80-§.
Республика болалар кутубхонаси, Ахборот
-
ресурс марказлари директор
ўринбосари лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
Машғулотларнинг миллий стандарт
классификатори бўйича коди
913
1210
108
Ходимлар тоифаси
238. Лавозим вазифалари:
Бошқарув
а) кутубхонада маънавий
-
ахлоқий ва тарбиявий ишларни ташкил қилиш,
ўтказиладиган маънавий-маърифий ва бошқа тадбирларни мувофиқлаштириш;
б) маънавий
-
маърифий ишларнинг йиллик ва ойлик режаларини ишлаб чиқиш ва
уларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳамда ижро интизомига риоя қилиш;
в) тарбиявий ишлар бўйича методик материаллар ишлаб чиқишни, ёш
мутахассисларга методик ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш;
г) мамлакатимизда нишонланадиган муҳим байрам саналарига бағишланган
тадбирларни ташкил этилишини таъминлаш;
д) кутубхона ходимларини малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил
этишда иштирок этиш;
е) иш фаолиятидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари ҳақида
кутубхона директорига таклифлар киритиш, кутубхона мулкига эҳтиёткорона муносабатда
бўлиш;
ж) кадрларни танлаш ва жой
-
жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан
тўлдириш, уларнинг касбий маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора
-
тадбирларни амалга
ошириш ҳамда кадрлар захирасининг шакллантирилишини таъминлаш ишларида иштирок
этиш;
з) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, кутубхонанинг ички тартиб
-
қоидаларини белгилаш, уни ходимлар томонидан бажарилишини назорат қилишда иштирок
этиш;
и) ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ва оғзаки
мурожаатларини, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш;
к) санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни таъминлаш.
239. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга
солувчи ҳамда ахборот
-
кутубхона фаолиятини такомиллаштиришга тегишли амалдаги
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) давлат таълим стандартлари, мутахассислиги бўйича юртимизда ва жаҳон
амалиётида бўлаётган янгиликларни;
в) ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини;
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва
қайта тайёрлаш тартибини;
д) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик
-
иноқликни
мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
е) маънавий
-
ахлоқий тарбияни амалга оширишда таълим муассасалари, жамоат
ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларини;
ж) ахборот
-
кутубхона иши назарияси ва амалиётини, методик ишларни ташкил этиш
ва самарадорлигини ошириш усулларини;
з) кутубхона ички тартиб
-
қоидаларининг ходимлар томонидан бажарилишини назорат
қилишни, уларга нормал ишлаши учун етарли шарт
-
шароитлар яратиб бериш йўлларини;
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
240. Малака талаблари:
а) ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумот
;
109
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот
-
коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) мутахассислик соҳасида камида уч йиллик меҳнат стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: |