71-§. Мультимедиа умумтаълим дастурларини
ривожлантириш маркази
директори лавозимининг
малака тавсифлари
Тартиб рақами
Машғулотларнинг миллий стандарт
классификатори бўйича коди
Ходимлар тоифаси
211. Лавозим вазифалари:
557
1210
Бошқарув
а) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги
мультимедиа
умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказининг (бундан буён матнда мультимедиа
маркази деб юритилади) умумий фаолиятига раҳбарлик қилиш;
б) мультимедиа марказига юклатилган вазифа ва касбий мажбуриятларни бажариш,
унинг иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ижро интизомига риоя қилиш;
в) мультимедиа марказининг йиллик ва истиқбол иш режаларини шакллантириш,
уларни ўз вақтида сифатли бажарилишини назорат;
г) мультимедиа марказида ташкил этиладиган ўқув семинар
-
тренинглар,
конференциялар, дастурларни тасдиқлаш,
унинг бажарилишини, иш фаолиятининг сифат ва
самарадорлиги устидан назорат қилиш;
д) мультимедиа марказининг амалга ошираётган лойиҳаларига раҳбарлик қилиш ва
уларнинг сифатли бажарилишини таъминлаш;
е) таълим муассасаларида ахборот
-
коммуникация технологияларини жорий этиш,
электрон ахборот-таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва кўпайтириш, таълим соҳасига оид
дастурий таъминотни яратиш, ривожлантириш ва
ташкилотларга ахборот
-
коммуникация
технологиялари йўналишида экспертлик хизматларини кўрсатиш;
ж) мультимедиа марказига ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан
ташқари тушумлардан тўғри фойдаланишни таъминлаш ҳамда унинг мулкига эҳтиёткорона
муносабатда бўлиш;
з) мультимедиа марказининг ходимларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, кадрларни
танлаш ва жой
-
жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг
касбий маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора
-
тадбирларни амалга ошириш ҳамда
кадрлар захирасини шакллантириш;
и) мультимедиа маркази ходимларини қайта тайёрлаш ва
уларнинг малакасини
оширишни, ходимлар аттестациясини ҳамда улар томонидан меҳнат интизомига риоя
қилинишини назорат қилиш;
к) мультимедиа маркази ходимларининг вазифалари, лавозим мажбуриятларини
белгилаш, улар орасидаги энг фаолларини рағбатлантириш, ўз ваколати доирасида
интизомий жазо чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш;
л) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, ички меҳнат тартиби қоидаларини
ўрнатиш;
м) мультимедиа маркази бўлим бошлиқлари иш тақсимотини, ходимларнинг йиллик
иш режаларини тасдиқлаш ва улар томонидан ўзига
юклатилган вазифаларнинг
бажарилишини назорат қилиш;
н) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари тузишда
мультимедиа маркази номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш,
ишончномалар бериш, турли йўналишдаги давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ўзаро
ҳамкорликда иш юритиш;
97
о) мультимедиа марказининг моддий
-
техника базасини мустаҳкамлашга оид чора
-
тадбирларни амалга ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб
-
ускуналар ва бошқа
таълим
воситаларининг сақланишини ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
п) жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ҳамда оғзаки мурожаатларини, ариза ва
шикоятларини кўриб чиқиш;
р) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
212. Билиши лозим:
а) халқ таълими
тизимига оид ва ахборот
-
коммуникация технологиялари йўналишига
тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда шу соҳадаги янгиликларни;
б) психология
-
педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш
ва қайта тайёрлаш тартибини;
д) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил
-
иноқликни мустаҳкамлаш
бўйича фаолият юритишни;
е) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
ж) мультимедиа марказининг бюджетдан ташқари маблағ
топиш фаолиятини ташкил
этиш ва бу маблағларнинг амалдаги қоидалар асосида сарф этилишини таъминлашни;
з) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
213. Малака талаблари:
а) камида магистр даражасидаги ахборот
-
коммуникация технологиялари ёки техник
йўналишидаги
олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва таълим тизимидаги, дастурий
иловаларни ишлаб чиқиш соҳасидаги билим ва амалий тажриба;
в) ахборот
-
коммуникация технологияларини халқ таълими тизимига жорий этиш
соҳасида камида беш йиллик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: