Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet282/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
 
 
ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ “ЗИЛҲА ҚУМЛАРИ” ДАВЛАТ ТАБИАТ ЁДГОРЛИГИ
ТАБИАТИНИ ЎРГАНИШ ВА МУАММОЛАРИ 
 
Каримов В.А., Гадоев А., Ўрмонов С
1
., Каримова З.В
2
., Каримова Г.А
3
.
Фарғона давлат университети
1
, Бағдод тумани 1-ИДМИ
2

Бағдод тумани 10-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси

 
―Зилха қумлари‖ Давлат табиат ѐдгорлиги вилоят аҳамиятига молик бўлиб, унинг
вазифаси Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги йилдан-йилга майдони қисқариб бораѐтган
кичик қумлик ҳудудларни илмий, маданий, маърифий, экологик, эстетик, соғломлаштириш ва 
туристик мақсадлар учун табиий ҳолда сақлашдир. Ёдгорлик мазмунига кўра комплекс 
ландшафт, келиб чиқиши бўйича табиий муҳофаза қилиниши бўйича домий қўриқхона 
режимли давлат табиат ѐдгорлиги ҳисобланади.
Зилха ѐдгорлиги адир ѐни қия текисликда жойлашган бўлиб қадимда катта майдонларни 
ишғол қилган, ҳозирда экинзорлар орасида кичик ―оролсимон‖ шаклда қумли табиий 
комплексларнинг табиий намунаси сифатида келажак авлод учун сақланиб келинмоқда. 
Қумларни муҳофаза қилиниши уларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсини сақлаб қолишга ва 
бойитишга қулай экалогик –географик шароит яратилади. 
Ёдгорлик ҳудудида олиб бориладиган илмий тадқиқот ишларининг хулосалари 
антропоген таъсир натижасида Фарғона водийсининг қумли ландшафтларида вужудга келган 
ўзгаришлар тўғрисида геоэкологик башоратлар қилишга имкон беради. 
Қумлар атрофида ҳосил бўлган сув хавзалари (кўлчалар)дан водий ҳудудидан учиб ўтувчи 
қушлар учун бошпана ва сув ҳайвонларини кўпайтириладиган кўл сифатида фойдаланиш 
мумкин. 
Қумларнинг айрим ажратилган қисмларидан беморларни даволашда шифохона сифатида 
фойдаланса бўлади.
Қумларнинг ўзига хос табиати таълимий-маърифий, эстетик ва туристик мақсадлар учун 
фойдаланиладиган қизиқарли объектдир. 


322 
Зилха қумлари давлат табиат ѐдгорлиги Олтиариқ туманининг Зилха ширкатлар уюшмаси 
ҳудудида, Чимѐн адирларининг шимолий ва шимолий - шарқий томонидаги адир ѐни 
текислигида жойлашган.
Қумларнинг ҳозирги кундаги майдони 16 гектар бўлиб, бундан 10 йил бурун кузатилганда 
22 гектарни ташкил қиларди. Ҳозирги вақтда турли маъданий экинлар орасида сақланиб қолган.
Ёдгорлик суғориб деҳқончилик қилинадиган ва аҳоли зич жойлашган воҳада 
жойлашганлигидан унинг табиатига қишилар хўжалик фаолиятининг таъсири кучли бўлган. 
Қумлардан турли мақсадларда тартибсиз фойдаланиш, қумларни ўзлаштириш каби омиллар 
таъсирида қумлик майдонлари кескин қисқарган, натижада ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси 
камбағаллашган.
Зилха қумлари марказий Фарғона қумлари билан туташмаган, улар чўлнинг юқори 
адирининг қуйи қисмидаги оч бўз тупроқли қисмида жойлашаган. 
Зилха қумлари нисбатан кам шўрлашган ва гипслашган. Унинг таркибида гумус миқдори 
0.07 фоиздан 0.59 фиозгача бўлади. Қумлар зарарли кимѐвий моддалар билан 
ифлосланмаган,шунинг учун юқори сифатли қурилиш хом-ашѐси ҳисобланади.
Ёдгорлик ҳудуди субтропик минтақанинг континентал чўл иқлимида жойлашган, унинг 
қиши совуқроқ ўртача (-3%С) ѐзи эса иссиқ (28-30 % С) ва қуруқ бўлади. Ёғингарчилик асосан 
баҳор ва қиш ойларида ѐғади, унинг йиллик миқдори 200-220 мм чамасида бўлади.
Шамоллар режими Фарғона водийсининг шамоллар режими билан узвий боғланган. 
Водийнинг ғарбий қисми очиқ бўлганлигидан Қўқон шамоли ѐдгорлик ҳудудига етиб келади. 
Тоғлар яқинлигидан тоғ шамоллари ҳам кузатилади. ―Қўқон‖ шамоллари жанубий-ғарбий, тоғ 
шамоллари эса жанубий-шарқий йўналишда кўпроқ тарқалади. Кучлироқ шамоллар асосан 
баҳор ва кузда кузатилади. Кучли шамоллар апрель, май ойларида ўртача 3-4 кун, январь ойида 
1-2 кун, йил давомида эса 25 кун бўлиши кузатишлар натижасида аниқланган.
Зилха қумлари оқими тарқаладиган ҳудудда жойлашган. Унинг атрофидан жанубий 
Фарғона канали, ариқлар ва законлар оқиб ўтади.
Қумларни яқинларидаги ерларнинг ўзлаштирилиши, қум тепаликларининг қурилиш хом-
ашѐси сифатида ишлатилиши, суғорилиши натижасида бу ҳудуднинг гидрогеологик шароити 
кескин ўзгаришга учраган. Гурунт сувларининг сатҳи анча кўтарилган. Қумликлардан бўшаган 
ерларда Гурунт сувларининг юқорига кўтарилишидан ботқоқликлар ва кўлчалар ҳосил бўлган. 
Бу ҳудуддаги гурунт сувлари адир ва адир ѐни текисликларида юза сувларининг шимилишидан 
тўйинади.
Зилха қумларининг ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси Фарғона вилояти ҳудудидаги бошқа 
қумларга (Марказий Фарғона қумларига) нисбатан анча камбағалдир. Чунки воҳаларда 
жойлашган бу қумликлар табиати антропоген таъсир натижасида кучли ўзгаришларга учраган. 
Улар гўнг ва морза қумларидан иборат бўлиб, табиий комплекс учун хос бўлган бир 
бутунликни сақлаган бўлсада, дастлабки ҳолати сақланмаган. Қумларнинг табиий 
мувозанатини сақлаб турувчи ўсимликлар аҳоли томонидан нобуд қилинди ва қилинмоқда. 
Ҳозирги кунда ҳам ўсимлик ва қумлардан тартибсиз фойдаланиш давом этмоқда.
Маҳаллий аҳолисидан собиқ жамоа хўжалиги раиси Хомитжон Ўрмонов ҳамда масъул 
Фахриддин Турсуновнинг айтишича, бу ерларда тўқайлар жуда кенг майдонни эгаллаган. 
Лекин ҳозирги кунда фақат уни озгини қисми сақланиб қолган. 
Масъулларнинг айтишича 2018-йилнинг 20-апрель санасигача Япония, Полша, 
Франциялик туристлар ва Марказий Осиѐ Республикалари фуқаролари туристик саѐхатга 
келишган. Ундан ташқари Республикамизнинг турли вилоятларидан ҳар йили туристлар 
ташриф буюришади ва даволанишади.
Саѐхатчилар учун кўчма чойхоналар, салқин жойлар, ховузлар ташкил қилинган.
Ёдгорлик ҳудудини табиий ҳолда сақлаб қолиш учун уни ҳар томонлама комплекс 
ўрганиш, улардан фойдаланиш бўйича тавсиялар яратиш тавсия этилади. Шундагина бу 
бойликлардан оқилона фойдаланиш ва уларни табиий қиѐфасини ўзгартирмаган ҳолда сақлаб 
қолиш келгуси авлодга етказиш мумкин бўлади. Бунинг учун ҳудудни қатъий қўриқлаш мол, 
қўй боқишга, қумларни ташиб кетишга ўсимликлардан тартибсиз фойдаланишга қатъий чек 
қўйилмоғи талаб этилади.

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish