Қоплаш фонди - моддий жиҳатдан илгари сарфланиб кетган воситалар ўрнини қоплашга ярайдиган товарлар ва хизматлардан иборат.
Қопланган вексель – аниқ битимларга асосланган вексель.
Қопланмаган аккредитив - банк эмитент билан тўғридан-тўғри вакиллик муносабатлари мавжуд бўлганда ижрочи банкка банк-эмитентнинг унда юритилаётган вакиллик ҳисобварағидан (мол етказиб берувчи томонидан аккредитивнинг барча шартлари бажарилган ҳолда) аккредитивнинг бутун суммасини ҳисобидан чиқариш ҳуқуқини бериш йўли билан ижро банкга очилади.
Қўшма тадбиркорлик - бу икки ёки ундан ортиқ юридик шахслар мулкини бирлаштириш йўли билан ташкил қилинадиган фаолият.
Қўшилган капитал - унда бирламчи акцияларни таннархдан юқори сотишдан олинган эмиссия даромади акс эттирилади.
Қўшма корхоналар – бу МДҲ ҳудудида ўз мамлакатимиз ва хорижий фирмалар иштирокида яратиладиган корхоналар.
Л
Лимит - Чегара, чеклаш.
Лицензия - давлат томонидан берилган рухсатнома.
Ликвидлилик - 1. бу қимматли қоғознинг эгаси учун деярли зарар келтирмаган ҳолда тез сотилиши, пул маблағларига айланиш қудратидир; 2. корхоналар, фирмалар, банклар активларининг молия-кредит мажбуриятини ва қонуний пул талабномаларини ўз муддатида узлуксиз тўлашга имкон берувчи ҳаракатчанлиги.
Лизинг - машина, асбоб-ускуналар, транспорт воситаларини, ишлаб чиқариш биноларини, иншоотларини узоқ муддатли ижарага бериш. У ижаранинг бир тури бўлиб муайян даврдан кейин, ижара тўловларининг ҳаммаси амалга оширилгандан кейин ижарага олинган нарса ижарачи мулкига айланади.
Лизинг объекти - тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланадиган, истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар. Шу жумладан, корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин. Ер участкалари ва бошқа табиат объектлари лизинг объектлари бўла олмайди.
Ликвид активлар – 1. фоизли даромад келтирмайдиган, шу билан бирга ўз соҳибларига жорий ва кредит мажбуриятлари бўйича тўловларни мунтазам амалга оширишга имкон берувчи осон сотиладиган маблағлар (қисқа муддатли давлат қимматли қоғозлари, йирик компанияларнинг доимо харидоргир акциялари ва облигациялари, нақд пул); 2. банкларнинг қисқа муддатли қўйилмаси: ссуда, қимматбаҳо қоғозлар, факторинг операцияси ва бошқалар киради.
Ликвид активларни диверсификация қилиш - сарфланган маблағлар таваккалчилигини энг кам даражага етказиш мақсадида тижорат банклари маблағларини олишга қаратилган кредит сиёсати қоидаларидан бири.
Do'stlaringiz bilan baham: |