114
13-МАВЗУ. СИНФ РАҲБАРИ ИШИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА
ҲИСОБГА ОЛИШ
Синф раҳбари ўз ишларини мактаб маъмурияти раҳбарлиги ва болалар
ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб боради. Шунинг учун
унинг
фаолиятини режалаштириш умуммактаб ҳамда болалар ва ўсмирлар,
«Камолот» жамғармаси ишининг режалаштирилиши билан узвий равишда
боғлангандир.
Синф раҳбари ишини режалаштиришнинг ўзига
хос хусусияти шундан
иборатки, унда ўқувчиларнинг ўзлари фаол иштирок этадилар, бироқ унга
синф раҳбари бошчилик қилади. Синф раҳбарлари олдида жуда қийин вазифа
– тарбиявий мақсадларда ўйланган ҳар бир нарсани болалар ўзларининг
шахсий фикр ва ғоялари сифатида қабул қилишларига эришиш вазифаси
туради.
Режа – ўқувчиларга тарбия бериш жараёнини муваффақиятли ташкил
этишнинг зарурий шартидир. Режасиз иш олиб бориш синфдаги тарбиявий
ишлар мазмуни, шакллари ва услублари ўлда-жўлда, тарқоқ, ноаниқ,
тасодифий ҳолатларда бўлади ва кўр-кўрона ҳаракат қилишга олиб келади.
Бундай тақдирда тарбиянинг асосий вазифаларини ҳал этиш қийинлашади,
баъзан эса бутунлай самарасиз бўлади. Режа синф раҳбарииинг тарбия бериш
фаолиятини тўғри ташкил этиш учун жуда катта имкониятлар очиб беради.
Синф
раҳбарининг
тарбиявий
фаолиятини
режалаштиришга
қўйиладиган асосий услубий талаблар нималардан иборат?
Синф раҳбарлари ўтказилаётган ишларни ҳамда уларнинг ўқувчилар
тарбиясига кўрсатган таъсирини ҳар куни таҳлил қилишлари, ўзлари эришган
ютуқлари ва муваффақиятсизликлари сабабларини тушунишга ҳаракат
қилишлари, жамоасининг ривожланишида рўй бераётган ўзгаришларни қайд
қилишлари керак. Шундай қилиб, режалаштиришнинг ҳар бир босқичига
тайёрланиш мунтазам олиб борилади. Жамоани ва айрим ўқувчиларни
ўрганиш юзасидан олиб борилган барча ишлар
якунида синфга педагогик
тавсифнома ёзилади. Мазкур тавсифиома синф жамоасинииг ўзига хос аниқ
хусусиятларини ҳисобга олиш имконини беради.
Ҳар бир синф раҳбари ўз-ўзини бошқаришнинг сайлаб қўйиладиган
ўқувчилар қўмитаси ҳамда болалар ва ёшлар ташкилотлари билан бирга
ишлаб, синф жамоасига раҳбарлик қилиш юзасидан олиб бориладиган
амалий ишларда бу талабни рўёбга чиқаради.
Тажрибали синф раҳбарлари ўзининг кузатишлари ва хулосаларини
алоҳида варақларга қисқача қилиб ёзиб боради. Булар махсус жилдларда
сақланади. Тўпланган маълумотлар ўқувчилар жамоаси ҳаётини, унинг
эришган ютуқлари ва камчиликларини кейинчалик таҳлил қилиш учун
хизмат қилади.
Синф раҳбари ўқув йили охирида синф жамоаси ишини таҳлил қилишга
115
алоҳида эътибор беради. Бунда режада белгиланган вазифаларни қандай ҳал
этилганлигини, синф ижтимоий ҳаётида қандай иштирок этганлигини,
мамлакатимиздаги ва чет эллардаги воқеаларга қандай қараганлигини, амалга
оширилган ишлардан қайсилари муваффақиятли бўлган ва анъанага
айланиши кераклигини, ўқувчилар ўртасида қандай муносабатлар вужудга
келганлигини, синф
фаолларининг ташаббускорлиги, мустақиллиги, обрў-
эътибори ва бошқа масалаларни атрофлича таҳлил қилиш муҳимдир.
Синф раҳбари тажриба орттирган сари анча мураккаб масалалар билан
қизиқа бошлайди. Уни синфдаги ишлар қанчалик муваффақиятли ўтгани
эмас, балки улар ўқувчиларга қандай таъсир кўрсатгани, синфнинг ижтимоий
фойдали ишларда иштирок этиши эмас, балки иштирок этиш сабаблари
қизиқтиради.
Шуни назарда тутиш керакки, синф раҳбари ўз
синф жамоаси олдига
қўядиган аниқ тарбиявий вазифалари дастлабки вақтларда унча мураккаб
бўлмаслиги мумкин.
Масалан, синф раҳбари синфга келгандан сўнг деярли ҳамма ўқувчилар
яхши ишлашини, лекин уларнинг бир-бири билан алоқаси йўқлигини
аниқлади. Бундай синфда шундай бир иш топиш керакки, бу иш ҳамма
ўқувчиларни ягона мақсадга олиб борсин. Болаларга бу вазифа –
мамлакатимиздаги ЎзДЭУ автомобиль заводи учун металлом йиғиш ва
жўнатиш шаклида етказилди. Ўз мазмунига кўра жуда оддий бўлган бу
топшириқ ўқувчиларда қизиқиш уйғотади, уларда темир-терсак йиғишда
бир-бирлари билан мусобақалашиб, уни тезроқ бажариш иштиёқини ҳосил
қилади.
Бошқа бир синф раҳбари ўз ишларини таҳлил қилиб чиқиб, шундай
хулосага келди: синфда кўп ишларни ўзи
бажаради, ўқувчилар эса шахсий
ҳаёт эгалари бўлиб эмас, балки кўпинча ишнинг ижрочилари бўлиб
қоладилар. Шунинг учун у ўқувчиларнинг ташаббус ва мустақиллигини
ривожлантириш, барча ўқувчиларни синф ижтимоий фаолиятига жалб этиш
ва ҳар бир ўқувчида ўзига ёқадиган иш бўлишга эришиш вазифасини қўйди.
Шундай вазифа қўйгач, синф раҳбари ўқувчиларнинг кўпчилик қисмини
зарур малака ва кўникмалар билан қуроллантириш учун ўз диққат-
эътиборини синф фаолларини тарбиялашга қаратиш кераклигини тушунади.
Ана шу таҳлитда изчил иш олиб борилса, тарбиявий вазифалар
ўқувчилар учун қизиқарли, истиқболли вазифаларга айланади.
Синф раҳбари турли режалар тузиб олиши мумкин: келажакка
мўлжалланган, яъни истиқболли (йиллик, бир неча йиллик) ва муваққат
(ойлик, ҳафталик, кунлик).
Хўш режанинг асосий манбаи нималардан иборат бўлиши керак?
Бош манба – ҳукуматимизнинг фармон ва қарорлари,
президентимиз
И.Каримовнинг қатор рисолалари ҳамда халқ таълими тизиминйнг расмий
йўл-йўриқлари, ҳужжатлари ҳисобланади.
116
Режанинг яна бир муҳим манбаи – ўтган ўқув йилидаги тарбиявий
тадбирларнинг ютуқ ва камчиликлари таҳлилидир.
Режа қуйидаги бир қатор талабларга жавоб бериши керак:
1. Режага Истиқлол ғояларини сингдириш.
2. Режанинг шакл ва йўналишлари ранг-баранг ҳамда истиқболли
бўлиши.
3. Режа узлуксиз ва изчил бўлиши.
4. Режанинг аниқлиги.
Ушбу талабларнинг қисқача мазмуни билан танишиб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: