X.Сезги аъзолари-анализаторлар
35-мавзу. Тери анализатори.
Анализаторлар ҳақида тушунча. Тери анализатори. Терининг тузилиши.Епидермис.Тер безлари.Тери ости ёғ клечаткаси.
Мустақил иш:Жисмоний машқлардан кейин терига бўлган гигиеник талаблар.
36-мавзу. Таъм , хид билиш ва ички анализаторлар
Ҳид билиш анализатори. Ҳид билиш рецепторлари. Таъм билиш анализатори. Таъм билиш рецепторлари.Ҳид ва таъм билиш анализаторларининг аҳамияти. Вицерорецепторлар.
37-мавзу. Эшитиш анализатори
Эшитиш анализаторининг аҳамияти ва тузилиши. Ташқи қулоқнинг тузилиши. ўрта қулоқнинг тузилиши. Ички қулоқнинг тузилиши. Мувозанат аъзоси (вестибуляр анализатори).
38-мавзу. Кўриш анализатори
Кўриш анализатори. Кўзнинг тузилиши. Кўзнинг функцияси. Кўз қорачиғи. Кўриш
ўткирлиги. Кўзнинг кўриш майдони.
Амалий иш: Kўриш ўткирлигини аниқлаш
Амалий машгулот – аник максадга каратилган ва таълим берувчи томонидан бошкариб туриладиган , аник бир топширикни бажариш учун керакли назарий дарсларда олинган махсус билимлар асосида малака ва куникмаларни шакллантириш максадида олиб бориладиган режали дидактик харакатларга айтилади.
Назарий дарсларда керакли махсус билимлар амалий дарсга нисбатан илгарирок берилиши таъминланади. Амалий машғулотларда машғулотларда таълим берувчи иш фақат иш топшириқларига тегишли қўшимча билимларни бериш керак. Агарда амалий машғулотларда таълим берувчи таълим олувчиларнинг дастлабки билимларида камчилик борлигини аниқласа , у керакли назарий билимларини беради.
Амалий машғулотларни ўтказиш учун керакли жиҳозлар.
“Анатомия асослари” фани бўйича ўтказиладиган амалий машғулотлар учун одам скелети, ўқув қуроллари, дарсликлар, қўшимча адабиётлар, оммавий ахборот воситалари.
Фан дастурнинг информацион -таъминоти.
Ўқитишда ахборот технологиялар ва техник воситалардан фойдаланиш самарадорлигини оширувчи: компютер ва унинг локал тармоқлари, мултимедиали воситалар: Дел типидаги проектлар, DVD-дисковод, Web-камера, видео-куз(глазок) каби дидактик воситалардан кенг фойдаланиш зарур. Ўқувчиларнинг “Анатомия асослари ” фанини пухта ўзлаштириши таъминлаш мақсадида ўқитишнинг илғор ва замонавий усуллардан , янги инфармацион ва педагогик технологиялардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади . Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар , маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллардан фойдаланилади. Маъруза, амалий дарсларига мос равишдаги илғор педагогиктехнологиялар тадбиқ этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |