Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси


II. Болалар ва ўсмирлар уюшмаси («Камолот» жамғармаси) билан



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/93
Sana21.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#50597
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   93
Bog'liq
tarbiyaviy ishlar metodikasi

II. Болалар ва ўсмирлар уюшмаси («Камолот» жамғармаси) билан 
биргаликда олиб бориладиган ишлар. Ушбу бўлимда болалар Етакчисига, 
«Камолот» жамғармаси котибига уларнинг тарбиявий иш фаолиятларида 
бериладиган ёрдамнинг аниқ шакллари кўрсатилади. 
III. Синф ўқитувчилари билан ишлаш. Дарсларда ўқувчиларни 
ўрганиш (ўқувчининг дарсда ўзини тутиши, уларнинг ўзлаштирмаслиги, 
билимдаги нуқсонлар, хулқи), ўқувчилардаги билим кўникмаларини аниқлаш 
(ўқувчилар кундаликлари, дафтарларини кўриб чиқиш, ўқитувчилар билан 
суҳбатлашиш, ўқувчиларнинг ўқув ишларини кузатиш, дарсликлар, 
маълумотномалар, жадваллар ва ҳоказолар билан таъминланиш аҳволини 
ўрганиш, нутқ маданияти, уйга вазифа, касб танлаш масалалари билан 
қизиқиш), ўқувчи-ўқитувчи муносабати (ўқувчи билан ўқитувчининг 
чиқишимлиги, ўқитувчинииг педагогик одобга, педагогик талабларнинг бир 
хиллигига эришиши масалалари), ўзаро ёрдамни ташкил этиш (қолоқ 
ўқувчиларни аниқлаш, фан ўқитувчиси билан биргаликда унинг саабларини 
таҳлил қилиш ва тегишли тадбир белгилаш, аълочи ўқувчилардан ўзаро 
ёрдам ҳаракатини уюштириш), ўқитувчиларга ёрдам бериш (ўқувчилар 
ҳақида тегишли маълумотлар, маслаҳатлар бериш, фанга оид тадбирларни 
ўтказишда кўмаклашиш). 
IV. Синфдан ташқари тарбиявий ишларни ташкил қилиш. 
Бунда ақлий, ахлоқий, ватанпарварлик, ҳуқуқий ва бошқа тарбиялар 
бўйича белгиланган ишлар ва тадбирлар, касб гаплаш ишлари (касблар 
рўйхатини тузиб чиқиш, касб ҳақида бурчак ташкил қилиш, меҳнат аҳиллари 
билан учрашувлар, ўқувчиларга анкеталар тарқатиш, жавобларни таҳлил 
қилиш, қизиқишлар картасини тўлдириш, касб ҳақида иншо ёздириш, 
ўқувчиларнинг техник ижодиёти кўргазмасини ташкил қилиш, синфдан 
ташқари ўқишни ташкил қилиш), фан ўқитувчилари билан биргаликда 
адабиётлар рўйхатини тузиб чиқиш, ўқилган асарлар юзасидан суҳбат 
уюштириш, синфда адабий кўргазма ташкил қилиш, кутубхона билан алоқа 
боғлаш ва ҳоказолар), синфда кўргазмали ташвиқот ишлари олиб бориш 
(синф бурчаги, деворий газеталар, варақалар чиқариш, синфни мазмунли 
безаш, экологик бурчак ташкил этиш ва ҳоказолар). 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish