БЎЛАЖАК КАСБ-ТАЪЛИМИ ЎҚИТУВЧИЛАРИДА МЕДИАКОМПЕТЕНТЛИКНИНГ
МАВЖУДЛИК ШАРТЛАРИ ВА УНДА КРЕАТИВ ҚОБИЛИЯТЛАРНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ
РЎЗИҚУЛОВА Н.Ш.,Низомий номидаги ТДПУ.
Республикамизда юксак маънавиятли, ижтимоий-сиёсий ҳаётда ўз мустақил фикрига эга етук малакали,
касб-ҳунар маҳоратини эгаллаган кадрлар тайёрлаш энг долзарб, юртимизнинг бугунги ва эртанги ҳаётини
белгилаб берувчи энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шунинг учун таълим тизимини тубдан ислоҳ
қилиш ва унинг моддий техник баъзасини мустаҳкамлаш асосида таълим жараёнининг сифатини ошириш
муҳим устувор вазифалардан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 352-сон қарори мазкур
йўналишдадаги ислоҳотлар ва уларни амалга оширишга қаратилган вазифаларни белгилаб беради.
Бугунги даврда таълим ва ишлаб чиқаришнинг узвийлигини таъминлаш таълимининг асосий
мазмунини ташкил этиб, унда фаолият олиб борадиган педагогларда касбий компетентларни шакллантириш
зарурлигининг муҳим омили ҳисобланади. Пегогик кадрларнинг юксак профессионализми кўп жиҳатдан олий
Олий педагогик таълим
жараёни
Асосий методологик
омиллар
1. Таълимга оид
меъёрий ҳуқуқий
ҳужжатлар
2. Педагогик
мерос
3. Замонавий педагогик
технологиялар
Илмий, назарий,
амалий ва методик
тайёрлик
Математик тафаккури
шаклланган шахс
244
таълим муассасаларида шакллантирилган салоҳият, унинг таълимий еҳтиёжларини қондириш ва касбий
тайёргарлик даражасига боғлиқ.
Компетентлик ва унинг назарий мазмун ва моҳияти юзасидан кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилган
бўлиб, бугунги кунда дидактик жараёнда педагоглар фаолиятини ҳаракатлантирувчи асосий куч сифатида
қаралмоқда.
Компетентлик-(лотинча “competens”- “лаёқатли”, “қобилиятли”) деганда шахс билим, кўникма ва
тажрибаларининг ижтимоий-профессионал мавқеи ва ўзига тегишли вазифаларни бажариш, муаммоларни ҳал
қилишга қодирлиги ҳамда ҳақиқий мослик даражаси тушунилади .
Компетенциявий ёндошувга асосланган таълим – ўқувчиларда эгалланган билим, кўникма ва
малакаларни ўз шахсий касбий ва ижтимоий фаолиятларида амалий қўллай олиш компетенцияларини
шакллантиришга йўналтирилган таълимдир.
Жамиятимизнинг барча соҳаларига жумладан, таълим соҳасига мулътимедиа технологияларини кенг
жорий қилиш, таълимни ахборотлаштириш ва мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишни таъминлаш
бўлажак ўқитувчи медиакомпетентлигини чуққурроқ тадқиқ қилиш заруриятини юзага келтирмоқда. Ахборот
технологиялари қанчалик жадал суратлар билан ривожланмасин агар таълим-тарбия жараёнларида унинг
имкониятларини етарли даражада баҳоланмаса, ҳеч қандай самарали натижаларга эришиб бўлмайди.
Ахборотлашган жамиятнинг асосий талаби энг аввало, ахборот тайёрлаш, унга “ишлов бериш”, сақлаш
ва жамият аъзоларига етказиш билан боғлиқ бўладиган ишларга шароит яратувчи жамият. Бундай жамиятнинг
фаол ташкил этувчиларидан бири шубхасиз педагоглардир. Ахборотлар оқими шу қадар кенгайган даврда
ўқитувчи савияси унинг эгаллаган билимлари миқдори билан эмас балки, билимларини тегишли фан соҳалари
бўйича қўллай олиши билан белгиланади. Яъни, улардаги мавжуд касбий компетентларнинг қай даражада
мустаҳкам ўрин топгалиги меъзон бўлиб хизмат қилади.
И.А Зимняя ахборотни қабул қилиш, “ишлов бериш”, узатиш, ахборотни қайта ишлаш, мулътимедиа
технологиялари, электрон, интернет технологияларини билиш каби ахборот-коммуникация–технологиялари
соҳасидаги компетентликни кўрсатиб ўтади. Ўз-ўзидан маълумки ахборотга “ишлов бериш”, уни қайта ишлаш
креатив ёндошувни талаб етади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, тайёр қабул қилинган (истеъмол қилинган), ўз
ҳолича узатилган (истеъмолга таклиф этилган) билим (ахборот)дан, маълум қийинчилик билан эгалланган ва
уни маълум даражада бўлсада ўз ижодий ёндошуви билан бирлаштира олган таълим олувчи (истеъмолчи)
томонидан ўзлаштирилган билим ўз натижасининг кафолатланганлиги билан фарқланади. Шунинг учун таълим
жараёни билим бериш функцияси билан бир қаторда, олган билимларини ўз фаолиятида креатив ёндошув
асосида қўллай олиш қобилиятини такомиллаштириш функциясини ҳам бажариши лозим.
Ахборот –коммуникация технологияларидан фойдаланиб эгалланган билимларни ижодий қўлаш
кўникмаларини шакллантириш ва шу асосда креатив қобилиятларни такомиллаштириш бевосита бўлажак касб-
таълими ўқитувчиларида медиакомпетентликни шакллантириш жараёнида амалга оширилади.
Креативлик қандай намоён бўлади? Бу турлича вазият ва турлича шароитлардан келиб чиққан холда
креатив педагогик фаолият олиб боришни назарда тутади. Бу жараённи педагог аввалдан маълум бўлган
билимлар замирида янги билимларни кашф етиш орқали намоён қилади. Медиакомпетентликга хос хусусият ва
имконият сифатида креатив қобилиятларни намаён етиш ва такомиллаштиришни айтиб ўтиш мумкин.
Бўлажак касб-таълими ўқитувчиларида медиакомпетентликнинг мавжудлик шартлари ва унда креатив
қобилиятларнинг намоён бўлиши жараёнининг педагогик тизим структураси
-
ахборотларни қабул қилишга доир касбий эҳтиёжлар ва уларни юзага келтирадиган омиллар мажбурий
ва мустақил тарзда юзага келтирилади. Яъни касбий мажбуриятлар ва мустақил таълим олишни амалга ошириш
жараёнида юзага келади;
-
зарур бўлган ахборотлар ҳақида тасаввурга эга бўлиш ва уларни излаш, зарарли ва фойдасиз
ахборотларга нисбатан тегишли иммунитетнинг мавжудлиги: Эҳтиёжлардан келиб чиққан холда зарур бўлган
ахборотлар ҳақида тасаввурга эга бўлинади ва уларни излаш, зарарли ва фойдасиз ахборотларга нисбатан
тегишли иммунитетнинг мавжудлиги бевосита креатив қобилятларнинг шаклланишига туртки бўлади;
-
ахборотларнинг моҳиятини тушуниш, уларни билим сифатида ўзлаштириш, кенгайтириш ва тизимга
солиш мавжуд креатив қобилятларни такомиллаштиришга олиб келади;
-
мавжуд муаммо ёки вазиятларнинг ечимини топишга доир амалий кўникмаларга эга бўлиш, юзага
кеадиган вазиятлар ҳақида фараз қилиш. Таълим жараёнида муаммо ва вазиятлар қанчалик кўп бўлмасин улар
айнан такрорланмасдир. Ҳар бир ҳолат, вазият ва муаммолар ўзгача ёндошувларни тақазо этади. Бу
жараёнларнинг қанчалик муваффаққиятли натижаларга эга бўлиши эса креатив қобилиятларнинг қай даражада
такомиллашганлиги билан боғлиқдир;
-
ўз билимларини жорий қилиш, тадқиқот ишларини олиб бориш, ишлаб чиқариш жараёнларида фаол
иштирок этиш. Таълим-тарбия жараёни ахборотларни мунтазам ўргана бориб, уларни ўз меҳнат фаолиятида
қўллай билиш маҳорати оқибатидагина самарали кечади. Бугунги жадал суратлар билан ривожланаётган
замонда педагог ўз билимларини жорий қилиш, тадқиқот ишларини олиб бориш, ахборот материаллари асосида
тақдимотларни тайёрлаш, ишлаб чиқариш жараёнларида иштирок этишда ўз нуқтаи назаридан келиб чиққан
ҳолда фаоллик кўрсатишни талаб қилмоқда;
-
ахборот –коммуникация технологияларидан фойдаланиб эгалланган билимларни ижодий қўлаш
кўникмаларини шакллантириш ва шу асосда креатив қобилиятларни такомиллаштириш бевосита бўлажак касб-
таълими ўқитувчиларида медиакомпетентликни шакллантириш жараёнида амалга оширилади.
245
Медиакомпетентликни шакллантириш жараёнида креатив қобилиятларни такомиллаштиришнинг
мақсадли йўналганлиги:
1). Олдиндан кўзланган вазиятлар учун ишлаб чиқилган мақсадлар асосида креатив қобилиятларни
такомиллаштириш;
2). Ноаниқ вазиятларда мустақил ҳаракат қила олиш учун ишлаб чиқилган мақсадлар асосида креатив
қобилиятларни такомиллаштириш;
Демак медиакомпетентлик ўқитувчига ўз касбий фаолиятида ахборот -коммуникация технологияларидан
фойдаланиб, креатив ёндашувга асосланган ҳолда мултимедиали ўқув-услубий ишланмаларни яратиш ва ўқув-
тарбия жараёнини самарали ташкил этиш имкониятини яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |