Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси


V. Ота-оналар билан ишлаш



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/93
Sana21.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#50597
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   93
Bog'liq
tarbiyaviy ishlar metodikasi

V. Ота-оналар билан ишлаш. Бу бўлимда оилаларни ўрганиш 
(оиланинг ижтимоий аҳволи, ўқувчига яратилган шарт-шароитлар, оиланинг 


119 
тарбиявий имкониятларини ўрганиш), ота-оналар фаоллари билан ишлаш 
(улар ёрдамида ва иштирокида болалар тарбиясига оид турли-туман ишлар 
режасини тузиш, улар томонидан баъзи оилаларга кўмак ва таъсир ўтказиш), 
ота-оналарнинг тарбияга оид билимларини ошириш (ота-оналар мажлислари, 
дорилфунунлари ташкил қилиш, яхши оилалар ташвиқоти билан 
шуғулланиш, ўзаро тажриба алмашиш). 
Келтирилган режа тартибини мажбурий деб қарамаслик керак. Синф 
раҳбарлари иш режаси турлича тузилиши ва ҳар хил шаклда бўлиши мумкин. 
Бу синф раҳбарларининг иш савияси, тажрибаси, ўз касбига қизиқиши, ҳар 
хил синфларда иш шароитларининг турличалигига боғлиқдир. Шуни назарда 
тутиш лозимки, иш режаси қайси шаклда бўлишдан қатъи назар, тарбиявий 
ишларнинг мақсад ва вазифалари мазкур режанинг муҳим бўлимларидан 
бири бўлиши шарт. 
Иш режасини тузиш ва уни ҳаётга тадбиқ қилиш ишларига ўқувчилар ва 
ота-оналар фаолларини жалб қилиш керак. Аввало улар алоҳида 
топшириқларни, аста-секин эса режада кўрсатилган кенг ҳажмдаги ишларни 
амалга оширади. 
Режага киритиладиган иш ва тадбирлар, уларнинг мазмун-моҳияти, 
амалиётга тадбиқ қилиш ҳақида мазкур китобнинг тегишли бўлимларида 
атрофлича фикр юритилган. 


120 
14-МАВЗУ. СИНФДАН ВА МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАРБИЯВИЙ 
ИШЛАР КУРСИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАДИ
ВА ВАЗИФАЛАРИ 
Ўзбекистон Республикасининг истиқлолга эришуви ҳамда ўз мустақил 
сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий йўлига эга бўлиши, халқ хўжалигининг 
турли соҳаларида, жумладан халқ таълими тизимида ҳам ўсиб келаётган ёш 
авлод таълим-тарбияси билан борлиқ жараёнини қайта кўриб чиқишни 
тақозо этмокда. 
Ҳозирги пайтда, фан ва маданиятнинг энг сўнгги ютуқлари асосида 
келажагимиз бўлган ёш авлодни ҳаётга тайёрлашнинг самарали шакл ва 
услубларини излаш ниҳоятда зарурдир. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавият ва маърифат» 
жамоатчилик 
маркази 
фаолиятини 
янада 
такомиллаштириш 
ва 
самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги фармонида кўрсатилганидек, 
жамиятда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, миллий 
мафкурани шакллантириш, ёшларни бой маданий меросимиз, тарихий 
анъаналаримизга, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, 
истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш мамлакатимизда амалга 
оширилаётган барча ислоҳотларнинг ҳал қилувчи омилидир. 
Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларнинг самарадорлигини 
ошириш аввало комил инсонни шакллантиришнинг энг замонавий ва қулай 
йўналишларини топиб жорий этишга боғлиқ.
Ушбу Концепция ҳам худди шу 
мақсадда, шахс камолоти босқичларини белгилаб олишга йўналтирилган. 
Тарбиявий ишларни давр талабига жавоб берадиган ҳолга келтириш 
учун тарбиянинг асоси бўлган барча ғоялар қайтадан кўриб чиқилиши, 
асосий эътибор бола шахсига қаратилиши, йиллар давомида тўпланган 
ижобий тажрибадан унумли фойдаланиш зарурлигини тақозо этади. 
Тарбиявий ишлар ҳуқуқ-тартибот органлари, ижодий уюшмалар, Давлат 
ва нодавлат жамғармалар, қўмиталар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда 
олиб борилади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish