Хитойнинг иқтисодий ислоҳатлари ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисида маълумот



Download 58,26 Kb.
bet13/15
Sana17.07.2022
Hajmi58,26 Kb.
#812929
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Хитой тажрибаси мисоди камбағалликни кисқартириш таҳлили (3)

Учинчидан, Жаҳон банки ва БМТ Тараққиёт дастури каби халқаро ташкилотларнинг таклиф ва тавсиялари асосида аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш чоралари кўрилмоқда. Мазкур услубиёт Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда муҳим дастаклардан бири бўлиб, ижтимоий стандартларни белгилашда фойдаланилди.
Тўртинчидан, ўрта ва узоқ муддатларда камбағалликни қисқартиришнинг стратегик мақсадларини белгилаш мақсадида, Жаҳон банки ва БМТ Тараққиёт Дастури экспертлари билан бирга "2021—2030 йилларга қадар Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш стратегияси" лойиҳаси ишлаб чиқилиб, умумхалқ муҳокамасига қўйилди.
Ҳужжатда республикада камбағалликни қисқартириш учун комплекс ёндашилиб, қуйидаги устувор йўналишлар доирасида чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда:

  • эҳтиёжманд аҳолига кўрсатиладиган ёрдам ва хизматлар турини кўпайтириш ҳамда сифатини яхшилаш орқали мавжуд тизимни янада такомиллаштириш;

  • аҳоли эҳтиёжманд қатламини ижтимоий муҳофаза қилишнинг янги усул ва механизмларини доимий такомиллаштириб бориш орқали камбағаллик даражасини янада қисқартириш;

  • аҳоли эҳтиёжманд қатламининг сифатли ва узлуксиз таълим олиш имкониятларини ошириш орқали инсон капиталини ривожлантириш ҳамда соғлиқни сақлаш хизматларидан тўлиқ фойдаланишига эришиш;

  • ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларида фойдаланилмаётган янги ресурсларни ишга тушириш орқали камбағал аҳоли, айниқса аёллар ва ёшлар бандлигини оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш;

  • ҳукумат томонидан давлат ва нодавлат ташкилотларининг бевосита камбағалликни қисқартириш борасидаги фаолияти ҳамда амалга ошириладиган чора-тадбирлар самарадорлигини таъминлаш;

  • ҳудудларда камбағал аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш, коммунал хизматлар, муҳандислик инфратузилма объектларидан фойдаланиш даражасини ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмаккга муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарори қабул қилиниб, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га эҳтиёжманд оилаларнинг киритиш тартиблари, шу билан биргаликда камбағалликни қисқартириш бўйича истиқболдаги устувор вазифалар, 2021 йилги Давлат дастурида иқтисодиётни ривожлантириш, шу жумладан камбағалликни қисқартириш ва узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсиш пойдеворини яратишнинг устувор йўналишлари белгиланган. 
Жумладан:
а) ишсиз аъзолари бор бўлган ҳамда "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган оилаларга деҳқончилик билан шуғулланиш имкониятларини кенгайтириш учун 2021 йил 1 июлдан бошлаб:

  • деҳқончилик билан шуғулланиш учун янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларидан 10 сотихдан 1 гектаргача ер ажратилиши;

  • ажратилган ер майдонлари суғориш тизими (артезиан қудуқлар, томчилатиб суғориш ва бошқалар) ҳамда электр энергияси билан таъминланиши;

  • берилган ерларни ўзлаштириш учун (ер ҳайдаш, уруғ-кўчат харид қилиш ва бошқалар) субсидия ажратилиши белгилаб берилган.

2021 йил 1 апрелга қадар ҳар бир туманнинг имконияти ва ривожланиш йўналишидан келиб чиқиб эҳтиёжманд оилаларга деҳқончилик билан шуғулланиш учун кўмаклашиш тизимини йўлга қўйиш вазифаси кўзда тутилган.
б) Яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидиялар ажратилиши амалиёти йўлга қўйилиб, бу орқали мазкур аҳоли қатламлари бизнес учун дастлабки капитал билан таъминланмоқда.
в) Ўзбекистон тарихида илк маротаба миллий камбағаллик чегараси — Аҳолининг минимал истеъмол харажатларини эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилиб, мазкур кўрсаткичдан ижтимоий сиёсатни юритишнинг самарали инструменти сифатида фойдаланилмоқда.
Шу билан биргаликда, ижтимоий кафолатларни бир тизимга келтирилиб, улар босқичма-босқич минимал меъёрлар даражасига етказилади.
г) Камбағалликни қисқартириш борасида ҳудудлардаги ҳақиқий ҳолатга баҳо бериш, амалга оширилаётган ишлар ижросини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича 2020 йилда бошланган ишлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими ўз ҳудудида камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиб, унинг ижроси бўйича ҳар чоракда маҳаллий Кенгашлар ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали халққа ҳисобот бериб бориш тизими жорий этилган.
Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар самарасини Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳокимлар фаолиятига баҳо бериш рейтингига интеграция қилинмоқда.
д) Ишсиз фуқаролар, камбағал оила аъзоларига уларнинг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида берилаётган моддий ёрдам ва субсидиялар самарадорлигини ошириш мақсадида мутлақо янгича тизим — ижтимоий шартнома тизими жорий йилдан бошлаб амалиётга тадбиқ этилмоқда. Мазкур тизим орқали:

  • ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга бандлигини таъминлаш ва моддий кўмак бериш мақсадида ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлардан фойдаланиш бўйича фуқаронинг мажбуриятлари белгилаб берилди;

  • фуқаронинг ижтимоий шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариш устидан мониторинг тизими ўрнатилади ва давлатдан ёрдам олган фуқаронинг «шахсий профили» яратилди;

  • ижтимоий шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажарган фуқароларни рағбатлантириш, бажарилмаган ҳолатларда эса уларнинг ижтимоий масъулияти белгиланди;

  • ижтимоий шартнома тизими тажриба тариқасида синовдан ўтказилиб, натижалари бўйича республиканинг барча туман (шаҳар)ларида татбиқ этилди.

э) 2021 йилда камбағал ва ишсиз фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш ва меҳнат фаоллигини ошириш мақсадида уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизими тўлиқ жорий этилиб, ўқишга жалб қилинган фуқаролар қамрови кенгайтирилади. Ушбу мақсадларда қатор амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Жумладан, унда:

  • ишсиз фуқарони 40 турдаги касб-ҳунарга ўқитиш;

  • ишсиз фуқарони тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш;

  • ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси учун чет тилларига ўқитиш;

  • "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га кирган фуқароларнинг ўқиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш жамғармаси, ёшлар ва хотин-қизларнинг ўқиш харажатларини эса Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (жамғармаси) томонидан қоплаб бериш.

ж) Бундан ташқари, эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар кўлами янада кенгайтирилиб, чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлаш, бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган оилалар ва шахсларни вақтинчалик ёки умрбод мулк ҳуқуқи берилмаган ҳолда турар-жой билан таъминлаш учун маҳаллий ҳокимликлар томонидан уй-жойларни сотиб олиш тартиби жорий этилди.
2022 йил 25 апрел ҳолатига Жиззах вилоятида "Темир дафтар"га киритилган эҳтиёжманд оилалар жами 17 728 та бўлиб, оила аъзолар сони 78 637 нафар бўлиб, меҳнатга лаёқатли ишсизлар сони 23 167 нафар, ишга жойлаштирилганлардан оилалар сони 17 326 та ёки 97,8 фоиз, аъзолар сони 23 009 нафар ёки 99,3 фоизни ташкил этди.
Tуман Кенгашлари қарорлари асосида рўйхатдан чиқарилган оилалар сони 16 955 та ёки 95,6 фоиз, оила аъзолари сони 75 930 нафар ёки 96,6 фоиз, иш билан таъминланган меҳнатга лаёқатлилар 22 587 нафар ёки 97,5 фоиз, чиқарилгандан сўнг қолган ёрдамга мухтож оилалар сони 773 та, оилал аъзолари 2 707 нафар, меҳнатга лаёқатли ишсизлар 571 нафар шундан ишга жойлаштирилганлар 422 нафар ёки 73,9 фоиз, меҳнатга лаёқатли ишсизлар фарқи 149 нафарни ташкил этди.

Download 58,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish