8
қаратади. Давлат бюджети ҳамда хўжалик шартномаси асосида бажариладиган илмий
тадқиқотлар кўлами ортади. Университет талаба-магистрантлари Ўзбекистон Республикаси
Президенти ва Давлат стипендияларини қўлга киритиш бўйича республика олий ўқув юртлари
ўртасида етакчи ўринларни эгаллаб келишади. Мазкур йиллар давомида номзодлик ва
докторлик диссертациялари ҳимоялари сонининг ортишига эришилган.
М.Ҳ.Аҳмедов 2005 йилдан 2013 йилга қадар Фарғона давлат университети ректори
лавозимида ишлайди. Раҳбарлик фаолияти давомида ўқув жараѐни, илмий тадқиқот,
ободонлаштириш ишларини такомиллаштириш борасида самарали меҳнат қилади.
Университетда ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида ҳужжатлар айланишини назорат
қилиш электрон дастури, университет Низомининг янги таҳрири ва регламенти ишлаб
чиқилади. Талабалар бўш вақтининг самарали ўтишини таъминлаш мақсадида «Талаба баҳори»
кўрик-танлови, «Интеллектуал ринг» беллашувларини ўтказиш йўлга қўйилади. Университетда
замонавий талабларга мувофиқ жиҳозланган ахборот ресурс маркази фаолияти йўлга қўйилиб,
факультетлар қошида унинг филиаллари ташкилланган.
М.Ҳ.Аҳмедов 2007-2014 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов
комиссиясининг аъзоси сифатида ҳам фаолият олиб боради. 1996 йилдан эса ЎзРФА Зоология
институти ҳузуридаги докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича Ихтисослашган
Кенгаш аъзоси, шунингдек, Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясининг ―Биология‖ бўлими
бўйича ҳайъат аъзоси сифатида фаолият олиб борган.
1998 йилда устозга ―Фарғона давлат университетида хизмат кўрсатган доцент‖ фахрий
унвони берилган. 2006 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 15 йиллиги
муносабати билан ―Ўзбекистон Мустақиллигининг 15 йиллиги‖ кўкрак нишони билан
тақдирланган.
М.Ҳ.Аҳмедовнинг юзлаб илмий мақолалари нуфузли халқаро ва республика илмий
журналларида чоп этилган, 30 дан ортиқ монография ва ўқув-услубий қўлланмалари мавжуд.
Устознинг раҳбарлигида 5 та номзодлик, 1 та докторлик диссертациялари ҳимоя
қилинган.
Мадаминбек Ҳотамович зоолог-энтомолог сифатида нафақат Ўзбекистон, балки халқаро
миқѐсида ҳам таниқли олим эди. Олим томонидан кашф этилган ва фанга киритилган
йигирмадан ортиқ турлар дунѐ каталогларидан жой олган. Устознинг узоқ йиллик илмий
изланишлари натижаси сифатида яратилган илмий асарлари ва ўқув адабиѐтлари соҳанинг
етакчи манбаларидан ҳисобланади. Мадаминбек Ҳотамович бошлаган илмий тадқиқотлар
ҳозирда унинг кўп сонли шогирдлари томонидан муваффақиятли давом эттирилмоқда.
Шогирдлари қалбида устоз ҳамиша барҳаѐтдир.
Do'stlaringiz bilan baham: