ЁШЛАРНИ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИГА ЙЎНАЛТИРИБ ЎҚИТИШ РАХМАТУЛЛАЕВА Д.Р. - КИХИ, ЎМКҲТТКМО ВА УҚТИ. Бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истаги бўлган ёшларимиз учун, сиёсий,
иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан етарли ҳамда жаҳон андозаларига мос келувчи барча имкониятлар яратилган.
Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш орқали иқтисодиётимиз барқарор тараққиётга эришиш билан
бирга, бугунги куннинг муҳим масаласи бўлмиш олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари
битирувчиларини иш билан таъминлаш муаммоси ҳам ҳал этилмоқда.
Касб-ҳунар коллеж ўқувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини
шакллантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, касаначиликни
ривожлантириш ҳамда уларга микромолиявий хизматлар кўрсатиш орқали янги иш ўринларини яратиш ва ўз
бизнесини йўлга қўйишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Шайхонтоҳур транспорт, Автомобиль ва
йўллар касб-ҳунар коллежларида, Шайхонтоҳур ва Олмазор туман “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати
Кенгашида “Ёш тадбиркорлар” бизнес клуби ташкил этилди. Клубнинг асосий вазифаси касб-ҳунар
коллежларида ўқувчиларнинг тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва тадбиркорлик кўникмаларини
шакллантиришга кўмаклашувчи инновацион тадбирларни амалга ошириш; касб-ҳунар коллежларида
ўқувчиларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, қизиқишларини ошириш ва уларга ушбу соҳа бўйича чуқур
билим бериш ва кўникмаларни шакллантириш; илмий тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари,
савдо-саноат палатаси, техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ҳамда
тадбиркорлик фаолиятида юқори натижаларга эришган тажрибали ва малакали мутахассисларни жалб этган
ҳолда касб-ҳунар коллежларида давра суҳбатлари, семинарлар, тренинглар ташкил этиш; касб-ҳунар
коллежлари ўқувчиларининг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш бўйича инновацион ғоя ва лойиҳалари
(бизнес-режалари)ни ишлаб чиқиш; республикамизда ишлаб чиқилаётган техника ва жорий этилаётган
технологиялар фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида услубий қўлланмалар, видеолавҳалар ҳамда
улардан фойдаланиш юзасидан амалий семинарлар ўтказишдан иборат.
Клуб фаолиятининг асосий йўналишлари эса қуйидагилар ҳисобаланади: тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланишга алоҳида истак, ҳоҳиш ва қобилияти бўлган ўқувчиларни аниқлаш; тадбиркорлик билан
шуғулланиш истагини билдирган ўқувчилар рўйхатини шакллантириш; ўқувчиларда тадбиркорлик фаолиятига
мойиллик, қобилиятларини аниқлаш методикаларини амалга ошириш; касб-ҳунар коллежларида ўқувчиларни
тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, қизиқишларини ўрганиш; ўқувчиларда тадбиркорлик соҳаси бўйича
чуқур билимларни шакллантириш тадбирларини амалга ошириш; касб-ҳунар коллежларида ўқувчиларда
тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида илмий тадқиқот институтлари, олий таълим
муассасалари, савдо-саноат палатаси, техника ва технологияларни ишлаб чиқишга ихтисослашган корхоналар
билан ҳамкорлик ишларини амалга ошириш; тадбиркорлик фаолиятида юқори натижаларга эришган тажрибали
ва малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда касб-ҳунар коллежларда, туман (шаҳар) ҳудудлари миқёсида
давра суҳбатлари, семинарлар, тренинглар ва мастер класслар ташкил этиш; тадбиркорлик билан
шуғулланишга иқтидорли ўқувчилар ва масъул ўқитувчилар учун тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш
бўйича бизнес- режаларни тайёрлашни ўргатиш; тижорат банкларидан тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун
кредит олиш тартиби ҳамда олинган пул маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича олий
таълим муассасаларининг иқтисод йўналиши бўйича малакали профессор ўқитувчилари ҳамда тижорат
банкларининг тегишли мутахассисларини жалб этган ҳолда махсус ўқув курсларини олиб боришдан иборат.
Ҳозирги кунда клубга бир қанча ўқувчилар аъзо бўлиб, уларга тадбиркорлик соҳасида юқори
натижаларга эришган тадбиркорлар, банк ходимлари, “Ягона дарча” марказлари ҳамда солиқ қўмитаси
ходимлари иштирокида семинарлар ташкил этилиб, ўқувчилар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб
олмоқдалар. Ушбу клубнинг ташкил этилиши ўқувчиларда тадбиркорлик фаолиятига бўлган қизиқишларини
янада орттирмоқда.
Бўлажак кичик мутахассисларни тадбиркорлик клубларига жалб этишда, бозор муносабатлари
шароитида кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари кўникмаларини ўрганишлари учун амалий билимлар
мажмуасини беришдан иборатдир. Бу эса қуйидаги вазифалардан иборат:
-
тадбиркорлик фаолиятининг имкониятлари ҳақида кенгроқ тушунтириш;
-
ёшлар ўртасида битирувчилар учун яратилган имтиёзларни кенгроқ тарғиб этиш;
-
тадбиркорлик фаолиятига оид билим ва малакаларни ривожлантириш;
-
юқори натижаларга эришган тадбиркорлар ҳамда мутахассислар билан учрашувларни кўпайтириш;
-
ўқувчиларда мустақил равишда замонавий фикр юритган ҳолда касбий фаолият йўналишларини
танлаши ва эгаллашлари учун зарур бўлган заковатлилик, ижодкорлик, тадбиркорлик, ўз бизнесини ташкил
қила олиш ва ёшларни бандлигини таъминлашга ҳисса қўша олиш каби сифатларни шакллантириш.
242