Ернинг эквивалент солиштирма қаршилиги , Ом*м
|
Энг кичик масофа, м, ВЛ кучланиши, кВ
|
35 гача
|
110–500
|
100 гача
|
|
10
|
100 дан 500 гача
|
10
|
25
|
500 дан 1000 гача
|
11
|
35
|
1000 дан ортиқ
|
|
50
|
Экранлаш мақсадида кабель қўшимчасини пўлат қувурларда ётқизиш ёки уни узунлиги бўйлаб швеллер ва ҳ.к. билан қоплаш ВЛ четки симларидан ҳар томонга симлар орасидаги масофа плюс 10 м га тенг бўлганда, ушбу белгиланган масофаларни 5 м га қисқартиришга рухсат этилади. Бу холда 110 кВ ва ундан юқори ВЛ билан кесишмада, кабель қобиғи швеллер ёки қувурнинг ҳар учида бириктирилиши лозим.
3. Кабель қўшимчаларини металл қопламалари ҳар икки учидан ерланиши зарур.
4. Кабелларни момақалдироқдан ҳимоя қилиш учун кабель қўшимчалари, кабелларнинг турлари, кесишмалардаги кабель қўшимчалари қурилмалари танлашда ЛС ва ЛПВ кабеллари учун белгиланган талабларига мувофиқ танланади.
5. ЛС ва ЛПВ билан ВЛ 500 кВ кесишганда, ЛС ва ЛПВ кабель таянчининг юқори қисмидан ВЛ симларигача бўлган масофа камида 20 м бўлиши керак.
2.5.129. 35 кВгача бўлган ВЛ кабель қўшимчалари билан ЛС ва ЛПВ нинг изоляцияланмаган симлари кесишмаларида қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
1. ЛС ва ЛПВ билан ВЛ кабель қўшимчалари орасидаги кесишиш бурчаги меъёрлаштирилмайди.
2. ВЛ ер ости кабель қўшимчасидан ерланмаган ЛС ва ЛПВ таянчигача бўлган масофа камида 2 м бўлиши керак ва ЛС (ЛПВ)ни ерланган таянчи ва унинг ерлагичигача камида 10 м бўлиши керак.
3. Зич бўлмаган, частоталар спектори билан мос келмайдиган зич ва юқори частотали аппаратнинг қувватига боғлиқ равишда частоталар спекторига мос келувчи ВЛ кабель таянчининг асосидан ЛС ва ЛПВ симлари проекцияларигача бўлган горизонтал масофа ушбу қоидаларнинг 2.5.127-бандида ВЛ симлари билан ЛС ва ЛПВ ер ости кабеллари кесишган ҳолати учун белгиланган талабларга мувофиқ танланган бўлиши керак.
4. ВЛдаги ер ости кабель қўшимчалари 2.3-бобда ва ушбу қоидаларнинг 2.5.69-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
2.5.130. ВЛ билан изоляцияланмаган ЛС ва ЛПВ симлари кесишмаларида қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:
1. ЛС ва ЛПВ симлари билан ВЛ симларини кесиш бурчаги имкон қадар 90°га яқин бўлиши керак. Чекланган шароитлар учун кесиш бурчаги меъёрлаштирилмайди.
2. Кесишма жойи ВЛ таянчга имкон қадар яқин танланиши керак. Бунда, ЛС ва ЛПВ таянчидан ВЛ таянчигача бўлган масофа камида 7 м бўлиши керак; ЛС ва ЛПВ таянчидан энг яқин ВЛ симининг проектсиясигача 15 м бўлиши лозим. Бандан ташқари, 500 кВ ВЛ симидан ЛС ва ЛПВ таянчининг учигача бўлган масофа 20 м дан кам бўлмаслиги керак. ЛС ва ЛПВ таянчларини ВЛ симлари остида бўлишига рухсат этилмайди.
3. ЛС ва ЛПВ билан кесишма оралиғини чегараловчи ВЛ таянчлари анкер, темир-бетон, металл ёки ёғоч бўлиши керак. Ёғоч таянчлар қўшимча тиргакли ёки тиркама билан кучайтирилиши керак.
35 кВ ва ундан юқори ВЛ билан ЛС ва ЛПВ кесишмалари, оралиқ танячларда бажарилиши мумкин, агар ВЛда кесими 120 мм2 ёки ундан кўп бўлган симлар қўлланилганда.
4. ВЛ симлари ЛС ва ЛПВ симлари устида жойлашган бўлиши керак. ЛС ва ЛПВ билан ВЛ кесишмаларида симлар кўп толали ва камида кесимда бўлиши керак: алюминий-70 мм2, пўлат-алюминий-35 мм2, пўлат-25 мм2.
5. ВЛ симлари ва трослари, шунингдек, ЛС ва ЛПВ симларининг кесишмаларда уланган жойлари бўлмаслиги керак. ВЛ учун 240 мм2 ёки ундан ортиқ кесимдаги симлар қўлланилганда ва учта симлар бирлаштирилган (расширщипленная) фазада-150 мм2 ёки ундан ортиқ кесимли симлар ишлатилганда битта улаш қисқичини ўрнатиш мумкин.
6. ВЛ билан ЛС ва ЛПВ кесишмаларида, ВЛ танячларида фақат осма изоляторлар ва бутун (гулохой) қисқичлар ишлатилиши керак. Камида учта симлар бирлаштирилган (расширщипленная) фазада, чекланган мустахкамликка эга қисқичлардан фойдаланишга руxсат берилади.
7. ВЛ билан кесишма оралиғини чекловчи ЛС ва ЛПВ таянчлари ўрнатиш жойини ўзгартириш, ҳаво алоқа тармоғи телефон занжирлари учун белгиланган махсус йўриқнома талабларига асосан бажарилиши мумкин.
8. Йўл четида жойлашган кесишма оралиғини чекловчи ёки унга қўшни ЛС ва ЛПВ таянчлари, транспортлардан ҳимояланган бўлиши керак.
9. Вл билан кесишмаларда оралиқни чекловчи ЛС ва ЛПВ таянчидаги симлар икки марта махкамлаш усулида бажарилган (двойное крепление) бўлиши керак: траверс профилида-фақат юқори траверсда, илгакли профилда-юқоридаги иккита занжирда.
10. Нормал ВЛ режимида ва қўшни оралиқда сим узилган ҳолатда ВЛ симларидан ЛС ва ЛПВ симларигача бўлган вертикал масофа ушбу қоидаларнинг 2.5.24-жадвалида кўрсатилган қиймаьлардан кам бўлмаслиги керак.
2.5.24-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |