44. Яшинҳимоя момоқалдироқдан олдинги даврда, аммо 1 йилда камида бир марта, шунингдек корхона (шахта, кон, карьер ва шу кабилар) раҳбари томонидан тайинланган, таркибида: энергетик (электромеханик) ёки уни вазифасини бажарувчи шахс, ПА омбори мудири, ихтиёрида омбор бўлган портлатиш ишларининг раҳбари бўлган комиссия томонидан шикастланиш аниқлангандан кейин текширилиши керак.
Яшинҳимоя қурилмаларини ташқи кўриги даврий, аммо 1 йилда камида бир марта омбор мудири томонидан ўтказилади.
Яшинҳимояни текширишга қуйидагилар киради:
а) яшинҳимоя қурилмаларининг ташқи кўриги;
б) яшинҳимоя заминлагичлари қаршилигини ўлчаш;
в) яшиннинг иккиламчи таъсиридан ҳимоялаш қурилмалари контактларининг ўтишли қаршилигини текшириш.
45. Заминлагичларни қаршилигини ўлчаш тупроқ энг кўп қуриганда даврда бажарилиши керак. Ёғингарчилик бўлган даврда музлаган қатлам бўладиган ҳудудларда, муз эриганидан кейин ўлчаш бажарилади.
46. Яшинҳимоя ташқи кўригининг натижалари далолатнома билан расмийлаштиради, заминлагичларни ўлчашнинг натижалари илова қилинган шаклда кўрсатилган яшинҳимоя заминлагичлари ҳолати қайдномасига киритилади.
47. Яшинҳимоя қурилмаларини ташқи кўриги (албатта дурбиндан фойдаланилган ҳолда) билан яшин қабул қилгичлар, токқочиргичлар, пайвандланган ва бириккан жойлар, таянч мачталари ва яшиннинг иккиламчи таъсиридан ҳимоялаш қурилмасини ер устидаги қисмлари ҳолати аниқланиши керак.
48. Яшинҳимояларни ташқи кўригида конуссимон учликни бутунлигини, уни оқартирилган қисми ҳолатини, токқочиргичларга уланишнинг ишночли ва зичлигини, занглар борлигини, болтли бирикмалар юзаларининг тозалагини аниқлаш зарур.
Конуссимон учлиги эриган ёки шикастланган ва кўндаланг кесимни 1/3 майдонидан ортиғи занглаган яшинқочиргич янгисига алмаштирилиши керак.
Шикастланган рух қопламаси, оқартирилган қисми тикланиши, контакт юзадаги занглар кеткизилиши ва бўшаган бирикмалар маҳкамланиши керак.
49. Токқочиргични ташқи кўригида эгилиш ва тугунлар йўқлиги, уланишларнинг ишночли ва зичлигини, занг ва шикаст йўқлиги аниқланади.
Агар токқочиргичлар кўндаланг кесимини 50 мм2 дан ортиқ қисми занглаган бўлса, унда улар янгисига алмаштирилиши керак
50. Ёғоч таянчли мачталарни ташқи кўригида чиринди замбуруғ билан зарарланиш даражаси аниқланади, агар у кўндаланг кесимни 1/3 майдонидан ортиқ бўлса, унда улар янгисига алмаштирилиши керак.
51.Электростатик индукциядан пайдо бўладиган яшиннинг иккиламчи таъсиридан ҳимоялаш қурилмасини ер устидаги қисмларининг ташқи кўригида, сетка ва токқочиргичларнинг бутунлиги, уланишларининг ишночли ва зичлигини, занглаш даражаси текширилади.
Сетка ва токқочиргичларни кўндаланг кесимини 16 мм2 дан ортиқ қисми занглаган бўлса, занглаган участка алмаштирилиши керак.
52. Иккиламчи таъсиридан ҳимоялаш қурилмаларини текширишда, туташмаларни бутлиги, уларни ҳолати аниқланади ва контактларни ўтишли қаршилиги ўлчанади, у мазкур Йўриқноманинг 12-бандида кўрсатилганидан катта бўлмаслиги керак. Бунда барча заминланадиган элементларнинг иккиламчи таъсиридан ҳимоя заминлагичлари билан боғланишини текшириш зарур.
53. Яшинҳимоя заминлагичлари қаршилигини ўлчаш, махсус электрўлчаш асбоблари ёки тупроқни солиштирма қаршилиги катта бўлганда вольтметр-амперметрни учта ўлчовлари усули билан бажарилиши керак. Бириккан жойларни қаршилиги микроомметр билан ўлчаниши керак. Ўлчанган қаршиликлар илова қилинган шаклда кўрсатилган ПА омборидаги яшинҳимоя заминлагичлари ҳолати қайдномасига ёзилиши керак.
54. Учта электрод схемаси бўйича заминлагичлар қаршилигини ўлчашда, ток Т ва потенциал П электродлар жойлаштирилган, 16-расмда кўрсатилган схемани қўллаш керак. D > 40 м бўлса a ни ўлчами должен D дан кам бўлмаслиги керак. D < 40 м бўлса a = 40 м. бўлади. D = 10 м бўлса a = 20 м бўлади.
Ўлчаш электродлари жойлашган жой яшинҳимоя лойиҳаланишида аниқланиши зарур. Яшинҳимоя заминлагичларини қуришда ўлчаш электродларини ўрнатиш керак.
Ёрдамчи заминлагич сифатида ўлчанаётган заминлагич билан боғлиқ бўлмаган, ёнма-ён турган яшинқочиргичларни заминлагичларидан биттаси қўлланилиши мумкин.
55. Заминлагич қаршилигини ўлчаш вольтметр-амперметрни учта ўлчовлари усули билан бажарилиши мумкин.
17-расмда тўртта яшинқочиргичдан чиққан 4 та алоҳида заминлагичлар кўрсатилган. Рақамланиши № 1, 2, 3 деб кўрсатилган 3 та заминлагични қаршилигини ўлчаш (Ом) жуфт-жуфт қилиб бажарилиши керак:
I ўлчаш ,
II ўлчаш ,
III ўлчаш ,
шунга кўра ҳар бир заминлагични қаршилиги (Ом)
,
,
.
Заминлагич № 4 ни қаршилигини (Ом) олиш учун яна қўшимча иккита (тўртинчи ва бешинчи) ўлчашлар ўтказилади:
IV ўлчаш ,
V ўлчаш ,
шунга кўра № 4 заминлагични қаршилиги
, Ом.
Агар бошқа заминлагичлар ҳам мавжуд бўлса, В таком же порядке могут быть измерены сопротивления и других заземлителей, если они имеются.
Заминлагичлар битта ёки иккита бўлса, иккита ёки битта ёрдамчи заминлагич қилиш зарур.
56. Импульсли қаршилик R1 ни аниқлаш учун, унинг ўлчанган коэффицентини 2П жадваллан заминлагични тури ва тупроқни солиштирма қаршилиги бўйича қабул қилинган импульс коэффиценти га кўпайтириш зарур.
Тупроқни солиштирма қаршилиги лойиҳадан олдинги тадқиқотлар даврида ўлчанган бўлиши керак. Фойдаланиш ва қайта тиклаш пайтида ўлчаш мегометр қўллаш билан тўрт электродли схема бўйича ўтказилади.
Электр қаршилиги ҳисобий қиймати билан аниқланади, бу ерда R – асбобни кўрсатиши, Ом; l – электродлар орасидаги масофа, м; - тупроқни музлаши (қуриқ бўлиши) бўйича мавсумий коэффициент.
Do'stlaringiz bilan baham: |