Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


МАҲАЛЛИЙ ЎҒИТ МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИДИР



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet281/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   414
Bog'liq
Туплам

МАҲАЛЛИЙ ЎҒИТ МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИДИР 
 
Иминчаев Р.А
1
., Каримов Ҳ.Х
2

Фарғона давлат университети
1
, Термиз давлат университети
2
Тупроққа маҳаллий ўғитлар солинганда агрокимѐвий ва агрофизик хусусиятлари 
яхшиланади, сингдириш хусусияти ортади, намлик яхши сақланади. Маҳаллий ўғитлар 
турларига қорамол, от, чўчқа, парранда, қўй гўнги, ипак қурти нажаси ва ғумбаги, дарахт 
барглари, ем-хашак бўлмайдиган зироатларнинг қолдиқлари, эски деворлар кесаги, зовур ва 
ариқлар лойқаси кабилар киради.
Маҳаллий ўғитларнинг асосий қисмини қорамол гўнги ташкил қилади. Гўнгнинг 
таркибида азот (0,4–0,6%), фосфор (0,2–0,3%), калий (0,5–0,6%), микроэлементлар (бўр, 
марганец, кобальт, мис, қўрғошин ва бошқ.) ҳамда углерод бўлгани учун ҳам қимматли ўғит 
ҳисобланади. Тупроққа солинган гўнг микроорганизмлар ѐрдамида парчаланиб, ундаги углерод 
эса оксидланади. Бунинг натижасида ҳосил бўладиган карбонат ангидриди тупроқдаги 
фосфатга таъсир кўрсатиб, унинг эрувчанлигини кучайтиради, бинобарин ўсимлик уни анча кўп 
ўзлаштиради. Гўнг таркибидаги углерод, яна микроорганизмлар томонидан қайта ишланиб, 
чиринди таркибига кирадиган мураккаб бирикмаларга айланади. 
Тупроққа қанча кўп миқдорда гўнг солинса, чириши натижасида шунча кўп углерод 
ажралиб чиқади ва ўсимликнинг ҳаводан озиқланиш жараѐнини қулай ҳолатга келтиради. 
Тупроққа ярим чириган 20–30 т гўнг солинганда ҳар куни ажралиб чиқадиган углерод миқдори 
гўнг солинмаган далага нисбатан гектарига 100–150 кг кўпаяди. Бу экинлардан мўл ҳосил 
олишда муҳим омилдир.
Маҳаллий ўғитлардан самарали фойдаланиш билан бир қаторда табиий захиралари 
мавжуд, бойитилган кўмир кукуни, фосфорит ва ноанъанавий агрорудалар (бентонит, 
бентонитсимон лойлар, глауконитлар ва бошқалар)дан органо-маъдан компостлар тайѐрлаш 
орқали маҳаллий ўғитлар тақчиллигини камайтириш мумкин.
Гўнгни қандай усулда сақлаган афзал? Бу борада ўтказилган кўплаб тажрибаларда 
аниқланишича, юртимизнинг иссиқ иқлими шароитида гўнг ўра ва хандақларда шиббалаб (зич 
ҳолатда) сақланса, самарадорлиги анча юқори бўлади. Гўнгни сақлашда сифатли тайѐрланиши 
учун устига 10–15 сантиметр қалинликда тупроқ тортилиб, ѐзда унинг устига икки-уч маҳал 
тоннасига 60–100 л ҳисобида сув сепиб турилади. Шу усулда сақланганда гўнг таркибидаги 
йўқоладиган озиқа моддалар миқдори анча камаяди ва бу миқдор 25–30 фоизни ташкил этади. 
Гўнг бошқа усулларда сақланганда сифати пасайиб, таркибида озиқ моддалар миқдори 
кўпроқ камаяди, яъни гўнг бир йил давомида ўраларда шиббалаб нам ҳолда усти очиқ ҳолда 
сақланганда озиқа моддалар йўқолиши 54, сув сепилмаганда 57 фоизни ташкил этган. Гўнг 
шиббаланмасдан кичик тўпларда сақланганда йўқотиладиган озиқ моддалар миқдори баъзан 
60–65 фоизгача етган. 
Маълумки, кейинги йилларда суғориладиган майдонларимизнинг шўрланиш даражаси 
ошиб бормоқда. Ушбу салбий ҳолатларни бартараф этишнинг ягона йўли маҳаллий ўғит 
қўллашдир. Масалан, Мирзаобод туманидаги «Янги ер қадри» фермер хўжалигининг кучли 
шўрланган 15 гектар майдонининг ҳар гектарига кетма-кет икки йил давомида 7 тоннадан 
маҳаллий ўғит чиқариш ҳисобига ҳосилдорлик гектарига 40–45 центнергача ошган. Ваҳоланки, 
авваллари бу майдонлардан 14–15 центнердан ғалла ҳосили олинган холос.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, экинлардан мўл ва сифатли 
ҳосил етиштиришда маҳаллий ўғитларни тўплаш, сақлаш ҳамда самарали фойдаланишнинг 
аҳамияти катта. Қаттиқ гўнг молхона яқинида ѐки дала бошидаги уюмларда сақланади. Ҳар 


321 
икки ҳолда ҳам қаттиқ гўнг шаббалаб босилган тарзда сақланиши мақсадга мувофиқ. Гўнг 
таркибидаги намлик мақбул меъѐридан юқори бўлганда, унга вақти-вақти билан майдаланган 
похол, ўсимлик чиқиндилари, дарахт баргларини аралаштириб туриш тавсия қилинади. 
Хўжаликларда суюқ гўнгни тўплаш ва сақлаш учун фермалар яқинида (ѐпиқ ѐки очиқ) ва 
дала бошида (ковланган очиқ чуқурликда) сиғими бутун қиш давомида чиқадиган гўнгга 
мўлжалланган гўнгхоналарда тўпланади ва сақланади. Бундай гўнгхоналар қиш ойларида 
молхоналардан чиқадиган гўнгнинг 25–40 фоизини сиғдира олади. Улар қишда музламайдиган 
гидравлик трубопроводлар тармоғига доимий улаб қўйилади. Қатлам бўйлаб музлаб 
қолишининг олдини олиш мақсадида гўнг чуқурнинг пастки қисмига ташланади. Бундай 
гўнгхоналар сиғими 3–4 минг м
3
ҳажмида бўлади. 
Fўза ва бошқа экинларга маҳаллий ўғит гектарига 20–30 тонна ѐки органо-маъдан 
компостларни 30–40 т/га меъѐрда шўрланмаган ва кучсиз шўрланган ерларга кузги шудгор 
олдидан, ўртача ва кучли шўрланган майдонларга ерни экишга тайѐрлаш олдидан гўнг сочар 
мосламалар ѐрдамида солинади. Шарбат усули қўлланилганда маҳаллий ўғит ғалла экинларига 
озиқа бериш билан бирга мульча вазифасини бажаради, сувнинг буғланишини камайтиради, 
унинг тупроққа сингишини яхшилайди.
Маҳалий ва минерал ўғитларни ерга қўшиб берилганда ўғитлар таркибидаги озиқа 
унсурларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради. Чунки бу ҳолда улар тупроққа кам 
бирикади. Таъкидлаш керакки, айрим хўжаликларда кўпинча маҳаллий ўғит очиқ ва сочилган 
ҳолатда сақланади. Бундай сақланган гўнгда озиқа унсурларининг камаяди. Бунда маҳаллий 
ўғитнинг ҳар 10 тоннасидан 23–24% қуруқ модда, 44 фоизгача умумий азот йўқолади. Юқорида 
билдирилган тавсиялар амалда қўлланилса, тупроқ унумдорлиги сақланиб ғалла, пахта ва 
бошқа экинлардан мўл ва сифатли ҳосил олишга эришилади. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish