Горный вестник Узбекистана 2006 №4



Download 4,82 Mb.
bet67/109
Sana07.07.2022
Hajmi4,82 Mb.
#752918
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   109
Bog'liq
2006-oktyabr-dekabr

Умумпедагогик даражаси: умумпедагогик (умумдидактик, умумтарбиявий) технология – ушбу регион, ўқув муассасаси, ўқитиш маълум босқичидаги яхлит таълим жараёнини ифода этади.
Хусусий методик даражаси – хусусий методик технология бир фан доирасидаги ўқув-тарбия жараёнини амалга ошириш методлари ва воситаларидан иборат бўлади.
Модулли (локал) даражаси – ўқув-тарбиявий жараённинг махсус бўлимлари технологияси, хусусий дидактик ва тарбиявий вазифаларни бажариш технологияси. Педагогика фанида ўқитиш технологиялари билан бир қаторда таълим технологиялари ҳам мавжуд. Олимлар таълим технологиялари мазмуни-ахборот аспектини билдирса, ўқитиш технологияси – жараёнга алоқадор деб ҳисоблайдилар. Бу тушунчалар орасида ҳали аниқ фарқлаш мавжуд эмас. Педагогик технологияларнинг асосий мезонлари уларнинг талабаларнинг тайёргарлик даражасига, ахборотлар билан танишганликлари ва амалий тайёргарликлари ҳисобланади. Педагогик технология ўқитувчининг фаолияти ва ўқувчилар фаолияти билан ифодаланади. Фаолиятнинг ана шу турлари хусусиятларидан келиб чиқиб педагогик технологияларнинг тузилиши белгиланади.
Педагогик технологиялар тузилишига қуйидагилар киради: концептуал асоси, таълим жараёни мазмуни, технологик жараён. Ҳар бир педагогик технология маълум илмий концепцияга асосланади. Педагогик технологиянинг илмий концепцияси таълим мақсадларига эришишни фалсафий, психологик, ижтимоий-педагогик ва дидактик асосланишидан иборат. Ўқув жараёнининг мазмуни таълим жараёни умумий ва аниқ мақсадларидан ҳамда ўқув материали мазмунидан иборат.
Технологик жараён ўқув жараёнини ташкил этиш- ни, ўқитувчи фаолияти, талаба фаолиятини, ўқув жа- раёнини бошқариш усуллари, ўқув жараёнини диаг- ностика қилишни ўз ичига олади. Олимлар ҳар қандай педагогик технология жавоб бериши керак бўлган мезонларни ажратиб кўрсатади.
Педагогик технология илмий концепцияга таяниши керак. Тизимлилик педагогик технологиянинг мезон сифатида жараённинг мантиқини, педагогик технологиянинг ҳамма қисмларининг ўзаро боғлиқлигидан, яхлитлигидан иборат бўлади. Унинг мезони бошқарувчанлик ҳисоб-







ланади. Бошқарувчанлик ўқув жараёнини диагностика қилиш. Уни режалаштириш ва амалга оширишни лойиҳалаштиришни, ўқитишнинг турли воситалари ва методларидан фойдаланишни ўз ичига олади.
Самаралилик педагогик технологиянинг мезони сифатида таълим жараёнини ташкил қилиш аниқ шароитларида яхши натижаларга эришишни кўзда тутади. Педагогик технологияларнинг мезонларидан бири қайта такрорлаш бўлиши керак. Қайта
такрорланиш педагогик технологияларни бошқа ўқув муассасаларида қўлланилиши мумкинлигини кўзда тутади.
Шундай қилиб, инновацион жараёнларнинг педагогик асосларини, уларнинг вазифаларини, ривожланиш қонуниятларини, механизми ва уларни амалга ошириш технологияларини таҳлил қилиш ўқув жараёнини дунё стандартлари даражасида ва педагогик ва психологик фанларнинг ютуқларини ҳисобга олиб ташкил этиш имконини беради.

УДК 622 © Бадалов С.Т. 2006 г.

НЕКОТОРЫЕ ЭКОЛОГИЧЕСКИЕ ОСОБЕННОСТИ ГОРНО-РУДНЫХ ПРЕДПРИЯТИЙ



Download 4,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish