18-mavzu. Tabiatni muhofaza qilish ta’lim tarbiyasi.
Режа.
Узлуксиз миллий таълим тизимида экологик таълим ва тарбия
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимда экологик таълим
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2010 йил 12 ноябрда Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасида “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид қонунчиликни янада ривожлантириш, инсонни ва мамлакат аҳолисини экологиянинг хавфли ва тажовузкор ўзгаришларидан ҳимоя қилиш” бугунги кунда республикамиз учун энг долзарб масалалардан бири эканлиги, шунинг учун ҳам экологик ҳаракат вакилларига Қонунчилик палатасидан 15 та жой ажратилганлиги ҳақида таъкидлаган эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 сентябрь 212-сонли қарори билан тасдиқланган “2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури”нинг I бандида узлуксиз экологик ва барқарор ривожланиш учун таълим тизимини янада ривожлантириш, экологик илм-фанни ривожлантириш, экологик билимларни кенг тарғиб қилиш вазифалари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим ва Халқ таълими вазирликлари томонидан БМТнинг Барқарор ривожланиш учун таълим бўйича Декадаси ҳамда БМТ Европа иқтисодиёт комиссиясининг Стратегиясини Ўзбекистонда бажарилишига кўмаклашиш ва амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури 2010 йил декабрида қабул қилинди. Ушбу дастур ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 31 январда тасдиқланган Иш режасига 2011-2012 ўқув йилида олий таълим муассасаларида экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича экология ва табиатдан фойдаланиш соҳасига оид ўқув, ўқув-услубий мажмуаларни такомиллаштириш ва уларни амалга жорий этиш вазифалари киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “...таълим-тарбия соҳасида ҳам белгиланаётган ислоҳатларни ҳаётга татбиқ қилишда...2005 ва кейинги йилларда унгача тўпланган тажрибаларни таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида ўзгарувчан ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларни инобатга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш зарур.”2, деб бежиз айтмаган.
Юқорида қайд этилган миллий давлат тизимини модернизация қилиш талаблари ҳамма фан йўналишлари, жумладан экологик таълим ва тарбия тизимини қайтадан кўриб чиқишни тақазо этади. Чунки миллий экологик таълим ва тарбия тизими шу кунннинг талабларига тўлиқ жавоб беради, дея олмаймиз. Бунинг асосий сабабларидан бири 1992 йил 9 декбрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қиилиш тўғрисидаги қонуннинг 4-моддасига экологик таълимнинг мажбурийлик принципи киритилган. Лекин ушубу йўналтирувчи қоида 1997 йил қабул қилинган Таълим тўғрисидагни қонукнда ўз аксини топмаган. Натижада миллий таълим тизимида экологик таълим ва тарбия стихияли равишда амалга оширилмиоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Экоҳаракат” депутатлар гуруҳи ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарларининг республикада узлуксиз экологик таълим тизимини жорий этиш тўғрисидаги ахборотларига кўра парламент эшитувлари тўғрисида”ги 2010 йил 2 ноябрдаги Қарорида, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қиилш Давлат қўмитаси қоишида фаолият юритаётган “Ўзбекистон Республикасида барқарор ривожланиш таълими” идоралараро Мувофиқлваштирувчи Кенгашнинг 2011 йил январь ойига берган ҳисоботига кўра мамлакатимизда экологик таълим йўналишида 2005 йилдан буён уч босқичда амалга ошрилган бир қатор ижобий ишлар қилинган бўлсада, лекин улар ягона бир узлуксиз таълим тизимига мос келади, дейиш қийин.
Экологик таълимни замон талабларидан четда қолиб кетмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Таълим тўғрисидаги қонун ҳамда Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурида кўрсатилган узлуксизлик тамойилларига мослашиши қандай бўлмоғи керак, деган саволга жавоб топишдадир.
Ҳаммамиз гарчанд таълим сўзини кунига жуда бўлмаганда бир маротаба тилга олсакда, лекин унинг умумэътироф этилган тушунчасига ўз эътиборимизни доимо ҳам қаратмаймиз. Таълим – билим бериш, малака ва кўникмалар ҳосил қилиш жараёни, кишини ҳаётга ва меҳнатга тайёрлашнинг асосий воситаси3, тўғрироғи тизими. Зеро, таълимнинг узлуксизлиги тизимлашгандир.
Узлуксиз таълим малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турлари, давлат таълим стандартлари, кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитидир4. Ўзбекистон Республикаси Таълим тўғрисидаги қонуннинг 9-моддасига биноан миллий узлуксиз таълим тизими қуйидаги турлардан иборат: 1) мактабгача таълим; 2) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим; 3) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими; 4) олий таълим; 5) олий ўқув юртидан кейинги таълим; 6) кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.
Таълим тўғрисидаги қонун билан бир қаторда қабул қилинган "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"нинг мақсадида таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мавкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак аҳлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишдир, дейилган.
Мустақиллик туфайлигина миллий таълим турлари ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан халос этилди. Унда ўзига хос ва маҳаллий шароитга мос равишда янги миллий таълим тизими шаклланмоқда. Ривожланган давлатларнинг таълим тизими тажрибаси республикамиз шароитига мослаштирилган тарзда амалиётга тадбиқ қилинмоқда. Мазкур жараёндан экологик билим ва тарбия ҳам четда турмаяпти. Зеро, экология тарих, она тили ва адабиёт, миллий ғоя ва ғурур фанлари каби ёшларимизни юкасак маънавиятли шахс қилиб тарбиялаш, табиат билан жамият қонунларини уйғунлаштира оладиган кадрлар қилиб етиштиришда жуда катта аҳамият касб этади.
Узлуксиз экологик таълим – миллий таълим тизимининг барча босқичларини ўзида қамраб олувчи ва уни иерархик поғонада жойлаштирувчи, билим беришни оддийдан мураккаб ҳамда ихтисосликка томон олиб борувчи кадрлар тайёрлаш тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳити. Шунинг учун ҳам экологик таълим ва тарбияни миллий узлуксиз таълимнинг барча турларида қўллашни қуйидагича олиб бориш тавсия этилади (1-жадвал).
Мактабгача таълим муассасаларида (болалар боғчаси, оила ва нодавлат муассасалари) болаларнинг экологик онги уларнинг кўзига яққол ташланаётган атроф табиий муҳит (ер, сув, осмон, қуёш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси кабилар) билан “Она табиат” мавзусида очиқ ҳавода таништирув соатлари ёки вақтларини ўтказиш ва расмлар чиздириш, атроф олам ҳақидаги шеърларни ёдлатиш, машқларни бажартириш ва турли мавзудаги ўйинларни ўйнатишдан бошланади. Мазкур муассасаларда анъанавий “Байрам тадбирлари”ни экологик маданият 11 январь – қўриқхоналар, 1 март – халқаро қушлар, 21 март – наврўз, 22 апрель – халқаро Ер (планетаси), 5 июнь – бутунжаҳон атроф‑муҳитни муҳофаза қилиш каби 20 дан зиёд экологик кунларга (Интернетдан топиш мумкин) бағишлаб ўтказилади. Экологик таълимга оид илк тасаввурлар айнан боланинг она табиатни ҳис этишидан бошланади. Қўшимча таълимда эса бола ва унинг ота-оналарига экологияга йўналтирилган викторина, топишмоқ ва уй вазифалари берилади.
Умумий ўрта таълим мактабларида Экологик таълим болаларнинг ёшиларига қараб асосан икки, яъни бошланғич ва умумий ўрта таълим бочқичларида “География”, “Боилогия”, Физика” ва ҳаттоки “Тарих” каби фанларга интеграллашган ёки тадбиқ этилган ўқув мавзулари асосида олиб борилади. Лекин экологик таълим ўзаро узвий боғланмаган ва мувофиқлашмаган. Ушбу таълим босқичидаги экологик онг ва маданиятни шакллантириш кўрсатгичлари қуйидаги жадвалда акс этган. Мактабдан ташқари экологик таълим Ўзбекистонда “Биоэкосан” муассасаси томонидан тўгарак ва турли шаклдаги танловлар орқали олиб борилади.
Мактаб ва мактабдан ташқари таълимда экология ҳозиргидек интеграллашган тарзда эмас, балки математика, физика, она тили, хорижий тиллар каби махсус ўқув курсларини, жуда бўлмаганда юқори 8 – 9-синфларда, ўқитилиш қоидасидан келиб чиққан тарзда амалга оширилгани маъқул. Чунки экология – организмлар ўзаро ва уларни атроф-муҳити билан бўладиган қонуниятларни тадқиқ этувчи фан соҳаси, унга оид билимларни берувчи таълим йўналиши ва ушбу муносабатларни оптималлаштиришга қаратилган иқтисодиёт тармоғидир. Дифференциаллик болаларнинг ёши, жисмоний имкониятлари ва психологик хусусиятларини инобатга олувчи синфлар билан фарқланиш асосида ташкил этилади. Албатта, бунда билим олиш оддийдан мураккабга томон иерархик поғоналаш, яъни тизимлаш орқали ташкил этилади ва юқори синфларда “Ўзбекистон экологияси” ўқув курси билан якунланади. Чунки ёшларга миллий ғоя ва ғурурни шакллантириш мақсадида “Ўзбекистон тарихи” ўқув курси билан бир қаторда “Ўзбекистон экологияси”ни ўқитиш мақсадга мовофиқир. Бу унинг давлат ва жамият учун нақадар зарурлигини кўрсатади ва умуммажбурий хусусиятларини намоён этади ҳамда ягона мақсад сари интилтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |