Ёнfин хавфсизлиги


Фавқулодда вазиятлар қандай ҳодисалар туфайли юзага келиши, фавқулодда вазиятларда ички ишлар идораларининг босқичма-босқич бажарадиган вазифалари



Download 2,42 Mb.
bet189/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Фавқулодда вазиятлар қандай ҳодисалар туфайли юзага келиши, фавқулодда вазиятларда ички ишлар идораларининг босқичма-босқич бажарадиган вазифалари /3; 4; 5; 8; 11/

"Фавқулодда вазият" тушунчаси фалокат, хавфли табиий ҳодиса, ҳалокат, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган, одамлар қурбон бўлишига, кишиларнинг соғлиги ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, катта моддий йўқотишлар ва одамлар ҳаёт фаолиятининг шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолат сифатида талқин этилади. Фавқулодда вазиятлар эҳтимол тутилган душманнинг замонавий қуроллардан фойдаланиши натижасида ҳам юзага келиши мумкин. Келиб чиқиш хусусиятига кўра, фавқулодда вазиятлар олдиндан мўлжалланган ва мўлжалланмаган турларга бўлинади. Фавқулодда вазиятлар ижтимоий, табиий, техноген ва экологик хусусиятга эга бўлган ҳодисалар туфайли келиб чиқиши мумкин.
Ижтимоий хусусиятга эга бўлган ҳодисаларни криминал ва нокриминал хусусиятга эга бўлган ҳодисаларга ажратиш расм бўлган. Криминал ҳодисаларга оммавий тартибсизликлар; давлат объектлари ва бошқа муҳим объектларни босиб олиш, транспорт алоқа йўлларини кесиб қўйиш; жиноятчиларнинг қочиши; одамларни гаровга олиш; террорчилик ҳаракатлари ва бошқалар киради.
Нокриминал ҳодисаларга оммавий сиёсий, спорт, маданият, дин ва бошқа нарсалар билан боғлиқ тадбирлар киради.
Табиий хусусиятга эга бўлган ҳодисаларга геологик, гидрологик ва метеорологик сабабларга кўра келиб чиққан ҳодисалар киради. Ўзбекистон Республикасида улардан зилзилалар, сув тошқинлари, ўпирилиш ва кўчкилар, бўронлар ва қуюнлар, қор уюмлари ва кўчкилари, селлар, табиий ёнғинлар, қурғоқчилик, шунингдек ўта хавфли оммавий эпидемия, эпизоотия ва эпифитотиялар энг катта хавф туғдиради.
Техноген хусусиятга эга бўлган ҳодисаларга транспорт, саноат объектларида атроф муҳитни зарарланмасдан ҳам, кимёвий ва биологик жиҳатдан хавфли, шунингдек радиоактив моддаларни атроф муҳитга чиқариш хавфи билан ёки чиқариш билан ҳам кечадиган фалокат ва ҳалокатлар киради.
Экологик хусусиятга эга бўлган ҳодисаларга қуруқлик, ер атмосфераси, гидросфераси, биосфераси ҳолати ва хоссаларининг хавфли даражада ўзгариши киради. Улар экологик офат – атроф табиий муҳитнинг, аҳоли соғлиғининг жиддий ёмонлашуви, табиий мувозанатнинг бузилиши, табиий экологик тизимларнинг барбод бўлиши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига путур етишига олиб келган қайтарилмас чуқур ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин.
Фавқулодда вазиятларда ички ишлар идоралари босқичма-босқич бажарадиган вазифалар қуйидагича:
Фавқулодда вазият ҳақида хабар келганида чора кўриш босқичи ички ишлар идорасининг навбатчилик қисмига дастлабки ахборот келиб тушган пайтдан бошланади. Аниқлаштирилган ва текширилган ахборот дарҳол ички ишлар идорасининг раҳбарига, унинг кўрсатмаси бўйича эса давлат ҳокимияти идораларига ҳамда фавқулодда вазиятлар чоғида бошқариладиган махсус ваколатли идораларга етказилади. Ички ишлар идорасининг раҳбари ушбу ахборотни олгач, оператив навбатчига қуйидагилар ҳақида топшириқ беради: оператив штаб аъзоларига ва бошқа ходимларга хабар бериш схемалари ҳамда рўйхатлар бўйича уларни хабардор қилиш; фавқулодда вазият юз берган ҳудудда жойлашган бўлинмалар билан барқарор алоқа ўрнатиш ва уни сақлаб туриш; фавқулодда вазият юз берган ҳудуддаги ўз қарамоғидаги бўлинмалардан зарур маълумотларни олиш; манфаатдор идоралар, муассасалар ва ташкилотлар билан доимий алоқада бўлиш.
Ҳодиса натижасида юзага келган вазиятни баҳолаш босқичида ички ишлар идорасининг раҳбари қуйидаги ишларни бажаради: қарамоғидаги бўлинмаларнинг раҳбарларидан фавқулодда вазиятга оид ахборотни аниқлаштириш учун маълумотлар олади ва уларга тегишли топшириқлар беради; фавқулодда вазият зонасидаги оператив шароитнинг аҳволи ҳақида, шароитни барқарорлаштириш юзасидан кўрилган ва таклиф этилаётган чоралар ҳақида давлат ҳокимияти идоралари ва юқори турувчи ички ишлар идорасига оғзаки хабар беради. Зарур маълумотлар билан алмашади ҳамда ички ишлар идорасининг бошқарув гуруҳига йўл-йўриқ кўрсатиб, уни фавқулодда вазият юзага келган ҳудудга юборади.
Қарор қабул қилиш босқичида ички ишлар идорасининг раҳбари шароитни баҳолаш асосида қуйидаги қарорларни қабул қилади: ички ишлар идорасининг муайян куч ва воситаларини фавқулодда вазият зонасига юбориш ҳақида; жабрланганларга зарур кечиктириб бўлмас тиббий ёрдам кўрсатиш ҳақида; ички ишлар идораларининг маҳаллий ва жалб этиладиган кучларини барча зарур моддий таъминот ва маҳсулотлар, коммунал-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш билан ҳам тўлиқ таъминлаш учун қўшимча тадбирлар ўтказиш ҳақида; фавқулодда вазият зонасида ички ишлар идораларининг куч ва воситаларини, жалб этиладиган ва захирадаги кучларни қўллашга тайёрлик ҳолатини сақлаб туриш ҳақида.
Қабул қилинган қарорни амалга ошириш босқичида ички ишлар идорасининг раҳбари санаб ўтилган тадбирларнинг бажарилишини уюштиради, ўз ҳаракатларининг манфаатдор идоралар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳаракатлари билан мувофиқлаштирилишини таъминлайди, вазият ва унинг ривожланишини, ўтказилаётган ҳаракатлар ҳамда вазиятни барқарорлаштириш ва нормал шароитни тиклашга оператив таъсир кўрсатишни назорат қилади.
Эвакуация босқичида аҳолини фавқулодда вазият ҳудудидан олиб чиқиб кетиш ҳақидаги қарорни ушбу ҳудудда фаолият кўрсатувчи бошқарув идорасининг вакили қабул қилади, қарорни ички ишлар идорасининг раҳбари оператив штаб аъзоларига етказади, айни вақтда куч ва воситаларни эвакуацияга тайёрлаш ҳақида топшириқ беради.
Якуний босқич – инқироздан кейинги даврда, жумладан, фавқулодда вазият қурбонлари дафн этилаётган вақтда жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақланишини ташкил қилиш. Ушбу босқичда шахсий таркиб билан унинг ҳаракатлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилади, махсус режаларга тузатишлар киритилади, вазият юз берган воқеаларнинг оқибати, кўрилган чоралар ва фаолият натижалари ҳақида якуний ахборот тайёрланади ва раҳбариятга юборилади.




  1. Download 2,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish