Ўқитувчининг ишлаш тизими инновацион педагогик технологияларни қўллашга асосланади.
Педагогик технологиялар. Ҳозирги замонавий босқичда педагогик технология таълим амалиётида кенг қўлланилади.
“Педагогик технология” – бу ўқитиш шакллари, усуллари, услубларини, тарбиявий воситаларнинг махсус тўплами ва тартибини белгиловчи психологик- педагогик кўрсатмалар тўпламидир. У педагогик жараённинг ташкилий-методик воситаларидир,-” дейди Б. Лихачёв. Шунингдек бир қатор олимлар масала моҳиятига қуйидагича ўз кузатишларини баён этганлар.
“Педагогик технология – бу ўқув жараёнини амалга оширишнинг мазмунли техникаси” (В.П. Беспалько).
“Педагогик технология – бу ўқитишнинг режалаштирилган натижаларига эришиш жараёнини тасвирлашдир” (И.П. Волков).
“Технология – ишлов бериш ҳолатини ўзгартириш санъати, маҳорати, малакаси ва методлар тўплами” (В.М. Шепель).
“Педагогик технология – талаба ва ўқитувчининг уларга зарур шароит яратиш орқали ўқув жараёнини лойиҳалаштириш, ташкил этиш, ҳамда ўтказиш бўйича педагогик фаолиятининг ҳар томонлама ўйланган моделидир” (В.М. Манахов).
“Педагогик технология –
бу таълим шаклларини жадаллаштириш вазифасини кўзлаган ўқитиш ва билимларни ўзлаштиришнинг барча жараёнларини техника ҳамда инсон омилларида, уларнинг биргаликдаги ҳаракатлари воситасида яратиш, тадбиқ этиш ва белгилашнинг изчил методидир” (ЮНЕСКО).
“Педагогик технология – педагогик мақсадларга эришишда фойдаланиладиган шахсий имкониятлар, жиҳозлар ва методологик воситаларда амалда бўлишнинг тизимли ва тартибини билдиради” (М.В. Кларин).
“Педагогик технология – ўзида турли муаллифлар (манбалар)нинг барча таърифлари мазмунини қамраб олган мазмуний умумлашма ҳисобланади” (Г.К. Селевко).
М.Н. Берулова ишида педагогик технологиялар “таълим моделлари” сифатида ифодаланади. Муаллиф улардан асосийларини ажратиб кўрсатади:
Информацион. Бу технологиялар таълим мазмуни ўз-ўзидан билимларга, малака ва кўникмага айланишини кўзда тутади.
Шакллантирувчи. Ақлий фаолиятини бошқариш йўли билан олдиндан берилган натижани таъминлайди.
Ривожлантирувчи, унда фикрлашни ривожлантириш ўқув материалини махсус ташкил этиш ҳисобига боради.
Фаоллаштирувчи, унда идрок этиш фаолияти ривожланиши материалнинг муаммолилиги даражасини ошириш ҳисобига боради.
Эркин, унда ўқитиш ўқувчиларнинг табиий ривожланишларини кузатиб бориш каби қурилади.
Бойитувчи, таълим меъёрларини ўқувчилар ҳаётий тажрибалари билан бирлаштиришга асосланган.
Интеграл, педагогнинг шахсига йўналтирилган.
В.П. Беспалько педагогик технологияни
амалиётга тадбиқ қилинадиган муайян педагогик тизим лойиҳаси сифатида белгилайди. У педагогик тизим технологиялар ишлаб чиқиш учун асос бўлади, деб ҳисоблайди. Бунда асосий диққат ўқув-педагогик жараённи олдиндан лойиҳалашга қаратилади. Дидактик вазифа ва ўқитиш технологиялари тушунчасидан фойдаланилади. Шу тариқа В.П. Беспалько ўқув жараёнини лойиҳалаш ғоясини илгари суради, афсуски, педагогик технология ва лойиҳа тушунчалари ҳақида аниқлик йўқ. Педагогик технология таълим жараёнига жадаллик билан кириб бораётган бўлса ҳам, унинг мақоми ноаниқлигича қолиб кетмоқда. Тадқиқотчиларнинг ишларида фан ва амалиёт оралиғидан ўрин эгалламоқда.
Н.Ф. Тализина ҳар бир педагог аниқ педагогик жараённи ташкил этишдан олдин ўқув жараёни ҳақида
технологик даражада билимлар тизимини билиб олган бўлиши шарт деб ҳисоблайди. У фан ва амалиёт оралиғида тамойилларни олға сурувчи, методлар ишлаб чиқувчи, уларни изчил қўллаш каби масалалар билан шуғулланувчи алоҳида фан бўлиши керак, деб ҳисоблайди, уларсиз педагогик жараён асосланмай қолади (технология реал ўқитиш жараёни сифатида).
Айрим муаллифлар ўқитиш технологияларига фан ва санъат оралиғидаги фан деб қарайдилар, бошқалари уни лойиҳалаш билан боғлайдилар.
Шундай қилиб, бир ёндашувда ўқитиш технологиялари, ўқитишнинг барча воситаларини қамраб олган қандайдир жиҳозлаш сифатида ҳам белгиланади. Унда технология ўқув жараёнини техниклаштиришни тақозо қилади. Бошқа ёндашувда технологияга таълим амалиётини янги ёки замонавийлаштирилган билимлар билан
таъминлашнинг усули сифатида қарашга имконият беради. Бунда технологияга таълимнинг илмий тамойиллари ва амалиётини тадбиқ этиш сифатида қаралади. Л.Н. Седов, Е.В. Родьнина, Б. Капичниковалар тадқиқотларида янги педагогик технологиялар деганда ўқувчининг ўзини ривожлантириш жараёнини рағбатлантириш мақсадида унинг шаклланувчи шахсига йўналтирилган инновацион педагогик фаолиятнинг лойиҳаси тушунилади. Психологик-педагогик ва социологик адабиётларни таҳлил қилиш инновацион педагогик технологияларга хос хусусиятларини аниқлашга имкон берди:
Шахснинг атроф-муҳитга ижтимоий-қадриятли муносабатларини.
Шахснинг хусусиятларини ҳисобга олиш.
Педагог ва тарбияланувчининг ўзаро муносабатлари.
Шахснинг ўзини тарбиялаш ва ўзини ривожлантириш жараёнларини амалга ошириш.
Педагогик технологияларнинг кўрсаткичларига муаллифлар қуйидагиларни киритадилар:
ўқитувчи ва ўқувчининг педагогик муносабатлари хусусиятлари;
педагогик талабларни қўйиш услублари;
педагогик низоларни бартараф этиш услублари;
информацион таъсир кўрсатишни амалга ошириш;
ўқувчининг хулқига педагогик жавоб қайтариш.
Г.К.Селевконинг тадқиқотларида педагогик технологияларни туркумлари берилган: Педагогик муносабатларни инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш асосидаги педагогик технологиялар (шахсий муносабатларнинг устунлиги, индивидуал ёндашиш, демократик бошқариш, мазмуннинг ёрқин инсонпарварлик йўналиши).
Ўқувчилар фаолиятларини фаоллаштириш ва жадаллаштириш асосидаги педагогик технология (ўйин технологиялари, муаммоли ўқитиш, таянч сигналлари, коммуникатив ўқитиш). Ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва бошқаришни самарадорлиги асосидаги педагогик технология (дастурлаштирилган ўқитиш, дифференцациялаш- тирилган ўқитиш технологияси, индивидуал ўқитиш, истиқболли ўзиб кетиш ўқитиши, ўқитишнинг гуруҳли ва жамоали технологияси, ахборот технологиялари). Ўқув материалини методик такомиллаштириш ва дидактик қайта қуриш асосидаги педагогик технологиялар (ақлий ҳаракатларини босқичма-босқич шакллантириш технологияси, дидактик бирликлар ва бошқаларни мустаҳкамлаш технологияси).
Халқ педагогикасига асосланган технология.
Муқобил технология.
Комплекс политехнологиялар.
Илмий адабиётларда “педагогик технология” учта жиҳати тўғрисида фикр юритилади: илмий, тавсифий, амалий.
Педагогик технологиянинг илмий жиҳати ўқитишнинг мақсадлари, мазмуни, методларини илмий асослашдан иборат ва педагогик жараёнлар лойиҳалаштирилади.
Тавсифий жиҳати ўқитишнинг мақсадлари, мазмуни, методлари ва кўзланган натижаларга эришиш воситалари тўпламини ташкил этувчи жараённинг алгоритми ишлаб чиқилади.
Амалий жиҳати педагогик технология жараённи амалга оширишни ўз ичига олади. Олимлар тадқиқотларида педагогик технологияларнинг қуйидаги даражаларини кўрсатадилар:
Do'stlaringiz bilan baham: