликка олиб боради. Бошқарувнинг маҳаллийлаштирилиши ва ваколатларнинг бошқаларга берилишини ҳам одамлар ўз ҳокимияти ва таъсирига хавф деб тушунишлари мумкин.

Download 150,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish