Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-боб. Республика болалар кутубхонаси, Ахборот-ресурс марказлари, таълим



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/101
Sana27.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#585226
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   101
Bog'liq
Б-160-класификатор

11-боб. Республика болалар кутубхонаси, Ахборот-ресурс марказлари, таълим 
муассасалари кутубхоналари ходимларининг малака тавсифлари
79-§. Республика болалар кутубхонаси, Ахборот
-
ресурс маркази
директори 
лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
Ходимлар тоифаси 
235. Лавозим вазифалари: 
532 
1319 
Бошқарув 
а) ахборот
-
кутубхона муассасасининг (бундан буён матнда кутубхона деб юритилади) 
умумий фаолиятига раҳбарлик қилиш; 
б) кутубхонага юклатилган вазифа ва касбий мажбуриятларни бажариш, унинг иш 
фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ижро интизомига риоя қилиш; 
в) кутубхонанинг йиллик ва истиқбол иш режаларини шакллантириш, уларни ўз 
вақтида сифатли бажарилишини назорат қилиш; 
г) кутубхона бўлим бошлиқлари иш тақсимотини, ходимларнинг йиллик иш
режаларини тасдиқлаш ва улар томонидан ўзига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини 
назорат қилиш; 
д) кутубхонада ташкил этиладиган ўқув семинар
-
тренинглар, конференциялар, 
дастурларни тасдиқлаш, унинг бажарилишини, иш фаолиятининг сифат ва самарадорлиги 
устидан назорат қилиш; 
е) кутубхонанинг ахборот излаш тизимларини яратиш ишларидаги инновацион 
жараёнларни библиографик, ахборот, методик, илмий
-
тадқиқот фаолиятига жорий 
этилишини амалга ошириш; 
ж) кутубхонага ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари 
тушумлардан тўғри фойдаланишни таъминлаш ҳамда унинг мулкига эҳтиёткорона 
муносабатда бўлиш; 
з) кутубхонанинг ходимларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, кадрларни танлаш ва жой- 
жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг касбий 
маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора
-
тадбирларни амалга ошириш ҳамда кадрлар 
захирасини шакллантириш; 
и) кутубхона ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, 
ходимлар аттестациясини ҳамда улар томонидан меҳнат интизомига риоя қилинишини 
назорат қилиш; 
107 


к) кутубхона ходимларининг вазифалари, лавозим мажбуриятларини белгилаш, улар 
орасидаги энг фаолларини рағбатлантириш, ўз ваколати доирасида интизомий жазо 
чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш; 
и) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, ички меҳнат тартиби қоидаларини 
ўрнатиш; 
л) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари тузишда кутубхона 
номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ўрнатилган тартибда 
ишончномалар бериш, турли йўналишдаги давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ўзаро
ҳамкорликда иш юритиш; 
м) кутубхонанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни 
амалга ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб
-
ускуналар ва бошқа таълим воситаларининг 
сақланишини ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш; 
н) кутубхонанинг фойдаланувчиларига ахборот-кутубхона ресурслари хизматини 
кўрсатиш ҳамда унинг босма ва электрон фондини шакллантириш; 
о) жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ҳамда оғзаки мурожаатларини, ариза ва
шикоятларини кўриб чиқиш; 
п) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
236. Билиши лозим: 
а) халқ таълимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи ҳамда ахборот- 
кутубхона фаолиятини такомиллаштиришга тегишли амалдаги норматив
-
ҳуқуқий 
ҳужжатларни, шу соҳадаги янгиликларни; 
б) ахборот
-
кутубхона иши назарияси ва амалиётини, методик ишларни ташкил этиш
ва самарадорлигини ошириш усулларини; 
в) кутубхона моддий
-
техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларини 
ташкил қилиш ва унинг бажарилиши устидан назорат олиб боришни; 
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш 
ва қайта тайёрлаш тартибини; 
д) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил
-
иноқликни мустаҳкамлаш 
бўйича фаолият юритишни; 
е) кутубхона ички тартиб
-
қоидаларининг ходимлар томонидан бажарилишини назорат 
қилишни, уларга самарали ишлаши учун етарли шарт
-
шароитлар яратиб бериш йўлларини; 
ж) кутубхонанинг бюджетдан ташқари маблағ топиш фаолиятини ташкил этиш ва бу 
маблағларнинг амалдаги қоидалар асосида сарф этилишини таъминлашни; 
з) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
237. Малака талаблари: 
а) ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий ёки педагогик маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот
-
коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) камида беш йиллик иш стажи. 

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish