Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб


МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИДА СИФАТ ЎЗГАРИШЛАР ВА ЮҚОРИ



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИДА СИФАТ ЎЗГАРИШЛАР ВА ЮҚОРИ 
САМАРАДОРЛИККА ЭРИШИШДА АХБОРОТЛИ ЁНДАШУВНИНГ ЎРНИ 
 
М.И.Абдуллаева –
БВХТҚТМОҲМ катта ўқитувчиси 
 
Аннотация: Мақолада малака ошириш соҳасидаги сифат ўзгаришлари ва юқори 
самарадорлик уларнинг жаҳон таълим талаблари билан мослиги ва педагогларнинг 
келгуси меҳнат фаолиятларида ўзлаштирган компетенциялари қай даражада амалиётга 
татбиқ қилинаётганлигига боғлиқлиги, бу эса мазкур соҳага ижобий янгилик киритиш 


82 
натижасида таълимда сифат ва самарадорлик таъминланиб, педагогик инновацион 
жараён вужудга келишига асос бўлиши масалалари таҳлил этилган. 
Ўзбекистонда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасида кейинги йилларда 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга 
оширилаётган туб ислоҳотлар жараёни замонавий билимларни пухта ўзлаштирган, 
рақобатбардош ва инновацион технологияларни қўллай оладиган ёш авлодни 
тарбиялашни талаб этмоқда. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат 
Мирзиёев таъкидлаганларидек, « ... ҳар қандай ислоҳот, хусусан, миллионлаб ёшларнинг 
ҳаёти ва келажагига бевосита дахлдор бўлган ўзгаришлар ҳар томонлама чуқур ўйлаб иш 
тутишни, етти ўлчаб, бир кесишни талаб қилади» 
17
. Айниқса, олий таълим муассасалари 
ва умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган ёшларни ўқитишда замон талаблари 
даражасига эришиш, хорижий тажрибалардан фойдаланиб, рақобатбардош кадрлар 
тайёрлаш зарурати ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этади. «Ҳозирги даврда содир 
бўлаётган инновацион жараёнларда таълим тизими олдидаги муаммоларни ҳал этиш учун 
янги ахборотни ўзлаштирадиган ва ўзлаштирган билимларини ўзлари томонидан 
баҳолашга қодир бўлган, зарур қарорлар қабул қиладиган, мустақил ва эркин 
фикрлайдиган шахслар керак»
18
. Бу вазифани бажаришда муаммоли масалаларни 
ёритишга имкон берадиган технологиялардан фойдаланиш яхши самара беради. 
Мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар 
таълим-тарбия сифатининг юқори даражада бўлишини таъминлашга қаратилган бўлиб, 
ушбу йўналишда муваффақиятни белгиловчи асосий омиллардан бири – таълим 
муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг замонавий билим, кўникма ва малакаларни 
эгаллаганлиги ҳамда таълимнинг инновацион ахборот-дидактик шаклларини илмий 
тадқиқ қилиш ҳисобланади. Бу ўз ўрнида таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишни тақозо 
этмоқда, чунки мукаммал таълим тизими республикамизнинг келажакдаги интеллектуал 
имкониятларини ва ривожланишини белгилаб берувчи ўқувчи-ёшларни ҳар томонлама 
ижодкор, мустақил фаолият юритадиган қилиб тарбиялашда ҳал қилувчи рол ўйнайди. 
Бугун мамлакатимиз таълим тизимида инновацион технологияларга асосланган 
таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, 
ижтимоий фаол ва малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашни жаҳон андозалари 
даражасига чиқариш масалаларида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Таълим соҳасидаги 
сифат ўзгаришлари ва юқори самарадорлик уларнинг жаҳон таълим талаблари билан 
мослиги ва педагогларнинг келгуси меҳнат фаолиятларида ўзлаштирган компетенциялари 
қай даражада амалиётга татбиқ қилинаётганлигига боғлиқ. Таълим-тарбиядаги сифат 
ўзгаришлари ва юқори самарадорлик эса мазкур соҳага ижобий янгилик киритиш 
натижасида таълимда сифат ва самарадорлик таъминланиб, педагогик инновацион жараён 
вужудга келади. 
Педагогик инновация – бўлажак мутахассисларни янгича шароитларда ишлашга 
тайёрловчи жараён бўлиб, у олдинги эгалланган билимлар асосида таълимда сифат 
жиҳатидан ўзгаришлар қилиб, юқори самарадорликка эришишга янгича ёндашув 
қилишдан иборатдир. Бундай тизимнинг мақсади деганда, таълимнинг мазмун-моҳияти, 
белгиларини, имкониятларини, вазифаларини, тараққиёт босқичлари ва тамойилларининг 
17
Ш.Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 
Асарлар ,1-жилд. Т, “Ўзбекистон”, 2017, 516-б. 
2. Р. Ишмухамедов, М.Юлдашев. Таълим ва тарбияда инновацион педагогик технологиялар. Т, 2013, 10-б. 


83 
ривожланиш механизмларини ва улардан фойдаланишга услубий тавсиялар ҳамда бу 
борада педагогларда шаклланадиган хислатларни ҳосил қилиш жараёнини ифодаловчи 
таълим-тарбия тизими сифат кўрсаткичларини такомиллаштириб, бу соҳада юқори 
самарадорликка эришиш тушунилади. 
Бугунги кунда таълим тизимидаги ислоҳотларнинг муаммолари педагог кадрлар 
салоҳияти билан боғлиқ. Ўрганиш ва таҳлиллар замонавий педагогнинг касбий 
компетентлиги тезкор ривожланаётган таълим жараёнларининг талабларидан орқада 
қолаётганини кўрсатмоқда. Бу ҳолат педагогик таълимни ривожлантириш ва узлуксиз 
таълим жараёнида педагогларни тайёрлашни яхшилаш билан боғлиқ муаммоларнинг 
долзарблигини кўрсатади. 
Ушбу муаммоларнинг жиддийлиги шубҳасиздир – мунтазам ўтказилаётган 
мониторинг жараёнларида таълим тизимининг тезкор янгиланиши натижасида юз 
бераётган ўзгаришларга жавоб бериш ва улардан ўзиб кетишга етарли тайёр бўлмаган 
педагог кадрлар мавжудлиги, таълимга, шахсга ва ўқитувчилар фаолиятига бўлган 
замонавий ижтимоий талаблар ва бу талабларга етарли даражада жавоб бермайдиган 
педагог кадрлар тайёрлаш,қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимининг ҳолати акс 
этмоқда. 
Муаммоларни, зиддиятларни тан олиш ва илмий таҳлил қилиш уларни бартараф 
қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратади, изланишларнинг мазмуни ва 
йўналишларини ҳамда педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг 
ташкилий-дидактик тизимини илмий тамойиллар асосида қайта ишлаб чиқишнинг аниқ 
чораларини белгилаб беришга асос бўлади. Белгилаб берилган вазифаларни амалга 
ошириш узлуксиз педагогик таълимга бўлган концептуал қарашлар тизимини 
ривожлантиришни, педагог кадрлар касбий-шахсий ривожланишининг психологик-
педагогик шарт-шароитларини аниқлашни талаб қилади. Фанлараро тадқиқотларнинг 
натижаларини жамлайдиган педагогик концепциянинг мазмуни узлуксиз педагогик 
таълимнинг моҳиятини – таълимнинг мақсади, мазмуни, ўқитишнинг методлари ва 
шакллари ҳамда улар таркибига кирган аниқ таълим технологиялари, педагогнинг 
узлуксиз таълими жараёнининг самарадорлиги мезонлари, бошқарув механизмлари каби 
категориялар орқали ёритишда кўринади. 
Мазкур категорияларни амалда бажариш ўз навбатида таълим-тарбия жараёнида 
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни талаб этади. Ахборот-
коммуникация технологияларининг таълим тизимига тез суръатлар билан кириб келиши 
ва тобора такомиллашиб бориши ўқув жараёнига электрон дидактик воситаларни яратиш 
ва уни татбиқ этишга эҳтиёж туғдирмоқда. Шу боис ҳам ахборот-коммуникация 
технологиялари илмий-техника ривожланишининг илғор тенденцияларидан бири 
сифатида замонавий жамиятнинг кўпгина томонларини қамраб олган. Ахборот 
индустрияси, ахборот технологиялари жадал равишда яратилмоқда. 
Электрон дидактик воситалар замонавий ахборот технологиялари асосида 
маълумотларни жамлаш, тасвирлаш, янгитдан сақлаш, билимларни интерфаол усулда 
тақдим этиш ва назорат қилиш имконига эга бўлган манба ҳисобланади. 
Электрон дидактик воситалар ўқувчиларнинг тасаввурини кенгайтиришга, 
дастлабки билимларни ривожлантиришга ва қўшимча маълумотлар билан таъминланишга 
қаратилган бўлади. Шунинг учун, таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар у ёки бу 
даражада кадрлар тайёрлаш жараёнларининг ахборот таъминотини такомиллаштиришга 


84 
бўлган эҳтиёжни белгилайди. Ахборотлар уларни сақлаш, қайта ишлаш ва етказиб бериш, 
ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўқитиш ва тарбиялашга бўлган 
ёндашувлар кўпчилик илмий тадқиқотлар ва давлат дастурларида асосий ўринлардан 
бирини эгаллайди. 
Ахборот технологияларини узлуксиз педагогик таълим тизимига татбиқ қилиш 
йилдан йилга кенг кўламда амалга оширилмоқда. Ахборотлаштириш жараёнида педагогик 
ҳамжамият томонидан кўп сонли ахборот ресурслари ишлаб чиқилмоқда, лекин, бу 
ишларни етарли деб бўлмайди. 
Замонавий ахборот технологиялари, телекоммуникациялар ва компьютер 
тармоқлари ахборот ресурсларига кириш ва йиғишнинг бутунлай янги имкониятларини 
яратди. Ўқитишнинг турли шакллари билан биргаликда таълимни такомиллаштириш учун 
янги имкониятлар пайдо бўлди. 
Бундай имкониятлардан бири сифатида ахборотли ёндашув эътироф этилади. 
Ахборотли ёндашувнинг эмпирик негизи ўқув ахборотларини қайта ишлаш, узатиш, 
сақлаш ва ўзгартиришнинг ҳозирда мавжуд бўлган амалий тажрибаларини таҳлил қилиш, 
уни умумлаштириш ва муайян қонуниятларини аниқлашга асосланади. 
Ахборотли ёндашувнинг назарий негизи дидактика, психология, информатика, 
фалсафа, социология, семиотика ва бошқа фанларнинг назарий қоидаларидан мажмуавий 
фойдаланиш билан боғлиқ. 
Ахборотли ёндашувнинг назарий ғояси қуйидагиларни ўз ичига олади: 

таълим жараёнига ахборотли ёндашувнинг концепцияси; 

таълим жараёнида ахборотнинг тузилмаси ва функциялари тўғрисидаги ўқув 
ахборотларини олиш, узатиш, ўзлаштиришнинг элементар жараёнлари тўғрисидаги 
низомлар; 

фундаментал қоидалар (тамойиллар, қонуниятлар, тенденциялар); 

тадқиқотнинг педагогик методлари. 
Педагогик тадқиқотларда ахборотли ёндашувнинг асосий мазмуни таълим 
жараёнининг айнан ахборотли томонини ажратиб олиш ва ўрганишни кўзда тутади. 
Ахборотли ёндашувнинг хусусияти, юқорида келтирилганидек, турли соҳалардан олинган 
илмий билимларнинг интеграциясини акс эттиради. 
Таълим олувчининг ахборотга бўлган эҳтиёжи, унинг ривожланиш даражаси, 
таълим олувчининг олинган ахборотларни ўз фаолияти жараёнида фойдалана олишга 
тайёрланганлиги, унга берилаётган ахборотларнинг тўлиқлиги ва қимматлилиги 
даражасига боғлиқ. Бундан келиб чиқиб, таълим жараёнида ахборотлар айланишининг 
таҳлили билим ва ахборотлар нисбатини ўрганишни, билимнинг ахборотлилигини кўриб 
чиқишни кўзда тутади. 
Бошқа томондан, ахборотнинг таълим олувчиларнинг ўқув-билув фаолияти билан 
алоқалари муаммосини ишлаб чиқиш нафақат назарий, балки амалий аҳамият ҳам касб 
этади. Бу муаммо ўқув ахборотларининг ўқув билув фаолияти объекти сифатидаги 
хусусиятларини ҳамда таълимнинг ахборотли томонларини очиш имконини беради. Ўқув 
ахборотлари, таълим жараёнида таълим олувчиларнинг билиш фаолияти, унинг 
эҳтиёжлари,мақсадлари ахборотни эгаллаш психологияси билан қанчалик кўп 
мувофиқлаштирилса, 
улардан 
шунчалик 
самарали 
фойдаланилади. 
Бундай 
мувофиқлаштиришнинг функцияларини ахборотли ҳолатларда педагог бажаради. Таълим 


85 
жараёнининг натижавийлигига шароит яратадиган психологик қонуниятлар ва фактларни 
ҳисобга олмасдан туриб, педагогик вазифаларни муваффақиятли бажариш мумкин эмас. 
Ахборотларни қўллаш, фақат улар ўлчангани, қайта ишлангани ҳолдагина, таълим 
жараёнининг барча иштирокчилари ўртасида уни ўзлаштириш ва ўзаро алмашиш 
қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш ва меъёрлаш амалга оширилган бўлсагина 
педагогик жиҳатдан фойдали бўлади. Шунинг учун ҳозирги вақтда таълим жараёнининг 
асосини ташкил этадиган ахборотларни баҳолаш муаммоси ўта долзарб ҳисобланади. 
Лекин ҳар қандай ўзгаришлар ахборотларнинг муҳим таснифий хусусиятларини: 
ишончлилик,тизимлаштирилганлик, тўлиқлик, аниқлик, оперативлик, камхаржлилик, 
фойдалилик, қимматлиликни сақлаб қолиши лозим. Албатта, ахборотларнинг у ёки бу 
сифатларининг бўлмаслиги ёки етарли эмаслиги нафақат таълим жараёнига, балки педагог 
фаолияти натижаларига ҳам салбий таъсир кўрсатади. 
Ҳозирги кунда XXI аср юксак технологиялар замони, тафаккур ва ялпи 
ахборотлашув асри, глобаллашув даври деб таъриф этилмоқда. 
Глобаллашув – инсониятнинг онгу шуури, тафаккури самараси сифатида вужудга 
келган жаҳон миқёсидаги умумий жараён, у чегара ва ҳудудларни билмайдиган, 
тузумларни тан олмайдиган, узлуксиз кучайиб ва ривожланиб бораётган жараёндир. Ана 
шундай глобаллашув даврида ҳар қандай давлатнинг тараққий этиши, уни ривожланган 
давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин олиши, биринчи навбатда, давлатнинг интеллектуал 
салоҳияти,иш авлод таълим-тарбияси ва замонавий кадрлар тайёрлаш тизимига 
боғлиқдир. 
Ушбу муаммоларни ҳал қилиш доирасида технологиялар ва ахборотлаштириш 
воситаларини бир тизимга бирлаштиришнинг педагогик, методик ва технологик 
асосларини ишлаб чиқишга йўналтирилган тадқиқотлар ўтказиш лозим. Халқаро 
тажрибаларнинг кўрсатишича, оддий ёзишма асосидаги коммуникацион ахборот-таълим 
муҳити ижобий педагогик натижага олиб келади. Турли шаҳарлар, минтақалар ва 
давлатлар таълим олувчиларининг тармоқдаги биргаликдаги ўқув фаолиятини ташкил 
этишнинг асосий шакли электрон, ахборот-дидактик воситалар ҳисобланади. 
Ҳар қандай муаммо ечими интеграциялашган билимни талаб этади. Ахборот-
таълим муҳити чуқурлашган билимлар интеграциясини, нафақат тадқиқ қилинаётган 
муаммо юзасидан фан билимлари соҳасини, балки ҳамкорнинг миллий-маданий 
хусусиятларини, унинг дунёни билиши ва тушунишини, қарашларини билишни ҳам 
тақозо қилади. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish