Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


АБУЖАҲЛ ТАРВУЗИ – ЧИРОҚЧИ ШАРОИТИ УЧУН



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet298/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
АБУЖАҲЛ ТАРВУЗИ – ЧИРОҚЧИ ШАРОИТИ УЧУН
ИСТИҚБОЛЛИ ТУР
 
Насриддинова М.Р., Холмуродов Ж.Н. 
Қарши давлат университети
Ўсимликлар олами вакилларидан инсонлар турли мақсадларда фойдаланиб келганлар ва 
уларнинг турли-туман хусусиятларини азалдан ўрганиб келганлар. Ўсимликларнинг муҳим 
хусусиятларидан бири уларнинг шифобахшлигидир. Шундай шифобахш турлардан бири 
абужаҳл тарвузидир. Бугунги кунда аччиқ тарвуз деб аталадиган тарвуз қадимда «Абу жаҳл» 
номи билан аталган. 
Абужаҳл тарвузи (
Bryonia alba 
L.) – қовоқдошлар (
Cucurbitaceae
) оиласига мансуб полиз 
ўсимлиги. Бу тарвуз ўз ватанида кўп йиллик ўсимлик, Ўрта Осиѐда эса маҳаллийлашган бир 
йиллик ўсимлик. Ватани Калахари саҳроси бўлиб, ҳозирги кунда ѐввойи ҳолда Жанубий 
Африка, Арабистон ярим ороли ҳамда Эронда ўсади [1, 2]. 
Ётиб ўсувчи палаги 2-4 м гача боради. Илдизи чуқур жойлашган ўқ илдиз, барг 
қўлтиқларидан ўсиб чиққан жингалаклари ѐрдамида илашиб, чирмашиб ўсади. Барг банди узун, 
барглари бир неча бўлакчалардан иборат, ранги оч яшил, оқ ва узун туклар билан қопланган. 
Оталик ва оналик гуллари алоҳида-алоҳида жойлашган, чангчили гуллари поянинг юқори 
қисмида, уруғчили гуллари пастки қисмида ўрнашган. Июль ойида гуллайди. Асосан четдан 
чангланади. Мевасининг шакли юмалоқ, овалсимон. Унинг оғирлиги - 0,5-3 кг, ҳосилдорлиги 
эса гектарига 10-12 тоннани ташкил этади. Пўсти қалин, қаттиқ, эти юмшоқ, серсув, сершира. 
Этининг ранги қизил, айрим навлари малинасимон. Уруғи, ясси тухумсимон, қўнғир ѐки 
қўнғир-сариқ тусда. 1000 дона уруғи вазни 30-50 г келади [1, 2]. 
Меваси таркибида гликозид, қанд, турли витаминлар ва минерал тузлар, 90% дан кўпроқ 
сув, уруғида 25-30% мой, фитин кислотаси бор. Гликозид мевасининг асосий қисмига қараганда 
пўстлоқ қисмида кўп бўлади. Илдизида гликозидлар, алколоидлар, крахмал, ошловчи моддалар, 
смола, олма кислота тузлари учраши аниқланган [3].
Кўпгина мамлакатларда қандли диабет касаллигини даволашда беморларга абужаҳл 
тарвуз истеъмол қилиш тавсия қилинмоқда. Абу Али ибн Сино ҳарсиллаш, нафас қисиши, тик 
туриб нафас олишни даволашда абужаҳл тарвузидан сурги сифат фойдаланган. Бундан 
ташқари, аччиқ тарвуз шарбати инсон организмини турли паразит чувалчанглардан ҳам 
тозалайди. Соғлом инсонлар ҳам тарвуз шарбатидан ҳар йили 1-2 марта ичса, фойдадан холи 
бўлмайди [1, 2, 3]. 
Абужаҳл тарвузи иссиқсевар, ѐруғсевар ўсимлик бўлиб, қурғоқчиликка чидамли, уни 


342 
мамлакатимизнинг барча жойларида етиштириш мумкин.
2017 йилда Чироқчи тумани шароитида абужаҳл тарвузини етиштириш устида 
кузатишлар олиб бордик. Чироқчи тумани республикамизнинг адир минтақасида жойлашиб, 
тупроғи унумдор тупроқ. Бу ҳудуднинг сув чиқмайдиган қақроқ лалми ерларида ҳам абужаҳл 
тарвузини етиштириш мумкинлигини тажрибаларимизда кузатдик.
Далага уруғлар март ойининг учинчи декадасида экилди. 2-3 кун ивитилган уруғлар 
тупроққа 4-6 см чуқурликда 3- 4 тадан қилиб ташланди. Уруғлар 6-7 кунда униб чиқа бошлади.
Униб чиққан ниҳолларда 20-25 кун ўтганда 2-3 тадан чинбаргга эга бўлди. Шу пайтда 
экинларни ягана қилиб биттадан ўсимлик қолдирилди ва биринчи чопиқ қилиб, суғорилди.
Чироқчи шароитида биз экинларни сувга талабига кўра 7-8 мартагача суғордик. Барча 
полиз экинлари қатори тарвузнинг илдизлари ҳам кучли ўсиб тупроққа 3 м, ҳатто 5 м 
чуқурликкагача тарқалади. Шунинг учун ўсимлик илдизини чуқурроқ таралишига куч бериши 
учун биринчи суғориш билан иккинчи суғориш оралиғи бироз узайтирилди. Тарвуз пиша 
бошлаши билан сув камроқ берилади. Ҳосил етилганда суғориш тўхтатилади, акс ҳолда 
таркибидаги фойдали моддалар миқдори камайиб, ҳосил узоқ сақлашга ярамайди. 
Кузатишларимиз ва олиб борган тажрибаларимиз натижасига кўра Чироқчи тумани 
шароитида экилган абужаҳл тарвузи тўғри парвариш қилинганда мўл ҳосил бериши аниқланди. 
Бундан кўриниб турибдики, абужаҳл тарвузини интродукция шароитида етиштириш, ушбу 
экиндан ишлаб чиқариш учун кўпроқ хомашѐ олишга замин яратади ва шифобахшлик 
хусусиятларидан тиббиѐтда фойдаланишнинг истиқболини кўрсатади.

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish