338
Гипсли тупроқлар майдони Фарғона водийси бўйича 160,9 минг га дан ортади. Шулардан
адирлик ва тоғ олди ҳудудларида 63 минг га атрофида бўлиб, ушбу тупроқлар унумдорлиги
пастлиги, қониқарсиз сув-физик хоссалари билан фарқланади.
Биз ўрганган Чимиѐн-Қапчуғай адирлик ва адир олди текисликларидаги гипсли
тупроқларда ҳам юқоридаги каби ҳолатлар қайд этилди. Ҳудуддаги ўрганилган гипсли оч тусли
бўз ва гипсли бўз сур-қўнғир тупроқлар кесмаси гипс миқдорий кўрсаткичларига мувофиқ
равишда турлича мелиоратив ҳолат ва унумдорликка эга.
Биринчи тупроқ айирмаси гипсли оч тусли бўз тупроқлар эскидан суғорилиб деҳқончилик
қилиниши, деҳқончилик маданияти таъсири туфайли нисбатан ижобий мелиоратив ва
унумдорлик кўрсаткичларига эга. Уларда гипс 5-17% атрофида бўлиб, гипс тупроқ
кесмасининг қуйи қисмидагина юқори миқдорларга эга, шунга мувофиқ сувда осон эрувчи
тузлар миқдори қуйи қисмлардагина бироз юқори, қуруқ қолдиққа кўра 0,7% га етади. Гумус
миқдори 1,45-0,9% атрофида бўлиб, озиқа моддалар миқдори билан ўрта даражада
таъминланган. Уларда гумусли қатлам нисбатан чуқур (0-50 см) бўлиб, озиқа элементлари
кесма бўйлаб аста-секин камайиб боришида тақсимланган.
Гипсли бўз сур-қўнғир тупроқлар асосан ўтган асрнинг 70 йилларида ўзлаштирилган
бўлиб, биринчи тупроқ айирмасига нисбатан гипслашганлик даражасининг юқорилиги (10-
32%) билан фарқланади. Шунга мувофиқ ҳолатда уларда кесма бўйлаб сувда осон эрувчи
тузлар миқдорининг юқорилиги кузатилди (0,3-0,9%). Тупроқлар кесмаси юза қатламларданоқ
шўрланишнинг кучсиз даражаларига эга бўлиб, ҳайдов ости қатламларида ўрта даражаларга
кўтарилган. Шунга мувофиқ ҳолда тупроқлар унумдорлик кўрсаткичлари паст кўрсаткичларга
эга, уларда гумус миқдори кам, фақат ҳайдов қатламидагина 0,9% га етади. Бошқа озиқа
моддаларининг ҳайдов қатламида кам, қуйи қатламларда эса таъминланмаган даражаларига эга.
Шундай қилиб, Фарғона водийси чўл ва ярим чўл қисмларида шаклланган арзиқ, гипс
каби ўта зич қовушмали қатламлари бўлган ва кесмаси кўп жинсли механик таркибли бўлган
тупроқларда ҳозирда ҳам шўрланишнинг ўрта ва кучли даражалари кўп учрайди. Маълумки,
тупроқлар шўрланиш даражалари ҳам унумдорликни, ҳам экинлар ҳосилдорлигини кучсиз
шўрланган ерларда экин ҳосилдорлигининг 20%, ўртача шўрланган ерларда 50% гача ва кучли
шўрланган ерларда 80% дан кўпроқ қисми йўқолади. Шунга кўра суғориладиган тупроқлар
мелиоратив ҳолатини яхшилаш улар унумдорлигини оширишда бош омил бўлиб, бу борада
янги тадбирлар тизимларини ишлаб чиқиш қишлоқ хўжалигида етиштирилаѐтган ҳосил
салмоғини оширишда муҳим омиллардан бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: