Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ
2 5413406994973329047
Катта узунликдаги заминалагич дан катта бўлган участкада импульсли токни амалда кеткизмайди. Тупроқни солиштирма қаршилиги турлича бўлганда импульс коэффициентини қийматлари 2П жадвалда келтирилган 2П жадвал
Импульс коэффициентлари яшин токи амплитудаси 60 кА ва тиклиги 20 кА/мкс қийматлар учун аниқланган. 34. Заминлагичлар монтаж қилинганидан кейин ток қочишини ҳисобланган қаршилиги бевосита ўлчаш билан аниқланиши керак. Ўлчашни ёзда қуруқ ҳавода ўтказиш зарур. Яшинқочиргичларнинг алоҳида заминлагичларини пўлат полоса билан бириктиришга тупроқларни солиштирма электр қаршилиги > 500 Ом·м бўлганда йўл қўйилади. Агар заминлагичларни ўлчанган қаршилиги ҳисобланганидан катта бўлса, унда солиштирма электр қаршилиги 500 Ом·м ва ундан ортиқ бўлган тупроқларда ёнма-ён турган иморатларни орасидаги масофа мазкур Йўриқноманинг 10-бандида кўрсатилганларидан катта бўлмаса, уларнинг яшин қабул қилгичлари заминлагичларини ўзаро улаш зарур. Портловчи ашёлар юкланган сузувчи кемаларнинг яшинҳимояси35. Сузувчи кемаларнинг яшинҳимоясини қуйидаги қоидаларни ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир мачтага яшинқочиргичлар ўрнатиш орқали амалга ошириш керак: 35.1. Агар кема корпуси ва мачтаси металлдан тайёрланган ва ишончли электр контактга эга бўлса, металл мачтанинг топида ҳеч қандай электр ёки электрон жиҳоз бўлмаса, унда бу мачта яшин таъсиридан ҳимоялашни таъминлайди. 35.2. Агар кема корпуси ва мачтаси металлдан тайёрланган ва ишончли электр контактга эга бўлса, металл мачтанинг топида бирорта электр ёки электрон жиҳоз ўрнатилган бўлса, унда шу жиҳоздан камида 300 мм баланд қилиб мачтага яшин қабул қилгич ўрнатилиши керак. 35.3. Агар кема корпуси ток ўтказмас материалдан, мачтаси эса металлдан тайёрланган бўлса, унда корпуснинг сувда турадиган қисмига заминловчи лист ўрнатилиши ва у мачтага уланиши керак. Мачтага бирорта электр ёки электрон жиҳоз ўрнатилган ҳолда эса 35.2-бандни талаби бажарилиши керак. 35.4. Агар мачта ёгочдан ёки бошқа бирорта ток ўтказмас материалдан тайёрланган бўлса, унда унинг топида бўлган ихтиёрий жиҳоздан камида 300 мм баланд қилиб мачтага яшин қабул қилгич ўрнатилиши керак. Яшин қабул қилгич токқочиргич ёрдамида кемани металл корпусга ёки корпуси ток ўтказмайдиган кемада заминловчи листига уланиши керак. 36. Мачталарга ўрнатиладиган яшин қабул қилгич диаметри камида 12 мм бўлган металл стержендан иборат бўлади. Материал сифатида коррозияга қарши металл қоплама билан ҳимояланган мис, мис қотишмалри ёки пўлат қўлланилади. 37. Токқочиргич сифатида кемаларда кўндаланг кесими камида 70 мм2 бўлган мис ёки кўндаланг кесими камида 100 мм2 бўлган пўлат шина, трос, чивиқ ёки симлар ишлатилади ва у коррозиядан ҳимояланган бўлиши керак. 38. Токқочиргич мачта ва устки қаватнинг ташқи томони бўлаб қўйилиши керак. 39. Корпуси ток ўтказмас материал бўлган кемаларда заминлагич сифатида кўндаланг кесими камида 1,5 м2 ва қалинлиги 5-6 мм бўлган углеродли пўлат листни қўллаш зарур ва у кемани қанча сувга ботиши, ҳамда рухсат этилган катта чайқалишидан қатъий назар сувга чўкиб туриши керак. 40. Яшин қабул қилгич, токқочиргич ва заминлагичларни ўзаро улаш пайвандлаш ёки болтли қистиргич билан бажарилиши керак. Болтли қистиргичлар қўлланилган ҳолларда яшин қабул қилгич ва токқочиргич ёки заминлагичлар орасидаги контакт юза мис ва уни қотишмалари учун камида 100 мм2 ва пўлат учун 1000 мм2 бўлиши керак. 41. Агар кема ётқазиладиган мачталар билан жиҳозланган бўлса, кесим юзаси мис учун 70 мм2 ва кўп толали пўлат ўтказгич учун 100 мм2 бўлган токқочиргичга стандерс ва таянч орасидан эгилувчан туташтиргич қўйилади, Портловчи материаллар омборлари яшинҳимоясини лойиҳалаш ва қабул қилиш42. Лойиҳада қуйидагилар бўлиши керак: - омборни барча ёндош қурилишлар билан биргаликдаги плани; - тўғри зарбдан ҳимоя зоналарининг асосланган ва барча яшинҳимоялаш элементларининг ўлчамлари кўрсатилган ҳисоби; - яшиннинг иккиламчи таъсиридан ҳимоялашнинг ҳисоби (агар зарур бўлса) ёки уни бажариш мақсадга мувофиқ эмаслигини асослаш; - барча конструкцияларни ишчи чизмалари; - материаллар таснифи. 43. Ўрнатилган яшинҳимоя қурилмалари, фақат комиссия томонидан белгиланган тартибда қабул қилингандан кейингина ишга туширилиши мумкин. Download 2,17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |