Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


Фарғона давлат университети



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   414
Bog'liq
Туплам

Фарғона давлат университети
ректори, профессор Р.Ҳ.Мақсудов 
 



ЗАХМАТКАШ ЗООЛОГ ОЛИМ ВА УСТОЗ ПЕДАГОГ 
 
Биология фанлари доктори, профессор Алишер Авлиѐхонович Муҳаммадиевнинг 
ѐрқин хотирасига бағишланади 
 
Юртимизда илм-фаннинг ривожланишига ўзларининг ҳаѐтларини бахшида қилган 
забардаст олимларимизнинг ҳаѐт йўлларини атрофлича ѐритиб бериш ва эришган ютуқларини 
эътироф этиш, уларни наъмуна қилиб кўрсатиш, ѐш авлоднинг илму-маърифатга бўлган 
қизиқишларини ривожлантириш билан бир қаторда уларда марҳум устозларимиз эришган 
ютуқлардан фаҳрланиш хиссини уйғотади. Биология фанлари доктори, профессор Алишер 
Авлиѐхонович Муҳаммадиевнинг ҳам эътирофга лойиқ ҳаѐт йўли фанимиз тарихида ўчмас из 
қолдирган. Устоздан таълим ва тарбия олган инсонлар ҳозирги кунда ҳам захматкаш олимнинг 
меҳнатларини, илм-фан тараққиѐтига қўшган буюк хизматларини яхши билади ва эъзозлайди.
Домла ўзида олимлик истеъдоди ва педагоглик маҳоратини мужассамлаштирган эди. У ўз 
умрини ўқитувчилик фаолиятисиз тасаввур эта олмасди. Устоз ўқитувчилик касбини энг 
шарафли ва шу билан бирга, энг масъулиятли ҳамда машаққатли касб эканлигини яхши билар 
эди. А.Муҳаммадиевнинг энтомология, эволюцион таълимот каби фанлардан олиб борган 
машғулотлари илмийлилиги, мазмуни ва қизиқарлилиги билан талабаларни доимо ўзига жалб 
қилар эди. Чунки устоз маърузаларини доимо фаннинг энг сўнгги янгиликлари билан бойитиб 
борар ва ўз шогирдларига ҳам шуни таъкидлаб келарди. 
Биология фанлари доктори (1990), профессор (1993), Ўзбекистон Республикаси халқ 
таълими аълочиси (1991), Фарғона давлат университетида хизмат кўрсатган профессор (1996) 
Алишер Авлиѐхонович Муҳаммадиев1939 йил 23 апрелда Фарғона шаҳрида таваллуд топган.
1961 йили Фарғона давлат педагогика институтининг биология-кимѐ факультетини 
тугатган. Тожикистон ва Ўзбекистон ФА Зоология институтлари аспиранти (1961-1964), кичик 
илмий ходим (1964-1965) лавозимларида меҳнат қилган. 1965 йилдан Фарғона педагогика 
институти физиология кафедраси ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, зоология кафедраси доценти 
(1969, 1978, 1989 йилларда); табииѐт факультети декани (1973-1976); катта илмий ходим (1976-
1978); зоология, умумий ва регионал биология кафедралари мудири (1979-1989, 1991-2000), 
профессори (2000) лавозимларида ҳамда Ўзбекистон зоология жамияти Фарғона бўлимининг 
раиси (1994 йилдан) сифатида самарали фаолият кўрсатган.
А.А.Муҳаммадиевнинг илмий тадқиқотлари энтомология ва ўсимликларни ҳимоя 
қилишнинг долзарб муаммоларини ўрганишга бағишланган. Фарғона водийсида 
шираларнинг кенг қамровли ва режали тадқиқ этилиши 1960 йилларнинг бошида домланинг 
ташаббуси билан Фарғона давлат университетининг зоология кафедрасида бошланган. 
Ўтказилган тадқиқотлар давомида, дастлаб, водийда бу ҳашаротларнинг 166 тури учраши 
аниқланди; уларнинг бир нечтаси янги турлар сифатида таснифланди; фан учун шираларнинг 
янги уруғи кашф этилди; қатор турларнинг илгари маълум бўлмаган морфалари топилди; энг 
хавфли асосий зараркунандалари тавсифланди. Кейинчалик профессор А.А.Муҳаммадиевнинг 
"Шарқий Ўрта Осиѐ ширалари (Ноmорtera, Aрhidinea)" мавзусида олиб борган изланишлари 
қатор назарий ва амалий хулосалар чиқаришга имкон берди. Жумладан, ширалар биоценоз ва 
агроценозлар энтомофаунасининг муҳим компоненти эканлиги кўрсатилиб, уларнинг мазкур 
экологик тизимлардаги ўрни ва роли аниқланди. Ширалар ривожланишининг хусусиятларига 
оид қиѐсий маълумотларни қўллаш уларнинг тараққиѐтига вертикал минтақавийлик 
таъсирининг моҳиятини очиб берди. Тадқиқ этилган ҳудуд афидофаунасининг қўшни 
афидофауналар билан зоогеографик алоқалари ва ўзаро муносабатларини ўрганиш натижалари 
Шарқий Ўрта Осиѐни шираларнинг қатор эндемик уруғ ва турларининг келиб чиқиш маркази 



деб ҳисоблашга имконият берди. Шираларнинг айрим эндемик гуруҳларининг шаклланиш 
таҳлили эндемик формалар генезисининг умумий манзарасини тасаввур этиш имкониятини 
берди. Шарқий Ўрта Осиѐ шираларининг фаунаси, географик тарқалиши, вертикал 
минтақалар бўйлаб тақсимланиши, эволюцияси ва антропик омиллар таъсирида 
ўзгариши унинг номзодлик (1966) ҳамда докторлик (1989, Киев) диссертацияларида 
таҳлил қилинган.
А.А.Муҳаммадиев энтомология ва зоология соҳасида бир неча шогирдлар - 2 нафар фан 
доктори (бири хорижий давлат фуқароси) ва 9 нафар фан номзодини етиштирган.
ЎзРФА Зоология институти (1994-2001) ҳамда Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш 
илмий-текшириш институти қошидаги ихтисослашган Илмий Кенгашларнинг аъзоси сифатида 
А.Муҳаммадиев олий малакали илмий кадрларни тайѐрлашда фаол иштирок этган. 
1998 йилда Истамбул шаҳрида (Туркия) ўтказилган VI Халқаро экология лойиҳалари 
олимпиадасида Алишер Муҳаммадиев раҳбарлигида Ўзбекистон миллий жамоасининг аъзоси 
1- ўринни эгаллаган ва олтин медал билан мукофотланган. 
А.А.Муҳаммадиевнинг юзлаб илмий, илмий-услубий ва илмий-оммабоп ишлари 
республика ҳамда халқаро миқѐсдаги нашрларда чоп эттирилган. 
Устознинг кўп йиллик изланишлари натижасида яратилган илмий - услубий асарлари ва 
ўқув адабиѐтларидан таълим ва тадқиқотлар жараѐнларида кенг фойдаланилмоқда. Илму-фанда 
фидоийлик намуналарини кўрсатиб келган устознинг ѐрқин хотираси шогирдлар қалбида мангу 
яшайди.

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish