Иккинчидан, пандемия шароитида эҳтиёжманд аҳолини моддий ва номоддий қўллаб-қувватлаш мақсадида жойлардаги тўртта сектор, маҳалла органлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда депутатлар билан биргаликда камбағал ва моддий ёрдамга муҳтож оилалар рўйхати — "Темир дафтар" тизими ташкил этилди.
Мазкур тизимнинг шаффофлигини таъминлаш, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган ва сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган оилаларни қайд этишга мўлжалланган saxovat.argos.uz дастури ишга туширилиб, оилаларнинг меҳнатга лаёқатли ишсизлари бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг «Вақтинчалик тартиби» тасдиқланди.
Жиззах вилоятида мазкур рўйхат қуйидаги мезонлар асосида шакллантирилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.
оилада меҳнатга лаёқатсиз ногиронлар ва сурункали касалликка чалинган аъзоларнинг мавжудлиги;
оиланинг ҳақиқатда эҳтиёжманд, ночор ва моддий кўмакка муҳтожлиги.
- Президентмизнинг 2020 йил 30 июлдаги 6038-сонли фармони билан вилоятдаги "Темир дафтар"даги ҳақиқатда муҳтож, ночор ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
- вилоят бўйича жами 10,8 мингдан зиёд оиланинг 46,7 минг нафар аъзосига (жон бошига 220 минг сўмдан) жами 10,3 млрд.сўм моддий ёрдамлар кўрсатилди.
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги ПҚ-4815-сонли қарорига асосан моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож, "Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига, ногирон ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган
- вилоят бўйича жами 15,4 минг нафар оила аъзосига (жон бошига 500 минг сўмдан) жами 7,7 млрд. сўм бир марталик ёрдам тўловлари тўлаб берилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги ПҚ-56-сонли Қарорига асосан вилоят бўйича жами 4,4 мингта оилага (Ҳар бир оилага 800 минг сўмадан) 3,5 млрд.сўм моддий ёрдам маблағлари тарқатилди.
-Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 346-Ф-сонли фармойишига асосан вилоятдаги қарийб 10,2 минг оиланинг ҳар бирига 485 минг сўмдан жами 5 млрд.сўм;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5204-сонли Қарорига асосан, вилоят бўйича жами 7,5 минг нафараъзосига (жон бошига 500 минг сўмдан) 3,7 млрд.сўм тарқатилди.
Шу билан бирга, кекса ёшдаги ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 10 фоизга оширилди.
Бундан ташқари, 2022 йилнинг 1 чорагида “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларни моддий ва маънавий-қўллаб қувватлаш мақсадида вилоят маҳаллий бюджети маблағи ҳисобидан “Темир дафтар” жамғармасига 4,4 млрд. сўм маблағ ажратилди.
Бунда жаҳон тажрибасида кенг қўлланиладиган камбағал оилаларнинг доимий даромад манбаини яратиш, инсон капитали сифатини ошириш ҳамда тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаш каби уч воситадан фойдаланилмоқда.
Шу билан бирга, ўтган йилда ижтимоий кўмакка муҳтож ва кам таъминланган оилаларга нафақа ва моддий ёрдам ажратиш қамрови оширилди.