Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet294/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   414
Bog'liq
Туплам

Artemisia diffusa
) доминантлик 
хусусиятига эга. Шунингдек, икки йиллик ва кўп йиллик ўтлардан каррак (
Cousinia resinosa

ҳамда кампирсоч (
Iris songarica
) ҳам шу жойга хос ўсимликлар ҳисобланади. Ўсимликлар 
қопламининг қуйи ярусида эфемероидларнинг доминантлиги кузатилиб, қўнғирбош (
Роа 
bulbosa
var. vivipara) ва қорабош (
Carex pachytylis
) кенг тарқалган. Эфемерлардан ялтирбош 
(Bromus tectortum) ва бошка турлар учрайди. 
Маликчўлнинг табиий ўсимликлар қоплами ва 
унинг ҳозирги ҳолати, ҳудуд флораси ва ўсимликлари ҳақида адабиѐтлардан маълум бўлдики, 
ҳозиргача Маликчўл ҳудудининг флораси ва ўсимликлар қоплами талаб даражасида 
ўрганилмаган. М.Г. Попов Зарафшон гипсли чўлларидаги ўсимликлар қопламини ўрганиш 
мобайнида Маликчўлда учрайдиган ўсимлик турлари ҳақида илк маълумотлар келтирган. 
Ваҳоланки, Маликчўл флораси ва унинг тўлиқ таркибига алоҳида равишда тўхталмаган. Мазкур 
чўл флораси ҳақида нисбатан тўлиқроқ маълумотлар Е.П.Коровин ишларида келтирилган. 
Ўсимликларни уларнинг хаѐт шаклларига қараб ажратадиган бўлсак, Маликчўлда асосан ўт 
ўсимликлар (эфемерлар, эфемероидлар, бир йиллик ва кўп йиллик ўт ўсимликлар) кўп учрайди. 
Улар орасида эфемерларнинг Маликчўл флорасида сезиларли ўринни эгаллаши эътиборга 
моликдир. Булардан энг кўп тарқалгани ялтирбош (
Anisantha tectortum
), чўл ялпизи (
Ziziphora 
tenuior
), қушоѐк (
Koelpinia linearis
), ва шу каби бошка кўплаб эфемерлар ҳисобланади. Е.П. 
Коровин таъбири билан айтганда, Маликчўл флорасида эфемер турларининг сезиларли ўринни 
эгаллашига иқлим омилларининг ўзгариши билан биргаликда тупроқ шароитининг гумусга 
камбағаллиги ва шунингдек эфемерлар билан рақобатлаша оладиган кўп йиллик бута ва ярим 


336 
бута ўсимлик турларининг камлиги сабаб бўлган. Буларга мисол қилиб шувоқнинг бир неча 
турларини, янтоқ, чўл печаги кабиларни кўрсатиш мумкин. 
Маликчўл флорасида шувоқ турлари сон жиҳатдан кам тарқалган бўлсада, улар кенг 
майдонларни эгаллаши билан ажралиб туради. Турлар таркибида асосан 3 тур шувоқ учрайди, 
яъни жусан (ѐвшан) (
Artemisia diffusa
), турон шувоғи (
A.turanica
) ва эрмон шувоғи (
A.halophila
). 
Бу шувоқ турлари ҳам тупроқ шароитига нисбатан бир-биридан фарқ қиладиган майдонларда 
учрайди. Масалан, жусан сур-қўнғир тусли тупроқлар шароитида учраса, эрмон шувоғи 
шўрланган тупроклар шароитида ўсади. Маликчўл ўсимликлар қоплами ва уларнинг турлар 
таркиби табиий тупроқ ва иқлим шароити остида шаклланганган бўлиб, кўпинча ксерофит 
ўсимликлардан ташкил топган. Асосан, чўлда шувоқ-эфемерли формациялар кенгтарқалган. 
Poa bulbosa
ва эфемерлардан таркиб топган ўсимлик ассоциациялари каттагина майдонларни 
эгаллайди ва шу сабабли бу чўлгa шувоқ-эфемерли чўл деб ном берилган. Афсуски, сўнги 
йилларда Маликчўлнинг табиий шувоқ-эфемерли ўсимлик ассоциацияларининг асл қиѐфаси 
турли антропоген омиллар туфайли ўзгариб кетмоқда. Хусусан, саноъат корхоналаридан 
чиқаѐтган чиқиндилар таъсирида тупроқларнинг зарарланиши, яъни унинг генетик-экологик 
ҳолатларининг ўзгариши натижасида шувоқ-эфемерли ўсимлик ассоциацияларининг қисқариб, 
исириқли ассоциациялар майдони кескин ортиб бормокда 
Маликчўл ўсимликлар қопламининг ҳозирги ҳолати, айни пайитда кечаѐтган ижтимоий-
иқтисодий ислоҳотлар шароитида улкан ва бепоѐн минтақа яйловлари табиий ўсимликлар 
қопламида кескин ўзгаришлар содир бўлмокда ва талайгина экологик муаммолар юзага 
келмокда. Шу ўринда Маликчўлнинг шувоқ-эфемерли яйловлари ҳам бундай муаммолардан 
ҳоли эмас. ―Ўсимликлар дунѐсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида‖ги 
Ўзбекистон Республикаси қонунининг 24-моддасида, Ўсимлик дунѐси объектлари ўсадиган 
муҳитга таъсир кўрсатадиган фаолият, ўсимлик дунѐси объектларининг сақланишини 
таъминлайдиган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилиши лозим. Ўсимлик дунѐси 
ўсадиган муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш объектларини 
жойлаштириш ва улардан фойдаланиш, янги технологияларни жорий этиш, ман этилади. 
Табиий ўсимликлар жамоаларида ўсимликларни ўзбошимчалик билан ѐқиб юбориш ман 
этилади. Ҳозирги кунга келиб ҳароратнинг кескин ортиши чўллашиш жараѐнини 
жадаллаштирмоқда. Жамиятимиз ривожининг экологик барқарорлигини таъминлашда 
чўлларимиз табиий ўсимликлар қопламини сақлаб қолишимиз, бойитишимиз ўта муҳим 
аҳамиятга эга. Республикамиз чўлларида табиий ўсимликлар қоплами ресурсларини ҳимоя 
қилиш, чўлларимизда биологик хилма-хилликни, чўл экологиясини авлодлар учун сақлаб 
қолиш бурчимиздир. 
Хулоса ўрнида шуни такидлаш жоизки, Маликчўлнинг ўсимликлар қопламини 
ҳосилдорлигини ошириш йўли, мазкур майдонларга изен (
Kochia prostrata
), терескен(
Ceratoides 
ewers manniana
),чўғон(
Halothamnus subaphyllus
) каби ўсимликларни экиб агроценозлар ташкил 
қилишдир. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish