Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet293/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
Адабиѐтлар
1.
Абдуллаев С.А., Турсунов Л.Т., Комилова Д., Фахрутдинова М. Амударѐ қуйи оқими 
тупроқлари муҳофазасининг баъзи бир муаммоси // тупроқдан оқилона фойдаланишнинг 
экологик жиҳатлари: Илмий- амалий конф. маъруза. тезислари. 18-20 июнь 1997. - 
Тошкент, 1997. - С. 21-22 
2.
Аринушкина Е.В. Руководство гто химическому анализу почв. - М.: ГУ, 1970.-487 с. 
3.
Жоллыбеков Б., Тлеумуратова Ф.Ш. Изменение содержания гумуса на орошаеммх луговнх 
аллювтлпплтмх почвах в южном Приаралье // Сб. докладов и тезисов III съездз почвоведов 
и агрохимиков.-Ташкент, 5 декабря, 2000.-С. 181-182. 
4.
Ташкузиев М.М. Влияние структурм почвенного покрова на содержание и состав гумуса 
(на примере гидроморфнмх почв хорезмского оазиса). Сборник д о-кладов и тезисов III 
съезда почвоведов и агрохимиков. 5 декабря, 2000г. Ташкент, 2000. - С. 187- 188. 
 
МАЛИКЧЎЛ ЎСИМЛИКЛАР ҚОПЛАМИНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ ВА УЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
 
Мирзаахмедова Х. 
Фарғона давлат университети 
 
Ўзбекистоннинг чўлли ҳудудлари талайгина майдонларни эгаллаб, бу ерларда ўзига хос 
ксерофит табиатли ўсимликлар турлари кенг тарқалган. Мазкур ҳудудлардаги ўсимликлар 
ресурслар чорвачилик хўжаликлари учун муҳим озуқа манбалари бўлиб ҳисобланади. Лекин 
чўл зонасининг флораси ва ўсимликлар қопламига тушаѐтган антропоген тазйиқлар туфайли 
уларни ареаллари қисқариб, табиий заҳиралари камайиб бормоқда. Улардан самарали 
фойдаланиш ва муҳофаза қилиш борасида мазкур ўсимликлар қопламини атрофлича ўрганиш 
долзарб муаммолардан саналади. 
Чўл ер шаридаги иқлими иссиқ ва қуруқ бўлган ўлкаларни ўз ичига олади. Ер юзидаги 
бутун қуруқликнинг қариб 18 % и чўл минтақаси тупроқлари билан қопланган. 
Мамлакатимизда умумий ер майдонининг 70% и чўл минтақаси тупроқларига тўғри келади. 
Маликчўл чўл минтақасида жойлашган бўлиб, Зарафшон водийсининг ғарбий қисми паст-
текисликларини ҳамда Қизилқум чўлининг шарқий қисмидаги ҳудудларни эгаллаган. Маликчўл 
тупроқлари асосан Навоий
 
вилояти ва унинг баъзи туманлари (Навбаҳор, Хазорасп Қизилтепа 
ва Кармана) бўйлаб кенг тарқалган. 
Навоий вилояти марказий текис чўл минтақасида жойлашган. Вилоят шимол ва шимолий 
шарқдан Қозоғистон, жанубий шарқдан Жиззах, Самарканд, жанубдан Қашқадарѐ, жанубий 
ғарбдан Бухоро вилоятлари билан чегарадош. Умумий ер майдони 111,0 минг км

Навоий 
вилоятининг ҳудуди, табиий шароитига кўра 3 кисмга бўлинади: шимолий ғарбий қисмини 
Қизилқум чўли, шарқий қисмини Нурота тоғ тизмаси ва ботиқлари, шунингдек Зарафшон 
дарѐсининг куйи қисмида жойлашган Маликчўл чўли билан фаркланади. 
Маликчўл ҳудудидан Зарафшон дарѐсининг оқиб ўтганлиги
 
катта аҳамиятга эга. Кўҳна 
Зарафшон дарѐси ва унинг ирмоқлари йўналиши табиий равишда ўзгариб турган. Дарѐнинг 
юқори қуйи қайир ва қайир усти терассаларининг бирин - кетин шаклланиши Маликчўл 
ҳудудини ҳосил қилади. Маликчўл ғарбдан шарққа қараб 65 км. гача чўзилган. Майдони 582 
км
2
ни ташкил килади. Релъефи текис, Зарафшон дарѐси томон қия. Иқлими кескин 
континентал бўлиб, чўл минтақаси иқлимидан тропик иқлим минтақасига ўтиш чегарасида 
жойлашган. 
Маликчўл минтақаси, айнан субтропик кенгликда жойлашганлиги, минтақага йил 
давомида куѐш радиациясининг (ялпи радиация 120-150 ккал/см
2
) интенсивлиги ҳам юқори 
эканлиги ва жанубдан қириб келувчи иссиқ оқимнинг таъсири кучи иқлимнинг ўзгариб 


335 
туришига олиб келади. 
Бу эса Маликчўл минтақасини тупроқ-иқлим шароитига таъсир этиб, минтаканинг 
жануби-ғарбий қисми, шимолий қисмига қараганда анча иссиқ ва кучли гаремсел шамоллари 
эсиб туриши, бу минтақани бир текисда эмаслиги билан фарқланади. 
Қиши анча аѐзли, қишда қор кам ѐғади. Лекин кучли бўронлар бўлиб, совуқ кунлар 
бошланади. Декабр, январ йилнинг совуқ ойлари бўлиб, тупроқ катлами бироз музлайди. Ёзда 
ѐғинлар деярли бўлмайди. Ёғинларнинг асосий қисми қиш ва баҳор мавсумига тўғри келади.
Маликчўл ҳудудидан Зарафшон дарѐсининг оқиб ўтганлиги характерли. 
Зарафшон дарѐси анча узун бўлиб, Маликчўлнинг шимолий шарқидан жануби - ғарбий 
йўналиши бўйлаб оқиб ўтади ва ҳозирги Маликчўл майдонлари мавжуд. Маликчўл рельефига 
дарѐ оқимининг йўналиши ва ирмоқлари ҳамда шамол ўз таъсирини кўрсатиб борган. 
Маликчўлнинг геологик тузилиши бўйича Зиѐвуддин - Зирабулоқ тоғ тизимида 
шаклланган структурадан ташкил топган бўлиб, турли антиклинал бурмалардан иборат.
Тупроқ ўзига хос ривожланиш хусусиятларига эга бўлган мустақил табиий танадир. Чўл 
минтақасида тупроқ пайдо бўлиш жараѐни бошқа зоналарга қараганда
 
тупроқ пайдо қилувчи 
(тоғ жинсларининг нурашидан) жинслар катта ахамиятга эга. Маликчўлда асосан сур тусли 
кўнғир тупроқлар тарқалган. 
Сур тусли кўнғир тупроқларнинг тузилиши ва хоссалари шувоқ-эфимерли 
ўсимликлари таъсирида кечадиган тупроқ пайдо бўлиш жараѐнларининг ўзига хос 
хусусиятлари билан белгиланади. 
Маликчўл ҳудудида эскидан тарқалган асосий тупроқ типлари: 
1.
Суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлар; 
2.
Эскидан суғориладиган сур тусли қўнғир тупроқлар; 
3.
Янгидан суғориладиган сур тусли қўнғир тупроқлар; 
4.
Янгидан ўзлаштирилган сур тусли қўнғир тупроқлар; 
5.
Қўриқ (суғорилмайдиган) сур тусли қўнғир тупроқлар; 
6.
Шўрхоклардан иборат. 
Маликчўлнинг қўриқ (суғорилмайдиган) сур тусли кўнғир тупроқлари ўсимликлар 
қопламининг айникса шувоқ-эфемерли чўлларда тадқиқотларни ўтказилиши фитоценоздаги ҳар 
бир турнинг экологиясини, шунингдек ўсимликлар жамоасида содир бўлаѐтган ўзгаришларнинг 
биологик ва экологик конуниятларини англаш учун имкон беради. Аксарият, тадқиқотларда 
фитоценозларнинг табиий омиллар таъсири остида ўзгаришини ўрганишда фойдаланилган. 
Бундай омилларга тупроқ шўрланиши, тупроқ намлиги, денгиз сатҳидан баландлик кабиларни 
мисол қилиб кўрсатиш мумкин. 
Маликчўл майдонининг ўсимликлар қопламида шувоқ (

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish