Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд Қошғарий, Амир Темур, Алишер Навоий,
Жалолиддин Давоний, Ҳусайн Воиз Кошифий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби улуғ бобокалонларимизнинг
тарихий меросидан жой олган. “Авесто”да ҳам болалар ёшлигидан дарахт кўчати ўтқазиш, уй-рўзғор
қуролларини тайёрлаш каби машғулотлар билан шуғулланишлари кераклиги ҳақида кўплаб сатрлар мавжуд.
Абу Райҳон Беруний инсоният тарихида биринчилардан бўлиб болаларни кичик ёшидан меҳнат
қилишга ўргата бориш, катталар меҳнатини эьзозлайдиган қилиб тарбиялаш, болани илм ва касбга ўргатиш
оиланинг диққат марказида бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирган. Аллома оилада бошланган меҳнат
тарбиясини мактабда таълим билан бирга ҳунар ўргатишга боғлаб давом эттириш лозимлигини алоҳида
таъкидлаган.
Улуғ мутафаккир меҳнат ва касб-ҳунар ворислик асосида авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтишини
синчковлик билан ўрганган ва инсонларнинг ҳунармандчилик фаолиятларини юқори баҳолаган.
Айниқса, аждодларимиз томонидан тошларни пармалаб тешиш, арралаш ва кесишда зарур бўлган
оддий пармалаш дастгоҳи ҳамда бурғунинг кашф қилиниши ўша давр учун ўзига хос мўъжиза саналган.
Юқорида баён қилинганлар юртимизда металлургия, кончилик соҳалари билан бирга, ҳунармандчиликнинг
нақадар кенг тармоқ отганидан далолат беради.
Абу Райҳон Беруний таълим ва тарбияни амалга оширишда боланинг мойиллиги, қобилиятини ҳисобга
олиш зарурлигининг туб моҳиятини педагогика-психология фанлари тарихида илк бор кўрсатиб берган.
Маҳмуд Кошғарий “Девони луғатит турк” асарида “Илмли, ақлли одамларга яхшилик қилиб сўзларини
тингла. Илмларни, ҳунарларни ўрганиб, амалга ошир”, дейди. Алломанинг ушбу фикри кишиларни меҳнат
қилишга, яхшиликка ундайди, ёмонликни қоралайди. Илм ва ҳунар соҳибларини эъзозлаб, кишиларни улардан
ибрат олишга чақиради.
Соҳибқирон Амир Темур ўз салтанатида йирик меҳнат тақсимоти негизида мустақил соҳа бўлиб
ажралиб чиққан ҳунармандчилик – тўқимачилик, ёғоч ва тош ўймакорлиги, гилам тўқиш, сопол, металл
буюмлар тайёрлаш каби соҳаларни янада ривожлантиришга ҳамда деҳқончилик, чорвачилик ва савдога катта
аҳамият қаратган. Шу сабабли ижтимоий ҳаётда янгидан-янги касб-ҳунарларнинг пайдо бўлишига имконият
яратилган, оммавий ишсизликка йўл кўйилмаган.
Алишер Навоий таълим олувчиларнинг индивидуал, ўзига хос қобилиятларини ҳисобга олиш
зарурлигини таъкидлаб, “Инсонлар табиатан тенг бўлсалар ҳам, аммо уларга турли фазилатлар берилган”,
дейди.
“Фарҳод ва Ширин” достонида паҳлавон Фарҳоднинг илм-ҳунарга қизиқишини тарғиб этади ҳамда
Фарҳодни бир неча касблар эгаси, яъни сангтарошлик, рассомлик, наққошлик каби ҳунарларни мукаммал
эгаллаб олган киши сифатида улуғлайди. Илм ва ҳунарни эгаллаган, жисмоний жиҳатдан чиниққан меҳнатсевар
Фарҳод камтарин, мазлумларга ғамхўр, одил, мард ва олижаноб бўлиб етишади.
Буюк аждодларимиз бадан тарбияси, жисмоний машқлар ва спорт, миллий ҳаракатли ўйинларнинг ёш
авлоднинг асосли касб танлашига ижобий таьсирини бошқа миллатлардан анча олдин фаҳмлаб олгани, ундан
оқилона фойдалангани ибратлидир. Давлат ва фуқаролик ишларини тўғри ташкил этишда одамларнинг
психологик, физиологик имкониятларини ҳисобга олиб иш кўрганликлари, шубҳасиз, ҳар биримизда ҳайрат,
завқ ва ғурур туйғуларини уйғотади.
Юқоридалардан хулоса қилиб, буюк алломалар ва мутафаккирлар касбга йўналтиришнинг ижтимоий-
иқтисодий, маънавий-ахлоқий, педагогик-психологик жиҳатларига, ота-она, мактабнинг роли, касб танлашда
ёш авлоднинг ҳаёт, меҳнат йўлини мустақил танлашига алоҳида эътибор 6илан қарашган. Болани ҳунарга
йўллашда унинг қизиқиш, мойиллиги, қобилиятини ўрганиш, бундай ҳолатда уларнинг онглилик, изчиллик ва
ворисийлик, ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш зарурлигини қайд этган.
Do'stlaringiz bilan baham: