Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

 
 
МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИДА ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК 
ФАОЛИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ 
 
 С.С.Жуманазаров- 
Тошкент шаҳар ХТХҚТМОҲМ доценти 
 
Аннотация: Ушбу мақолада малака ошириш тизимидаги асосий муаммолардан 
бири тингловчиларни инновацион педагогик фаолиятга йўналтириш масалалари қаралган. 
Калит сўзлар: инновация, инновацион фаолият, инновацион жараён. 
Ҳозирда Республикамизнинг таълим тизимида бир қанча ўзгаришлар қилинмоқда, 
таълимнинг барча йўналишлари бўйича таълим сифатини таъминлаш учун бир қанча 
талаблар қўйилмоқда. Узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш, ахборот-коммуникация 
технологияларини таълим тизимига самарали жорий этиш ва таълим самарадорлигини 
оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, фан ва техника соҳасидаги 
янгиликларни ўқув дастурлари мазмунига сингдириш ва бу орқали ўқувчиларда 
замонавий билимларни шакллантиришга замин яратилмоқда. Бугунги кунда таълим 
муассасаларида 
фаолият 
юритаётган 
педаголардан 
таълимдаги 
инновацион 
жараёнларнинг хусусиятини ўрганиш, таълим соҳасидаги инновацион фаолиятнинг 
моҳиятини тушуниш, инновацион таълим технологияларини таълим жараёнига самарали 
жорий этиш талаб этилмоқда. 
Бундан халқ таълим ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий 
марказлари олдига ҳам бир қатор, жумладан умумтаълим мактабларида фаолият 
юритаётган фан ўқитувчиларини инновацион педагогик фаолиятга тайёрлаш 
масалаларини ҳал этиш вазифалари келиб чиқди. Бугунги кунда малака ошириш тизимида 
педагогик инновацияни жорий этилиши ва таълим жараёнини янгиланиши 
педагогларнинг инновацион фаолияти тушунчасини пайдо қилиши, халқ таълими 
ходимларини малакасини ошириш тизимида тингловчиларни инновацион педагогик 
фаолиятга тайёрлаш малака ошириш тизимининг энг муҳим ва асосий муаммоларидан 
бирига айланди. 
Бу ўз навбатида малака ошириш тизимида тингловчиларни инновацион фаолиятга 
тайёрлаш, уларга инновацион фаолият моҳиятини сингдириш ҳамда инновацион таълим 
маҳсулотларини яратиш кўникмаларини шакллантириш заруриятини келтириб чиқаради. 
Шунингдек, тингловчиларни инновацион педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнида ўз


238 
касбий фаолиятларида ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий этиш 
масаласи ҳам малака ошириш тизимида долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Ушбу мақолада малака ошириш тизимида тингловчиларда инновацион педагогик 
фаолиятини шакллантириш муаммосининг айрим жиҳатлари келтирилган. 
Малака ошириш тизимида тингловчиларни инновацион педагогик фаолиятга 
йўналтириш-бу тингловчининг ўз касбий фаолиятига мотивацион муносабати, таълим
мақсадларга эришиш учун самарали йўл ва воситаларни эгаллаши, яратиш ва акс эттириш 
қобилиятига эга бўлишини ҳам назарда тутади.
Инновацион педагогик фаолият доимо таълим тизимини янгилаш ва 
такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, у ўқитувчилар фаолиятининг ижобий 
натижасидир. 
Тадқиқотлар ҳамда бу борадаги илмий адабиётларнинг [1,2] таҳлилидан малака 
ошириш жараёнида тингловчининг инновацион педагогик фаолиятга тайёрлигини 
қуйидаги кўрсаткичлар орқали аниқлаш мумкин:

инновацион педагогик технология ва инновацион иш усулларини билиши;

педагогик инновацияларни ўқув амалиётига самарали тадбиқ эта олиши;

ўзининг инновацион методларини ярата олиши; 

тажриба–синов ишларига ҳамда инновацион педагогик фаолиятнинг мазмуни ва 
ташкил этилиши билан боғлиқ қийинчиликларни енгишга тайёргарлиги;

педагогик янгиликларни ўзлаштириш ва янгиларини ишлаб чиқиш бўйича амалий 
кўникмаларга эга бўлиши. 
Малака ошириш якунида тингловчиларда мазкур кўрсаткичлар шаклланиши учун 
малака оширишнинг дастлабки кунларида инновацион фаолият доирасидаги билим, 
кўникма ва малакаларини аниқлаштириш мақсадида диагностик таҳлил ўтказиш зарур. 
Таҳлил натижалари асосида ҳудудий марказда йўналишлар кесимида тингловчиларда 
инновацион педагогик фаолиятни шакллантиришнинг режа ва мақсадлари шаклланади.
Диагностик таҳлил қилиш учун қуйидаги саволномадан фойдаланиш мумкин:

фаолиятимда инновациялардан доимий фойдаланаман; 

иш ҳамини кўплиги инновациялардан фойдаланишга имкон бермайди

инновацион фаолият олиб бориш учун синф хоналари талабга жавоб бермайди; 

инновацион фаолият олиб бориш учун билимларимнинг етарли эмаслиги; 

инновациялар ҳақидаги ўқув-методик қўлланмаларнинг етарли эмаслиги; 

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишдаги муаммолар. 
Саволномани ҳар бир ҳудудий марказ ўз ҳудудининг шароитига қараб реал 
ҳолатдан келиб чиқиб шакллантириши мумкин. 
Мазкур саволнома асосида Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларининг 
ўқитувчиларидан малака ошириш жараёнида уларнинг инновацион фаолиятга қай 
даражада тайёргарлик ҳолатини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилди. Сўровнома 
натижалари шуни кўрсатдики, сўровда қатнашган тингловчиларнинг аксарияти малака 
ошириш жараёнида инновацион педагогик технологияларни жорий этиш ва амалга 
оширишни ўрганганлигини эътироф этади. Бу эса, модернизациялашган таълим 
шароитида узлуксиз малака ошириш тизимида инновацион педагогик технологиялардан 
фойдаланишга бўлган онгли муносабати ҳақида шаклланган тасаввуридан далолат беради. 


239 
Шундан келиб чиққан ҳолда шундай хулоса қилиш мумкинки, малака ошириш 
тизимининг асосий мақсади таълимда педагог фаолиятининг сифат жиҳатдан 
ўзгартириши ҳисобланади. Бу эса педагог касбий фаолиятининг якуний натижаси ва 
мезонини ифодалайди.

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish