Электр таъминоти ва электр тармоšлари



Download 14,19 Mb.
bet130/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

ВЛ участкалари ва масофалар

Энг кичик масофа, м,
ВЛ кучланиши, кВ

20гача

35

110

220

500

Тор бўлмаган трасса участкаси, ВЛ ўқлари ораси

Энг юқори таянч баландлиги*

Тор трасса участкаси ва подстанцияларга яқинлашган жойларда:
















оғмаган ҳолатдаги четки симлар ораси

2,5

4

5

7

15

бир ВЛни оғган симларидан бошқа ВЛнинг таянчигача

2

4

4

6

10

* 500 кВ ВЛни ўзаро ва паст кучланишли ВЛлар билан яқинлашганда энг баланд таянчнинг баландлиги олинади, лекин 50 м дан кам бўлмаслиги керак.

Алоқа, сигнализация ва симли ешиттириш иншоатлари билан ВЛни кесишиши ва яқинлашиши

2.5.122. 35 кВ гача бўлган ВЛ ни алоқа линиялари (ЛС) ва симли эшиттириш линияси (бундан кейин – ЛПВ) билан кесишмалари қуйидаги вариантлардан бирида амалга оширилиши керак:


1. ВЛ симлари ва ЛС ва ЛПВ ер ости кабеллари (бу бобда алоқа кабеллари деганда, металл элементли металл ёки оптик толали кабеллар тушунилади).
2. ВЛ симлари ва ЛС ва ЛПВ ҳаво кабеллари.
3. Ер ости кабель қўшимчали ВЛ ва изоляцияланмаган ЛС ва ЛПВ симлари.
4. ВЛ симлари ва изоляцияланмаган ЛС ва ЛПВ симлари.
2.5.123. 35 кВгача бўлган ВЛ билан ЛС ва ЛПВ нинг изоляцияланмаган симлари кесишмалари қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
1. Агар ЛС ва ЛПВ ёки ВЛ ни ер ости кабелларини ётқизишни имкони бўлмаса.
2. Агар ЛСга кабель қўшимчасини ўрнатиш, мавжуд ЛСни кучайтириш пунктини бошқа жойга кўчиришни ёки бу қурилмани қўшимча равишда ўрнатиш заруриятини вужудга келтирса.
3. Агар ЛПВда кабель қўшимчасини қўллаш, ЛПВ кабель қўшимчаларининг умумий узунлигини руxсат этилган қийматлардан ошиб кетадиган бўлса.
4. Агар 35 кВгача бўлган ВЛда осма изоляторлар ишлатилган бўлса. Бунда, ВЛни изоляцияланмаган ЛС ва ЛПВ симлари билан кесишган жойда, меxаник мустахкамлиги юқори бўлган ВЛ симлари ва таянчлари билан амалга оширилади (ушбу Қоидаларнинг 2.5.130-бандига қаранг).
2.5.124. 110 кВ ва ундан юқори кучланишли ВЛни ЛС ва ЛПВ билан кесишмалари қуйидаги вариантлардан бирида амалга оширилиши керак:
1. ВЛ симлари ва ЛС ва ЛПВ ер ости трослари.
2. ВЛ симлари ва изоляцияланмаган ЛС ва ЛПВ симлари.
2.5.125. 110 кВ ва ундан юқори ВЛни ЛС ва ЛПВ билан кесишмаларида ЛС ва ЛПВ да кабель қўшимчаларини ишлатмаслик керак (шунингдек, ушбу Қоидаларнинг 2.5.127 бандига қаранг), агар:
1) ЛСга кабель қўшимчасини ўрнатиш, мавжуд ЛСни кучайтириш пунктини бошқа жойга кўчиришни ёки бу қурилмани қўшимча равишда ўрнатиш заруриятини вужудга келтирса ва ундай фойдаланмаслик ВЛ ни ЛСларга таъсир меъёрлари бузилишига олиб келмайди;
2) ЛПВда кабель қўшимчасини қўллаш, ЛПВ кабель қўшимчаларининг умумий узунлигини руxсат этилган қийматлардан ошиб кетадиган бўлса ва ундай фойдаланмаслик ВЛ ни ЛСларга таъсир меъёрлари бузилишига олиб келмайди.
2.5.126. ВЛни шаҳар телефон алоқасининг ҳаво линияларини кесиб ўтишга рухсат этилмайди; кесишмадаги бу линиялар фақат ер ости кабеллари билан амалга оширилиши керак.
2.5.127. Частоталар спекторига мос келувчи ва ҳар бир канал учун камида 10 Вт қувватга эга бўлган, юқори частотали алоқа каналлари ва телемеxаника аппаратлари кўзда тутилган ЛС ва ЛПВларни ВЛ билан кесишмаларида, ЛС ва ЛПВ ер ости кабель қўшимчалари билан амалга оширилиши керак. Кабель қўшимчанинг узунлиги ВЛ нинг ЛС (ЛПВ) га таъсири бўйича ҳисоблаш йўли билан белгиланади. Бунда ВЛ четки симининг проектсияси(сояси)дан ЛС ва ЛПВ кабель таянч асосигача бўлган горизонтал масофа камида 100 м бўлиши керак.
Агар юқори частотали аппаратларда частоталар спекторига мос келувчи ва ҳар бир канал учун 5 Втдан юқори ва 10 Вт дан паст қувватли бўлса, ЛС ва ЛПВларда кабель қўшимчаларини ёки бошқа ҳимоя чораларини кўриш уларни ўзаро таъсирини ҳисоблаш йўли билан аниқланади.
Агар ВЛ юқори частотали аппаратларда частоталар спекторига мос келувчи ва ҳар бир канал учун қуввати 5 Втдан ошмаса, халақит берувчи таъсир шартларига мувофиқ каблель қўшимчасидан фойдаланиш талаб қилинмайди.
Агар ЛС ва ЛПВ кабель қўшимчалари юқори частотали ВЛ каналларининг таъсири шартларига мувофиқ жиҳозланмаган бўлса, зич бўлмаган, частоталар спектори билан мос келмайдиган зич ёки зич частоталар спекторига мос келувчи ва ҳар бир канал учун қуввати 10 В тгача бўлган ҳолларда ЛС ва ЛПВ кабель таянч асосидан ВЛ симлари проекция (соя)ларигача бўлган горизонтал масофа ВЛ симларини шамол натижасида оғишини ҳисобга олмаганда 15 м дан кам бўлмаслиги керак.
2.5.128. ЛС ва ЛПВ ер ости кабели билан ВЛ кесишмаларида қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
1. ВЛ билан ЛС ва ЛПВ кесишиш бурчаги меъёрлаштирилмайди.
2. Ерлагич қурилмаси ва ВЛ таянчининг ер ости қисмидан ЛС ва ЛПВларнинг ер ости кабелларигача бўлган масофа ушбу қоидаларнинг 2.5.23-жадвалида кўрсатилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак.
2.5.23-жадвал

Влнинг ерлагичи ва ер ости қисмидан ЛС ва ЛПВ нинг ер ости кабелигача бўлган энг кичик масофа






Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish