Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Оралиқ ўртасида трос ва симлар орасидаги энг кичик масофа



Download 14,19 Mb.
bet126/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Оралиқ ўртасида трос ва симлар орасидаги энг кичик масофа



Оралиқ узунлиги, м

Трос ва симлар орасидаги энг кичик вертикал масофа, м

Оралиқ узунлиги, м

Трос ва симлар орасидаги энг кичик вертикал масофа, м

100

2,0

700

11,5

150

3,2

800

13,0

200

4,0

900

14,5

300

5,5

1000

16,0

400

7,0

1200

18,0

500

8,5

1500

21,0

600

10,0







2.5.16-жадвал


ВЛнинг ток ўўтказувчи қисмларидан ерланган қисмларигача бўлган ҳаводаги изоляцион масофанинг
энг кичик рухсат этилган қийматлари



Ҳисоблаш шартлари

Энг кичик изоляцион масофа, см,
ВЛ кучланиши, кВ

10 гача

20

35

110

220

500

Изоляторлар учун яшин ўта кучланиши:
-штирли
-осма

15
20



25
35



35
40




100




180




320



Ички ўта кучланиши

10

15

30

80

160

300

Ишчи кучланиш



7

10

25

55

115

Таянчга xавфсиз кўтарилишни таъминлаш





150

150

250

450

2.5.17-жадвал


ВЛ таянчида фазалар орасидаги энг кичик масофа



Ҳисоблаш шартлари

Энг кичик изоляцион масофа, см,
ВЛ кучланиши, кВ

10 гача

20

35

110

220

500

Момақалдироқ ўта кучланиши

20

45

50

135

250

400

Ички ўта кучланиши

22

33

44

100

200

420

Ишчи кучланиш



15

20

45

95

200

2.5.73. Ўзаро кесишган ва ВЛлар турли иншоатлар билан кесишган ҳолатлари учун, ВЛни яшин ўта кучланишидан ҳимоя қилиш бўйича қўшимча талаблар ушбу қоидаларнинг 2.5.120, 2.5.127, 2.5.138 ва 2.5.150-бандларида берилган.
2.5.74. ВЛда қуйидагилар ерланган бўлиши керак:
1) яшин қайтаргич троси мавжуд ёки яшиндан ҳимоялаш учун бошқа қурилмалари мавжуд таянчлар;
2) 3-35 кВ ВЛнинг темир-бетон ва металл таянчлари;
3) куч ёки ўлчов трансформаторлари, ажратгичлар, сақлагичлар ёки бошқа қурилмалар ўрнатилган таянчлар;
4) реле ҳимояси ва автоматикасини ишончли ишлашини таъминлаш шартларига мувофиқ, троссиз ва бошқа яшиндан ҳимоялаш қурилмалари бўлмаган 110-500 кВ ВЛнинг металл ва темир-бетон таянчлари.
2.5.75. Ушбу Қоидаларнинг 2.5.74-бандининг 1-бандида кўрсатилган таянчлар ерлагич қурилмаларининг қаршилиги, ушбу қоидаларнинг 2.5.18-жадвалида келтирилган қийматлардан ортиқ бўлмаслиги керак.
2.5.18-жадвал


ВЛ таянчларида ерлагич қурилмаларининг энг катта қаршилиги



Ернинг солиштирма эквивалент қаршилиги, Ом*м

Ерлагич қурилмасининг энг катта қаршилиги, Ом

100 гача

10

100 дан 500 гача

15

500 дан 1000 гача

20

1000 дан 5000 гача

30

5000 дан ортиқ

610-3

Ушбу Қоидаларнинг 2.5.74-банди 2-бандида кўрсатилган таянчларнинг ерлагич қурилмаларини қаршилиги қуйидагича бўлиши керак: аҳоли пунктида жойлашган ВЛ 3-20 кВ ва барча ВЛ 35 кВ учун - ушбу Қоидаларнинг 2.5.18-жадвалида кўрсатил қийматлардан ортиқ бўлмаган миқдорда; аҳоли пунктларида ташқарида жойлашган ВЛ 3-20 кВда: тупроқнинг солиштирма қаршилиги 100 Ом*м гача бўлганда – 30 Ом дан ва   100 Ом*м дан ортиқ бўлганда – 0,3 Ом дан кўп бўлмаслиги керак.


Ушбу Қоидаларнинг 2.5.74-банди 3-бандида кўрсатилган таянчларнинг ерлагич қурилмаларини қаршилиги: 110 кВ ва ундан юқори ВЛ учун 2.5.18-жадвалда кўрсатилган қийматлардан ошмаслиги, 3-35 кВ ВЛ учун ЭУТҚ I бўлим 1.7.57 ва 1.7.58 бандлари талабларига мувофиқ танланиши керак.
Ушбу Қоидаларнинг 2.5.74-банди 4-бандида кўрсатилган таянчларнинг ерлагич қурилмаларини қаршилиги ВЛ ни лойиҳалашда аниқланади.
Трослар билан ҳимояланган ВЛ да, ерлагич қурилмаларини қаршилиги яшиндан ҳимоялаш шартлари бўйича бажарилганда у олиб қўйилган ҳолат учун ва қолган шартлар бўйича – трос олиб қўйилмаган ҳолат учун таъминланиши лозим.
Трослар билан ҳимояланган ва таянчлари баландлиги 40 м дан ортиқ бўлган ВЛ участкаларида, ерлагич қурилмаларининг қаршилиги ушбу Қоидаларнинг 2.5.18-жадвалида кўрсатил қийматлардан 2 марта кам бўлиши керак.
ВЛ таянчлари ерлагич қурилмаларининг қаршилиги уларнинг қийматлари энг катта даврида - ёзда саноат частотаси токлари билан таъминланиши ва ўлчаниши керак. Мавсумий коэффициентни қўллаш орқали натижаларни созлаш (корректировка) йўли билан бошқа даврларда ўлчашга руxсат берилади, аммо тупроқни музлаши ерлагич қурилмаларнинг қаршилигига сезиларли таъсир кўрсатадиган даврда ўлчов ўтказилмаслиги лозим.
2.5.76. 110 кВ ва ундан юқори ВЛ лой, қумлоқ, қумли ва солиштирма қаршилиги ≤500 Ом*м бўлган тупроқли жойларда темир-бетон фундамент, таянчлар ва посинкаларнинг арматуралари табиий ерлагич сифатида ва қўшимчалар билан сунъий ерлагич сифатида фойдаланиш лозим. Солиштирма қаршилиги юқори бўлган тупроқларда темир-бетон фундаментларнинг табиий ўтказувчанлиги ҳисобга олинмаслиги керак ва ерлагич қурилмасининг керакли қаршилиги фақат сунъий ерлагич воситаларидан фойдаланиш билан таъминланиши керак.
ВЛ 3-35 кВ таянчларнинг ерлагич қурилмаларининг қаршилик қийматлари сунъий ерлагичлардан фойдаланиш билан таъминлаш керак, таянч ва посинкаларнинг ер остидаги фундаментларнинг табиий ўтказувчанлиги инобатга олинмаслиги лозим.
2.5.77. Агар анкер болтлар билан фундамент арматураси ўртасида металл боғланиш мавжуд бўлганда, ВЛ таянчининг темир-бетон фундаментлари табиий ерлагич сифатида фойдаланиш мумкин (мустасно ҳолатлар учун ушбу қоидаларнинг 2.5.76 ва 2.5.140-бандларига қаранг).
Табиий ерлагич сифатида ишлатиладиган темир-бетон таянчлар ва фундаментлар битум билан қопланган бўлса, у эътиборга олинмаслиги керак.
Темир-бетон фундаментларни, таянч ва посинкаларни ер ости қисмларини ўтказувчанлигини ўлчаш ишлари улар ўрнатилгандан сўнг 2 ойдан кейин амалга оширилиши керак.
2.5.78. Ўзаро металл боғланган ва ерлагичларга улаш имкони мавжуд бўлган, кучланиш остида бўлган ва бўлмаган устунларнинг кўндаланг арматураларини барча элементларидан темир-бетон таянчларни ерлагич ўтказгичлари сифатида фойдаланиш мумкин.
Ерлагич учун ишлатиладиган арматура ўзаклари, улардан КЗ токлари оқиб ўтганда термик чидамлилигига текширилиши керак. КЗ вақтида ўзаклар 600С дан юқори бўлмаган ҳароратгача қизиши керак.
Темир-бетон таянчларни тортқичлари (оттяжка) арматураларга қўшимча ерлагич ўтказгичлари сифатида фойдаланилиши керак. Бунда тортқич тросларининг эркин учи маxсус қисқич ёрдамида тортқичнинг ишчи қисмига бириктирилиши керак.
Трослар ва изоляторларни темир-бетон устунларининг траверслаги махкамлайдиган қисмлари, алоҳида ерлагич тушиши (спуск)га ёки ерланган арматура билан металл боғланган бўлиши керак.
2.5.79. ВЛ таянчидаги ерлагичнинг ҳар бир тушишларининг кўндаланг кесими камида 35 мм2 бўлиши керак, якка симли тушишларда диаметри камида 10 мм бўлиши керак.
Ёғоч таянчли ВЛда ерлагич тушишлари болтли уланган бўлиши тавсия этилади; металл ва темир-бетон таянчларга ерлагич тушишларни улаш пайвандлаш ёки болтли улаш орқали амалга ошириш мумкин.
2.5.80. Қоида тариқасида ВЛ ерлагичлари, камида 0,5 м чуқурликда жойлашган бўлиши керак, ҳайдаладиган ерда эса-1 м. Таянчлар тоғли тупроқларда ўрнатилган бўлса, ўқ ерлагичларни бевосита тоғ қатлами остида камида 0,1 м да ўрнатиш мумкн. Агар бу қатлам қалинлиги юпқа бўлса ёки у йўқ бўлса, ерлагичлар устидан цемент аралашмани тўлдириш билан тош юзасига ётқизиш тавсия этилади.
Арматура

2.5.81. Осма изоляторларга симларни махкамлаш ва тросларни махкамлаш ушлаб турувчи ёки тортувчи қисқичлар (поддерживающий или натяжной зажим) ёрдамида бажарилади. Тортувчи қисқичлардан фойдаланишда симни кесиш талаб этилмайдиган қисқичларга фойдаланиш тавсия этилади. Симларни штирли изоляторларга махкамлаш симли боғич (вязка)лар ёки маxсус қисқичлар билан амалга оширилиши керак.


2.5.82. Симларни ишиш учун ушлаб турувчи қисқичлар бутун ёки ўрнатилган мускахликка эга тешикли бўлиши мумкин. Ишончлилик шарти бўйича бутун қисқичлардан фойдаланиш тавсия этилади. Таянчларда яшинга қарши тросларни махкамлаш фақат бутун қисқичларда (глухих зажимах) амалга оширилиши керак.
Катта ўтишларда кўп ғилдиракчали осишмалар ва маxсус қисқичлар ишлатилиши мумкин.
2.5.83. Симлар ва тросларни улаш ишлари улаш қисқичлари, пайвандлаш, шунингдек, улаш қисқичлари ва пайвандлаш билан биргаликда амалга оширилиши керак. Битта ВЛ оралиғида ҳар бир сим ёки трос учун кўпи билан битта уланишга рухсат этилади.
Ушбу қоидаларнинг 2.5.116-2.5.158 ва 2.5.161-2.5.165-бандларида кўрсатилган муҳандислик иншоатлари билан кесишган оралиқларда битта сим (трос)га битта уланиш учун қуйидаги ҳолларда рухсат этилади: А:С≥4,29 нисбатдаги пўлат-алюминий симлар учун - кесими 240 мм2 ва ундан ортиқ бўлганда; А:С≥1,46 нисбатда - ихтиёрий кесимда; пўлат тросларда - кесими 120 мм2 ва ундан ортиқ бўлганда; симлари бириктирилган фазанинг (расщеплении фазы) 3 та пўлат-алюминий симларида А:С≥4,29 нисбатда - кесими 120 мм2 ва ундан ортиқ бўлганда.
Улаш қисқичлари билан мустахкамлиги чегараланган қисқичгача минимал масофа камида 25 м бўлиши керак.
2.5.84. Симлар ва тросларда улаш ва тортувчи қисқичларнинг тешикли қичқичлари мустахкамлиги симлар ёки тросларнинг мустахкамлик чегарасини камида 90%га тенг бўлиши лозим.
2.5.85. Линия арматурасининг захира коэффициенти, яъни шикастловчи юкламанинг арматура томонидан қабул қилинадиган меъёрий юкламасига нисбати: ВЛ нормал режимида 2,5 ва аварияли режимида 1,7 дан кам бўлмаслиги керак.
Энг катта юклама вақтида мустахкамлик чегарасидан 42% ортиқ бўлган механик кучланишли линияларда, янги турдаги арматуралар ўзлаштирилгунга қадар нормал режимда линия арматурасининг чидамлилик коэффициентини 2,3 га камайтиришга руxсат берилади.
Илгак ва штирларнинг захира коэффициентлари нормал режимда 2,0 ва аварияли режимда 1,3 дан кам бўлмаслиги лозим.
Аварияли режимда арматура, илгак ва штирларга таъсир қилувчи юкламлар ушбу қоидаларниг 2.5.89, 2.5.90 ва 2.5.93-бандларга мувофиқ аниқланади.
Таянчлар

2.5.86. 1000 Вдан юқори ВЛда таянчлар асосий икки турга бўлинади:


-анкер таянчлар-қўшни оралиқлардаги таянчлар билан симлар ва тросларнинг оғирлигини тўлиқ ўзига қабул қилувчи;
-оралиқ таянчлар- симларнинг оғирлигини ўзига олмайдиган ёки қисман қабул қиладиган таянчлар.
Анкер таянчлари асосида охирги ва транспозицион таянчлар амалга оширилиши мумкин. Оралиқ ва анкер таянчлар тўғри ва бурчак учун бўлиши мумкин.
Уларга осиладиган занжирларнинг сонига қараб, таянчлар бир занжирли, икки занжирли ва бошқаларга бўлинади.
Оралиқ таянчлар эгилувчан ва қаттиқ конструкцияли бўлиши мумкин, анкер таянчлар тури қаттиқ бўлиши керак. Анкер таянчлар тури оддий ва енгил конструкцияли бўлиши мумкин.
Таянчлар эркин турувчи ёки тортқичли бўлиши мумкин.
Таянчлар, фундаментлар ва асосларни лойиҳалаш ушбу боб иловасида келтирилган кўрсатмаларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
2.5.87. Таянчлар ВЛнинг нормал ва аварияли режимлари юкламалари учун ҳисобланиши керак.
Анкер таянчлари таянчнинг ҳар икки томонидаги оралиқларнинг тенгсизлиги натижасида келиб чиқадиган симлар ва тросларнинг оғирликлари ўртасидаги фарқ учун мўлжалланган бўлиши керак. Бундай ҳолда, таянч конструкцияларни ишлаб чиқишда оғирлик фарқини ҳисоблаш шартлари белгиланади.
Барча режимларда икки занжирли таянчлар фақатгина битта занжир ўрнатилгандаги шартлар учун ҳисобланган бўлиши керак.
Таянчлар уларни йиғиш ва ўрнатиш шартлари, шунингдек, симлар ва тросларни ўрнатиш шартлари бўйича текширилиши керак.
2.5.88. ВЛни таянчлари нормал режимларнинг қуйидаги шартлари бўйича ҳисобланиши керак:
1. Симлар ва трослар узилмаган ва музлашдан холи, шамол тезлиги qmax, ҳарорат минус 50С.
2. Симлар ва трослар узилмаган ва муз билан қопланган, шамол тезлиги 0,25 qmax, ҳарорат минус 50С (шунингдек, ушбу Қоидаларнинг 2.5.33-бандига қаранг).
Бундан ташқари анкер таянчлар ва бурчак оралиқ таянчлари, шимолсиз энг паст ҳарорат шароитлари бўйича ҳам ҳисобланиши лозим, агарда симларнинг ёки тросларнинг оғирлиги бу режимларда энг кўп юкламали режимларга нисбатан кўп бўлса.
Бундан ташқари охирги таянчлар, барча симлар ва тросларнинг бир томонлама оғирлиги (оралиқ ёки подстанция томондаги симлар ва трослар, катта ўтишли қўшни, ўрнатилмаган) учун ҳам ҳисобланиши керак.
2.5.89. Тутиб турувчи гирляндали ва бутун қисқичли оралиқ таянчлар, аварияли режимларда шартли горизонтал статик юкламаларга ҳисобланиши керак.
Ҳисоблаш қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:
1. Симлар узилган ёки бир фазанинг симлари узилган (таянчдаги ҳар қандай симлар сони учун); трослар узилмаган.
2. Битта трос узилган, симлар узилмаган.
Шартли юкламалар симни ёки тросни шундай маҳкамланган жойларига қўйиладики, бунда уларнинг узилиши натижасида таянч элементлари қабул қиладиган ҳисобланган кучлар энг катта бўлади.
Симлар ва трослардан юкламаларни ҳисоблашда, ўртача эксплуатация шартлари (музсиз ва шамолсиз режимда) олиниши керак.
Бир нечта симли фаза бўлмаган (нерасщепленая фаза) ВЛ таянчларини ҳисоб-китобларида симларнинг шартли юкламалари қуйидагича қабул қилинади (Тmax-битта фаза сими ёки тросини энг кўп оғирлиги):
А. Эркин турувчи металл таянчлар ва ҳар қандай материалли тортқичли таянчларда симларнинг кўндаланг кесими: 185 мм2 гача бўлганда 0,5*Тmax; 205 мм2 ва ундан ортиқ бўлганда 0,4*Тmax.
Б. Эркин турувчи темир-бетон таянчларда симларнинг кўндаланг кесими: 185 мм2 гача бўлганда 0,3*Тmax; 205 мм2 ва ундан ортиқ бўлганда 0,25*Тmax.
В. Эркин турувчи ёғоч таянчларда симларнинг кўндаланг кесими: 185 мм2 гача бўлганда 0,25*Тmax; 205 мм2 ва ундан ортиқ бўлганда 0,2*Тmax.
Г. Бошқа таянчлар учун (янги материаллардан қилинган таянч, эгилувчан металл таянч ва бошқалар) - ҳисобланаётган таянчларнинг эгилувчанлигига қараб А-В бандларда кўрсатилган чегаралар доирасида.
Бир нечта симли фазали (расщепленая фаза) 500 кВ ВЛ таянчларнинг ҳисоб-китоблари бир фазанинг бириктирилиши жойидаги меъёрий шартли юкламани 0,15*Тмаx га тенг деб олинади, лекин камида 18 кН.
Оралиқ таянчга кўндаланг юкламани узатишни чекловчи воситаларини қўлланганда (чекланган мустахкамликка эга қисқичлар, блокларда осиб қўйиш ва бошқа воситалар), ҳисоблашлар бу воситалардан фойдаланиш пайтида юзага келадиган меъёрий юкламага нисбатан бажарилиш лозим, лекин симларни бутун фисфичларда осилганда қабул қилинадиган шартли юкламалардан ортиқ бўлмаслиги керак.
Трос туфайли пайдо бўладиган шартли горизонтал юклама 0,5*Тмаx га тенг.
Эгилувчан темир-бетон таянчлар учун, таянчларнинг эгилувчанлигини ҳисобга олган ҳолда, троснинг узилишидан ҳосил бўладиган меъёрий юкламаларни аниқлашга рухсат этилади.
Ҳисоб-китобларда узилмаган симлар ва тросларнинг музлаш ва шамол бўлмаган йиллик ўртача ҳарорат режимида ушлаб қолиш таъсирини ҳисобга олишга рухсат этилади. Бунда меъёрий шартли юкламалар эркин турувчи металл танячлар ва тортқичли ҳар қандай материалдан тайёрланган таянчларга нисбатан қўллаш керак. Ушлаб турувчи симлар ва тросларда пайдо бўладиган механик кучланишлар мустахкамлик чегарасининг 70% дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
2.5.90. Сим боғич (проволочная вязка) ёрдамида штирли изоляторлар орқали симлари уланган ВЛ оралиқ таянчлари, таянчларнинг эгилувчанлигини ҳисобга олган ҳолда, троснинг узилишидан ҳосил бўладиган таянч элементларига энг катта куч билан таъсир этувчи аварияли режим учун ҳисобланиши керак. Турғунликни ҳисоблашда узилган симнинг оғирлиги ҳисобига линия бўйлаб шартли меъёрий горизонтал юкламаси 0,5*Тмаx деб қабул қилиниши лозим, лекин камида 3,0 кН.
Таянч конструкцияларни ҳисоблаш учун (турғунликдан ташқари) узилган симнинг оғирлиги ҳисобига шартли юкламаси 0,25*Тмаx деб қабул қилиниши лозим, лекин камида 1,5 кН.
Иқлим шароитлари ушбу қоидаларнинг 2.5.34-банд 3-банди бўйича қабул қилиниши керак.
2.5.91. Анкер типидаги таянчлар, симлар ва тросларнинг узилиши натижасида таянчнинг кўрилаётган элементларида энг катта кучлар ҳосил бўладиган аварияли режим учун ҳисобланиши керак.
Ҳисоблаш қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:
1. Барча кесимли алюминий симлари, барча кесимдаги ПС пўлат симлари ва кесими 150 мм2 гача бўлган пўлат-алюминий симлар:
а) таянчдаги занжирлар сонидан қатъий назар битта оралиқнинг иккита фаза симлари узилган; трослар узилмаган (анкер оддий таянч);
б) таянчдаги занжирлар сонидан қатъий назар битта оралиқнинг битта фаза симлари узилган; трослар узилмаган (анкер енгил конструкцияли таянч).
2. Кесими 185 мм2 ёки ундан ортиқ бўлган пўлат-алюминий симли ҳамда сим сифатида ишлатиладиган ихтиёрий кесимдаги ТК туридаги пўлат арқон (канат)ли таянчлар учун: таянчдаги занжирлар сонидан қатъий назар битта оралиқнинг битта фаза симлари узилган; трослар узилмаган (анкер оддий таянч).
3. Анкер таянчлар учун, осилган симларнинг маркалари ва кесимларидан қатъи назар: симлар узилмаган ҳолатда битта оралиқнинг битта троси узилган.
Симлар ва тросларнинг юкламалари, шамолсиз минус 5°C ҳароратда музлаш режимидаги ёки паст ҳарорат режимида (агар бунда шамолсиз музлашдагига нисбатан оғирлик кўпроқ бўлса) симларнинг ёки тросларнинг оғирлигига тенг деб олинади.
2.5.92. Анкер таянчлари қуйидаги ўрнатиш (монтаж) шартлари учун текширилиши керак:
1. Бир оралиқда барча симлар ва трослар ўрнатилган, бошқа оралиқ симлари ва трослар ўрнатилмаган. Ўрнатилган симлар ва трослардаги оғирлик шартли равишда максимал қийматнинг 2/3 га тенг деб, иқлим шароитлари эса ушбу қоидаларнинг 2.5.35-бандига асосан қабул қилинади. Ушбу режимда, вақтинчалик тортқичларни ўрнатмасдан туриб, таянч ва уни ерга жойлаштирилиши меъёрлар билан талаб этиладиган мустахкамликка эгабўлиши керак.
2. Таянчдаги симлар сонидан қатъий назар, ихтиёрий оралиқда, бир занжирнинг симлари бирин-кетин ёки ихтиёрий тартибда ўрнатилганда, трослар ўрнатилмаган.
3. Таянчдаги симлар сонидан қатъий назар, ихтиёрий оралиқда трослар бирин-кетин ёки ихтиёрий тартибда ўрнатилганда, симлар ўрнатилмаган.
2 ва 3-бандлари бўйича текширилганда, таянчни алоҳида элементларининг вақтинчалик кучларини ва вақтинча тортқичларни ўрнатилиши мумкинлигини кўзда тутишга рухсат этилади.
2.5.93. Бир нечта симли фаза бўлмаган (нерасщепленая фаза) симлари бутун қисқичларда осилган катта ўтишларнинг оралиқ таянчларини аварияли режимлар учун ҳисоб-китоб қилишда меъёрий юклама, шамолсиз музлаш режимида симларни узилиши натижасида ҳосил бўладиган оғирликка тенг деб олинади. Бир нечта симли фаза (расщепленая фаза) симлари учун қуйидаги пасайтирувчи (понижающий) коэффициент қўлланилади: иккита сим бирлаштирилганда 0,8; 0,7-учта симга ва 0,6-тўртта сим учун.
Симларни ва тросларни ғилдиракчалар ёрдамида осилганда, линия бўйлаб йўналтирилган аврияли режимидаги шартли юклама қуйидагича қабул қилинади: фазада битта сим бўлганда 20 кН, фазада 2 та сим 35 кН; фазада уч ёки ундан ортиқ симлар 50 кН.
Катта ўтишларнинг оралиқ таянчларини ҳисоблашда, бир занжирлида симнинг узилиши ёки битта фаза симларининг узилиши, икки занжирлида иккита фаза симларини узилиши ҳолатлари учун, қайсики уларнинг узилиши натижасида таянчнинг элементларида ҳисобланаётган кучлар энг катта бўлади. Бунда трослар узилмаган ҳисобланади.
Катта ўтишларнинг бутун қисқичга махкамланган тросдан оралиқ таянчларид ҳосил бўладиган меъёрий юклама, троснинг энг катта оғирлигига тенг деб олинади. Симлар узилмаган деб ҳисобланади.
Катта ўтишларнинг бир заржирли, кесими 185 мм2 ёки ундан ортиқ бўлган пўлат-алюминий симлар, шунингдек, сим сифатида фойдаланилаётган барча кесимдаги ТК русумли пўлат арқон (канат)ли анкер таянчлар, симнинг узилишига ёки битта фаза симларини узилишига ҳисобланиши керак.
Катта ўтишларнинг бир заржирли, кесими 150 мм2 гача бўлган пўлат-алюминий симлар, шунингдек, ихтиёрий кесимдаги симларда бажарилган икки занжирли анкер таянчлар, иккита фаза симларини узилишига ҳисобланиши керак. Трослар узилмаган деб ҳисобланади.
Катта ўтишларда анкер таянчларга тросдан ҳосил бўладиган меъёрий юклаамлар троснинг энг катта оғирлигига тенг деб олинади. Симлар узилмаган.
Таянч элементларидаги кучларни аниқлашда, симлар ёки трослар узилганда улар энг катта қийматга эга бўладиган шартли юкламалар ёки мувозанатсиз оғирликлар ҳисобга олинади.
2.5.94. 1000 В юқори ВЛ таянчлари лойиҳа томонидан қабул қилинган ўрнатиш усулига мос келадиган юкламаларга, тортиш тросининг кучлари ва ўрнатилаётган симларнинг (ёки яшин қайтариш тросларилари) ва изоляторларнинг массасига, шунингдек ўрнатиш мосламалари массасидан ва асбоб билан монтёрнинг қўшимча юкламаларини ҳисобга олган ҳолда текширилиши керак.
Ўрнатиладиган симлар (ёки трослар) ва гирляндаларнинг вазнидан ҳосил бўлган меъёрий юкламаларни қуйидагича қабул қилиш тавсия этилади:
1) оралиқ таянчларда-оралиқдаги музламасиз сим (трос)ларнинг ва гирляндаларнинг оғирлигини иккилангани, битта блок орқали ўрнатиладиган сим (трос)лар ва гирляндаларни кўтариш имкониятидан келиб чиқиб;
2) анкер таянчларда- тортиш механизмини таянчнинг 2,5*h масофада жойлашган шартига асосан аниқланадиган тортиш тросидаги кучни ҳисобга олган ҳолда. Бу ерда h-таянчдаги ўрта фаза сими осиб қўйилган баландлик.
Изоляторларни ўрнатиш жойига тўғри келадиган монтер ва монтаж қурилмаларининг оғирлигидан ҳосил бўладиган меъёрий юклама қуйидагига тенг деб қабул қилинади: 500 кВ танячга 2,5 кН; осма изоляторли 220 кВгача ВЛ нинг анкер таянчига 2 кН; осма изоляторли ВЛ нинг 220 кВгача бўлган оралиқ таянчлари учун 1,5 кН; штирли изоляторлари учун 1 кН.
Траверс конструкцияларида такелажларни ўрнатиш учун жойлар бўлиши керак.
2.5.95. Икки ва уч занжирли тортма гирляндаларни таянчларга махкамланиши алоҳида бажарилиши керак. Учдан ортиқ занжирли тортма гирляндалар, шунингдек, катта ўтишларнинг гирляндалари таянчга камида икки нуқтада махкамланиши керак.
Осма изоляторли, кесими 120 мм2 ёки ундан ортиқ бўлган бириктирилмаган (нерасщепленным) симли ВЛлар темир йўллари, I тоифадаги автомобил йўллари, трамвай ва троллейбус линиялари бўлган шаҳарлар кўчалари билан кесишмаларида, анкер таянчларга ҳар бир занжири алоҳида уланадиган икки занжирли тортма гирляндалар бўлиши керак.
Аҳоли пунктларида ва ушбу Қоидаларнинг 2.5.116-2.5.168-бандларида кўрсатилган бинолар билан кесишмаларда, штирли изоляторли ВЛ симлари икки марта махкамлаш усули билан (двойное крепление) бажарилиши керак.
2.5.96. 110 кВ ва ундан юқори ВЛ да таянч конструкциялари кучланишни олмасдан туриб таъмирлаш ишларини бажаришнинг имконияти бўлиши керак (ушбу қоидаларнинг 2.5.71-бандига қаранг).
2.5.97. ВЛ таянчларининг конструкциялари хизмат кўрсатувчи xодимларни таянчга қулай тарзда кўтарилиши имкониятини таъминлаши керак. Шу мақсадда қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши керак:
1. Баландлиги 20 м гача бўлган металл таянчларда, панжарани таянч устуни камарига мустаҳкамлаш нуқталари орасидаги масофа 0,6 м дан ортиқ ёки панжаранинг қиялик бурчаги 30° дан ортиқ бўлганда, таянч устуни камарида махсус зиналар бўлиши керак.
2. Баландлиги 20 м дан ортиқ ва 50 м дан кам бўлган металл устунларда, юқори траверсгача етиб борадиган таянчнинг бир устуни камарида тўсиқларсиз махсус зиналар ёки нарвонлар бўлиши керак. Баландлиги 50 м дан кам бўлган икки ва кўп занжирли металл таянчларда зиналар (степ болтлар) шундай бажарилиши керакки, бунда ўчирилган занжир томонидан кўтарилиш имконияти бўлиши керак.
3. Баландиги 50 м ва ундан юқори бўлган металл таянчларда панжарали зинапоялар ўрнатилиши керак, бу таянчнинг юқори қисмигача бўлши керак. Бунда, таянчнинг ҳар бир қисмида тўсиқли майдончалар бўлиши керак. Шунингдек, тўсиқлар ушбу таянчларнинг траверсларида ҳам амалга оширилиши керак.
4. Темир-бетон таянчларда пастки траверсгача минорали автомашина, инвентар нарвонлар ёки маxсус кўтарувчи қурилмалар ёрдамида чиқиш имконияти бўлиши лозим.
35-500 кВ ВЛ таянчларида пастки траверсига темир-бетон устун бўйлаб кўтарилиш учун маxсус туйнуклар (масалан, тўсиқсиз зинапоялар) ўрнатилиши керак. Ушбу талаб бетонни вибрация ёрдамида зичлаш йўли билан ишлаб чиқарилган ВЛ 35 кВ таянчига тааллуқли эмас.
35-500 кВ темир-бетон таянчларининг устунларнинг трос ва пўлат қисмларига кўтарилиш учун маxсус зиналар қўйилиши керак.
5. Авто миноралар кириши қийин бўлган жойларда (бориш қийин бўлган жойлар, ердан интенсив фойдаланиш жойлари, банкет қурилмалари билан ерга таянч ўрнатилиши ва ҳ.к.), инвентар зиналар билан кўтарилишга йўл қўймайдиган ёки махсус кўтирилиш қурилмалари мавжуд (масалан, пастки траферсидан пастда жойлашган тортқичли ёки ички алоқали таянчлар) темир-бетон таянчлар пастки траверсгача етиб борадиган тўсиқларсиз стационар нарвонлар билан таъминланган бўлиши керак.
Пастки траверснинг юқорисида 4-бандда кўрсатилган қурилмалар бажарилиши керак.
6. Таянч конструкциялари монтаж мосламаларини махсус қисмлар ёрдамида мустаҳкамлаш ва xизмат кўрсатиш xодимларининг гирляндалар, симлар ва тросларни ўрнатиш ишларини бажариш учун қулай имкониятни таъминлаши керак.
Таянчга чиқиш стационар қурилмаси ер юзасидан таxминан 3 м баландликда бошланиши керак.
Таянч элементлари меъёрий қиймати 1 кН га тенг бўлган одам вазнининг юкламасига текширилиши керак.
2.5.98. 35 кВ ва ундан юқори, оралиқ таянчларига бутун қисқичлар ёки чекланган мустахкамликка эга қисқичларга осилган симли ВЛ да, анкер таянчлари орасидаги масофа меъёрланмайди ва трасса шароитларига қараб ўрнатилади.
Штирли изоляторли 35 кВ ва ундан паст ВЛда анкер таянчлари орасидаги масофа музлаш деворининг қалинлиги 10 мм гача бўлган жойларда 10 км дан ва музлаш деворининг қалинлиги 15 мм ва ундан кўп бўлган ҳудудларда 5 км дан ошмаслиги керак.
Музлаш деворининг қалинлиги 15 мм ёки ундан кўп бўлган тоғли ёки кўп кесишмали жойлардан ўтадиган ВЛларда, довонларда ва атрофдаги ҳудуддан кескин кўтарилган бошқа жойларда анкер русумли таянчларни ўрнатиш тавсия этилади.
2.5.99. Анкер таянчларни қўллаш, ВЛда ишлаш шароити ва ўрнатиш (монтажи) билан белгиланадиган жойларда фойдаланиш керак. Енгил конструкцияли анкер таянчлари ВЛ бурилишларининг бурчакларида ва ВЛ нинг ишлаш шароитларига кўра, оралиқ таянчлар зарур ишончлиликни таъминламайдиган турли объектлар билан кесишмаларда қўлланилиши мумкин.
Оддий конструкцияли анкер таянчлари ушбу қоидаларнинг 2.5.117, 2.5.130, 2.5.140, 2.5.143, 2.5.148, 2.5.152, 2.5.155 ва 2.5.162-бандларида назарда тутилган ҳолларда қўлланилади.
2.5.100. Темир-бетон таянчлар устунларида, ювилмайдиган бўёқ билан, устуннинг лойиҳавий шифри ва полосадан тупроққа кўмилган охиригача бўлган масофани кўрсатган ҳолда халқа полосалари (тупроқ кўрсатгчидан юқори) кўрсатилган завод белгилари қўлланилиши керак.
ВЛ ни аҳоли пункти бўлмаган ва бориш қийин бўлган жойлардан ўтиши

2.5.101. ВЛ нинг нормал ишлаш режимида, аҳоли пункти бўлмаган ва бориш қийин бўлган жойларда ВЛ симларидан ер юзасигача бўлган масофалар ушбу қоидаларнинг 2.5.19-жадвалида кўрсатилган қийматдан кам бўлмаслиги керак.


Энг кичик масофалар симнинг энг катта осилишида белгиланади (электр токи натижасида симни қизишини ҳисобга олмаган ҳолда юқори ҳаво ҳароратида ёки шамолсиз муздашда).
2.5.102. ВЛнинг симлари оғмаган ҳолатидан унинг четки симларидан алоҳида турган бино ва иншоатларнинг чиқиб турган қисмларигача бўлган энг яқин горизонтал масофа (мухофаза зонаси) қуйидагича бўлиши лозим: 20 кВ гача бўлган ВЛ учун 10 м; ВЛ 35 кВ учун 15 м; ВЛ 110 кВ учун 20 м, ВЛ 220 кВ учун 25 м; ВЛ 500 кВ учун 30 м. Баъзи ҳолларда, манфаатдор ташкилотлар билан келишилган ҳолда, бу масофаларни камайтиришга руxсат берилади, аммо улар ушбу қоидаларнинг 2.5.112-бандида кўрсатилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак. Бундан ташқари, ВЛнинг симлари энг кўп оғган ҳолатидан унинг четки симларидан ушбу бино ва иншоатларгача бўлган горизонтал масофа, радио шовқинлардан ҳимоя қилиш шартлари бўйича ушбу қоидаларнинг 2.5.112-бандида кўрсатилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак.
2.5.19-жадвал



Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish