Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   414
Bog'liq
Туплам

Адабиѐтлар 
1.
Зокирова С., Юлдашев Г. Влияние экрана на свойства почв и растений //Монография. 
Издательство ―Фан‖ - Тошкент, 2008. 136 с. 
2. Зокирова С. Ўзлаштирилган қумликларни шамолдан ҳимоялаш ва унумдорлигини ошириш. 
// Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали. - Тошкент, 2008. №10. 21 б. 
 
МИНЕРАЛ ВА МАҲАЛЛИЙ ЎҒИТЛАРДАН БИРГАЛИКДА ҚЎЛЛАШДА ҒЎЗАНИ 
ОЗИҚЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР 
Иминчаев Р.А
1
., Каримов Ҳ.Х
2
., Набиева М
1
Фарғона давлат университети
1
, Термиз давлат университети
2
Қишлоқ хўжалигида минерал ўғитларнинг мақбул меъѐрларини қулай муддат ва 
усулларда қўллаш ҳамда уларни маҳаллий ўғитлар билан тўғри нисбатларда ишлатиш тупроқ 
унумдорлигини оширибгина қолмай, ғўза ва бошқа экинларнинг ҳам ҳосилдорлигини оширади, 
ҳам сифатини яхшилайди. 
Минерал ўғитларнинг меъѐрларини белгилашда етиштириладиган ҳосил миқдорига, 


319 
тупроқ унумдорлиги, алмашлаб экиш, тупроқ эрозияси, шўрланиш даражасига ва озиқа 
унсурларининг 1 тонна ҳосил учун сарфланиш миқдорига эътибор бериш керак. Масалан, 1 
тонна пахта ҳосили учун ғўза тупроқдан ўртача 55-60 кг азот, 20–25 кг фосфор ва 50–60 кг 
калийни ўзлаштиради. 
Чигит экиш билан бир вақтда гектарига соф ҳолатда 15–20 кг азот, 20–25 кг фосфорли 
ўғитлар сеялкага ўрнатилган махсус мосламалар ѐрдамида экиш чизиғидан 5–7 см четга, 12–14 
см чуқурликка солинса, ниҳоллар соғлом ривожланади. Ғўзани биринчи озиқлантиришда (2–3 
чинбарг чиқарганда) гектарига соф ҳолда 50 кг азотли ўғитлар (аммиакли селитра 150 кг/га, ѐки 
мочевина 110 кг/га, аммоний сульфат 240 кг/га) қўлланилади.
Тупроқда фосфор кам (15–30 мг/кг гача) бўлган майдонларда азотли ўғитлардан биринчи 
навбатда, мочевина ва аммоний сульфат, фосфор билан юқори даражада (46 мг/кг ва ундан ҳам 
юқори) таъминланган майдонларда эса аммиакли селитра ишлатилса, ўғитларнинг 
самарадорлиги янада ортади. Ёш ниҳоллар эрта озиқлантирилганда ўғитларни ер бетига 
кўтарилиб чиқишининг олдини олиш мақсадида, улар ўсимликнинг 15–18 см ѐнига, 12–14 см 
чуқурликка солинади. 
Агар ўғит белгиланган чуқурликдан чуқур солинса, ниҳолларнинг илдизлари ҳали 
унчалик ривожланмаганлиги сабабли тўлиқ ўзлаштира олмайди ва сув билан ювилиб, 
тупроқнинг қуйи қатламига тушиб кетишидан ташқари биологик жараѐнлар таъсирида исроф 
бўлади. Ўғит саѐз берилса, асосий қисми ҳавога учиб исроф бўлади ҳамда юза қатламида 
тўпланган ўғитдан ўсимлик фойдалана олмайди. Агар чигит экиш олдидан ѐки экиш пайтида 
фосфорли ўғитлар берилмаган бўлса, азот ўғитлари билан биргаликда 30–40 кг фосфор, яъни 
физик ҳолатда 210–280 кг оддий суперфосфат ѐки 70–90 кг аммофос ѐки супрефос 130–170 кг 
берилиши керак. Шунингдек, фосфорли ва калийли ўғитларнинг тақчиллигини инобатга олган 
ҳолда ноанъанавий агрорудалар-бентонит, глауконит лойқаларини гектарига 250–300 кг 
меъѐрда солиш мақсадга мувофиқ. 
Ниҳолларнинг яхши ўсиб-ривожланиши, юқори ва сифатли ҳосил бериши учун уларни 
қўшимча равишда баргдан озиқлантиришда суспензия сепиш зарур. Суспензия қўлланилганда, 
баргда хлорофилл моддалар миқдори ошиб, пластинкаси қалинлашади, натижада сўрувчи 
ҳашаротлар зарари кескин камаяди. Ғўзанинг бошқа нохуш омилларга бардошлиги ортади, 
ҳосилдорлик ошади ва ҳосилнинг пишиб етилиши тезлашади. Барг орқали озиқлантириш 
меъѐрлари ғўзанинг ривожланиш даражасига, барг сатҳи юзаси, кўчат қалинлиги ва қолаверса, 
илдиз орқали қўлланилган ўғит меъѐрларига қараб белгиланади. Биринчи суспензия ғўза 2–3 
чинбарг чиқарганда ўтказилади. Бунда суспензияни эрталаб ва кечқурун ҳаво ҳарорати 20–25
С 
дан ошмаган пайтда сепиш тавсия қилинади. Ҳаво салқин ва булутли кунларда суспензияни кун 
давомида сепиш мумкин. Чунки, эрталаб ва кечқурунги ҳаво мўътадил пайтида барг оғизчалари 
(устицалар) тўлиқ очилган бўлади ва сепилган препаратлар яхши сўрилиб, баргда фотосинтез 
кечиши натижасида қайта тақсимланади, органик моддага айланиб, ўзлаштирилади. 
Ёмғир ѐғаѐтган пайтда суспензия сепиш тавсия қилинмайди. Чунки, озиқа моддалари 
ювилиб, ўғитларнинг самараси пасайиб кетади. Дастлаб, чигит униб чиқиш даврида 
ниҳолларнинг ѐшлигини инобатга олиб, яъни озиқа моддаларни барг орқали ўзлаштириши 
(барг сатҳининг кичиклиги) ўсимликнинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда эритма тайѐрланади. 
Бир гектар майдонга етадиган эритма тайѐрлаш учун 50 литрлик идишдаги сувда физик ҳолда 5 
кг карбамид эритилади, кейин эритмани 100 литрлик идишдаги сувга қуйиб яхшилаб 
аралаштирилади. Тайѐрланган эритманинг меъѐри (концентрацияси) тавсия этилганидан ортиқ 
бўлса, ѐш ниҳолларни куйдириши мумкин, аксинча, меъѐри паст бўлса, самараси сезиларли 
бўлмайди.
―Максам-Чирчиқ‖ корхонасида ишлаб чиқарилаѐтган КАС (карбамид-аммиакли селитра) 
ўғитидан 5 л/га меъѐрда, шунингдек ―Самарқандкимѐ‖ ОАЖда ишлаб чиқарилаѐтган тайѐр 
ҳолдаги суюқ ўғит фосфорли суспензиялаштирилган суюқ селитра (ФССС) ни гектарига 11 
литр қўллаш тавсия этилади. Суспензия сепишда ПГС ѐки ОВХ-600 мосламаларидан 
фойдаланиш яхши натижа беради. Пуркагичларга ўрнатилган бочкаларга 80–100 литр тоза сув 
ва 100 литр махсус тайѐрланган эритма қуйилади. Бир гектар майдонга 180–200 литр 
суюқликни сарфлаш учун насосдаги монометрлар кўрсаткичи тракторнинг юриш тезлигига 
мослаштирилади. Бунда, ҳар гектарига 180–200 литрдан кам суюқлик сарфланиши кутилган 


320 
натижа бермайди. Биринчи суспензияни фақат штангали пуркагичларда қўллаш тавсия 
этилади. Иккинчи суспензия ғўзанинг 5–6 чинбарг даврида сепилади. Бунда 50 литрлик 
идишдаги сувда физик ҳолда 8 кг карбамид эритилади, кейин эритмани 100 литрлик идишга 
қуйиб яхшилаб аралаштирилади. Иккинчи суспензияни сепишда тракторларга ўрнатилган 
бочкаларга 200 литр тоза сув ва 100 литр тайѐрланган эритма қуйилиб, яхшилаб 
аралаштирилади ва гектарига 300 литр миқдорда ишчи эритмаси қўлланади. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish