241
бу белгилар йўқолади. Қонда холестрин, триглицеридлар сони ортиб, глюкоза миқдори пасаяди.
Кексалар бир йил гиподинамия ҳолатида бўлиб, таътил пайтида жисмоний машқлар ва спорт
ўйинлари билан кўп шуғулланишлари мумкин эмас. Чунки, бу нарса ѐмон оқибатларга олиб
келиши мумкин. ―Таътил инфаркти‖ тушунчаси ана шундай ҳолатлардан сўнг пайдо бўлади.
Кексаларимиз тез хазм бўладиган витаминга бой овқатлар ва мевалардан истеъмол қилишлари
керак.
Инсонлар ҳатти - ҳаракатининг 90% меҳнатга сарфланган бўлса,
кейинги йилларда
жисмоний ҳаѐт ўрнини гиподинамия эгаллаб бормоқда. Бундан ташқари кексаларда
климактерик давр – эркак ва аѐллар учун хос бўлиб, қариш жараѐнининг муҳим босқичларидан
биридир. Бу давр гипоталамус олий вегетатив марказининг ѐшга алоқадор ўзгаришлари,
тухумдон гипофизининг циклик гонадотроп фаолиятининг бузилиши, аѐлларда овуляция ва
репродуктив қобилиятнинг тугаши, эркакларда гонадалар функциясининг
пасайиши билан
ҳарактерланади. Эркак ва аѐлларда климакс жисмонан қариш жараѐнида рўй беради. Эркак ва
аѐлларда 45 ѐшдан олдин рўй берса, эрта климакс ҳисобланади. Кечиккан климакс аѐлларда 55
ѐшдан кейин, эркакларда 60 ѐшдан кейин рўй беради.
Эрта бошланган климакс оғирроқ кечиб, даволаш бир мунча қийин бўлади. Аѐлларда
турли асаб, руҳий, юрак–қон томир ва эндокрин касалликлари ҳам содир бўлиши кузатилади.
Юрак–қон томир касалликларига гипертония, тахикардия, мигрен, кўп терлаш, юрак соҳасида
оғриқлар ва бирданига қизиб кетиш ҳолатлари кузатилади.
Психоневрологик
ўзгаришларга бирданига асабийлашиш, уйқусизлик, тез-тез чарчаш, депрессия, йиғлоқилик ва
қўрқувга сабаб бўлади. Беморга тинчлантирувчи дорилар, бромидлар, кофетамин,
триоксазинлар тавсия этилади.
Аѐлларга гормонал даво қуйидагича амалга оширилади: бисекурин 0,05мг.дан кунига 1та
таблеткадан 21 кун ичилади. Климактерин препаратини кунига 3 маҳал 1-2 дражедан овқатдан
1 соат кейин ичилади. Жами 100 та драже ичиш керак. Даво курси 2-3 ой ўтгач 3-4
марта
қайтариш мумкин.
Эркакларга
эса
қуйидагича: тестобромлецит схема бўйича 6 ҳафта давомида қабул қилинади. 3 ҳафтада
1(битта) таблеткадан 3 маҳал овқатдан кейин тил остига, 2 ҳафта 1тадан 3 маҳал ва 3-ҳафта 1
тадан 1 маҳал тайинланади. Даво курси 4 ойда қайтариш мумкин. Бу даво ўтказилгач юрак ва
қон томирлардаги ўзгаришлар бартараф этилади. Шунинг учун ҳар бир инсон соғлом турмуш
тарзига амал қилишлари,овқатланиш, физиотерапевтик муолажалар, ванналар қабул қилиши ва
―Зарар қилма!‖- тиббий қоидага амал қилишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: