ТАЯНЧ КОМПЕТЕНЦИЯЛАР – ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ НАТИЖАСИНИНГ
ЯНГИ ПАРАДИГМАСИ
АЗИМОВА Ф.С., ТДПУ
Компетенция қуйидаги компонентлар ўзаро таъсирининг интеграл натижаси саналади:
-
мотивацияли, фаолиятнинг шу турига чуқур қизиқиш, манфаатдорлик, муайян вазифани ҳал қилиш
учун шахсий мазмуннинг мавжудлигида ўз ифодасини топади;
-
мақсадли, шахсий мазмунлар билан нисбатланадиган шахсий мақсадларни белгилаш малакаси;
фаолиятдан кутилган натижага эришишни таъминлайдиган шахсий режа ва лойиҳаларни тузиш, муайян хатти-
ҳаракатлар, хулқ-атворни онгли конструкциялаш билан боғлиқ;
-
йўналганлик, фаолиятнинг ташқи (фаолиятнинг умумий асосини англаш, реал объектлар доирасини
билиш, уларга доир билим, малака ва кўникмалар) ҳамда ички шароитларини (мавжуд фанга оид ва фанлараро
билим, малака ва кўникмалар, субъектив тажриба, фаолият усуллари, психологик хусусиятлар ва ш.к.):
ўқувчининг ўз шахсининг кучи ва заиф томонлари устида ишлашини ҳисобга олишни назарда тутади;
-
функционал, билим, малака ва кўникмалар, фаолият усуллари ва ахборот соводхонлигидан ўзининг
мумкин бўлган хатти-ҳаракат вариантлари, қарор қабул қилиш, ўзаро ҳамкорликнинг янги шаклларини қўллаш
ва ш.к. да базис сифатида қўллаш қобилиятини назарда тутади;
-
назорат, фаолият жараёни ва натижаларининг аниқ “ўлчагич”лари (мезонлари) мавжудлигини,
фаолиятнинг тўғри усулларини мустаҳкамлаш, белгиланган ва қабул қилинган мақсадга мувофиқ хатти-
ҳаракатларни такомиллаштиришни кўзда тутади;
-
баҳолаш, ўз-ўзини таҳлил, ўз нуқтаи назарини, муаяйян билимини, ўзининг фаолияти зарурлиги ёки
керак эмаслигини ўзи адекват баҳолаш кабиларга қодирлик билан боғлиқ.
Бу компонентлар ўқувчининг умумий компетенцияси структурасида ўзаро узвий боғлиқ. Шу сабабли
ҳар бир компонент бошқаларининг ривожига таъсир кўрсатиши табиий.
Инсоннинг тегишли компетенцияни эгаллаганлиги компетентлик термини билан аталади. Компетенция
таълимий тайёргарликнинг аввалдан берилган нормаси бўлса, компетентлик маълум соҳада шахснинг сифатли,
сермаҳсул фаолияти учун зарур бўлган сифатидир.
Компетентликнинг педагогик ҳодиса сифатидаги асосий хусусияти шундан иборатки, компетентлик –
специфик билим ва малакалар эмас, балки мавҳум умумфан фикрлаш ёки мантиқий операциялари (гарчи у
фанга оид билим ва малакаларга асосланади), исталган ёшдаги, исталган касбдаги инсон учун зарур муайян
ҳаётий малака ва кўникмалар.
Қатор мамлакатлар таълим тизими таҳлили кўрсатадики, таълим мазмунини янгилаш, уни дунё таълим
маконига интеграциялаш эҳтиёжларига мувофиқлаштириш йўлларидан бири ўқув дастурларини компетент
ёндашувга йўналтириш саналади. Компетент йўналтирилган таълим билан боғлиқ муаммолар ЮНЕСКО,
ЮНИСЕФ, БМТ РД, Европа Кенгаши, Европада ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ОБСЕ) каби нуфузли
халқаро ташкилотлар томонидан ўрганилади.
Европанинг кўплаб давлатларида ўқув дастурларига таълим олувчилар зарур компетенцияларга
эришиши учун асос тайёрлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилган. Кўпчилик олимлар ҳозирда энг муҳим,
таянч компетенцияларнинг чекланган тўпламини белгилаш заруратини таъкидламоқда. Европа Кенгашининг
“Европа учун асосий компетенциялар” мавзусидаги Симпозиумида асосий компетенцияларнинг тахминий
рўйхати белгиланди. Бу компетенциялар: ўрганиш, излаш, ўйлаш, ҳамкорлик қилиш, ишга киришиш,
мослашиш (адаптация қилиш).
Бироқ компетенциянинг келишилган (мувофиқлаштирилган) таърифи ва асосий компетенцияларнинг
рўйхати ҳали мавжуд эмас, зеро компетенциялар – энг аввало, жамиятнинг ўз фуқаролари тайёргарлигига
буюртмасдир, уларнинг рўйхати маълум мамлакат ё минтақа социумининг мувофиқлаштирилган нуқтаи назари
(позицияси) билан белгиланади.
Расман компетенция тушунчаси Европа Кенгашининг таълимни янгилаш соҳасига алоқадор
тавсиялари билан киритилган. Бу тушунчада диққат шунга қаратиладики, В исталган тажриба ва билимлар
эмас, балки самарали фаолият учун талаб қилинадиганлари зарур. Умум томонидан эътироф қилинган
49
компетенция турларига қуйидагилар киради: умумий (универсал, фанусти) – меҳнат пердмети ва объектига
нисбатан кам боғланган ва кўчириладиган компетенциялар; иш жойи талабларига мувофиқ касбий фаолиятни
сермаҳсул амалга ошириш имконини берадиган қобилиятлар сифатида тушуниладиган касбий компетенциялар
[2]. Хорижий манбаларга (TUNING лойиҳаси) мувофиқ: предмет соҳасига алоқадор (ёки предметли-
ихтисослаштирилган), таълимнинг ўзига хос соҳаси билан боғлиқ ва унга алоқадор компетенциялар;
Do'stlaringiz bilan baham: |