ва тарбияловчи вазифаларига алоҳида эътибор берганлар. Дефектология фанининг асосчиси Л.Выготский эса
меҳнат ва ўқитишнинг махсус усуллари ногиронликни енгиш учун муҳим қурол деб ҳисоблаган.
Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисидаги" Қонунининг 23- моддасида "Жисмоний ва руҳий
ривожланишида нуқсони мавжуд, шунингдек узоқ вақт даволанишга мажбур болалар ва ўсмирларни ўқитиш,
уларни тарбиялаш учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларни ташкил этилишини эътироф қилиниши ҳам
муҳим аҳамиятга моликдир. Имконияти чекланган болаларни сифатли таълим билан қамраб олиш ҳамда
жамиятнинг турли муносабатларида фаол иштирокини таъминлаш учун педагогларнинг инновацион фаолият
олиб бориши долзарб саналмоқда. Чунки замонавий ёндашувларни ўз вақтида англаб, ўз
фаолиятига
мослаштирган ҳолда татбиқ этиши соғлом болалар қаторида ногирон болаларнинг ҳам ижтимоийлашувига
самарали эришиш имкониятини кенгайтиради. Замонавий ёндашувлар
сирасига АКТдан, мулоқот
кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи интерфаол усуллардан фойдаланиш, ўз-ўзини баҳолаш ва ўз-
ўзини номоён қилишнинг турли шакллари ва воситаларини ўқувчиларга ўргатишга йўналтирилган тренинг
машғулотлари ва бошқалар киради.
Санаб ўтилган омилларни малака ошириш курсларида бевосита ўқитувчиларнинг иштирокида ташкил
этилган жараёнларда эгалланиши ўз самарасини бераётгани сир эмас. Чуник
малака ошириш крусларида
нечоғлик замонавий усуллар ва воситалардан фойдаланишга эришилса, шунчалик педагог ўз
фаолиятини
таҳлил қилган ҳолда янгиликларни енгил ўзлаштиради. Махсус таълим ўқитувчилари курсларда модул тизими,
дастурли таълим, ҳамкорликдаги таълим каби технологияларга асосланган машғулотларда керакли касбий
кўрсатмаларни ўзлаштириш имкониятига эга бўлмоқдалар. Ҳар бир курс ўқитувчиларга ногирон болалар билан
ишлашнинг турли усул ва воситаларини ўзлаштиришга қаратилган топшириқлар билан бойитилган.
Бундан ташқари махсус таълим муассасаларида ҳар бир бола билан якка тартибда ишлашга қаратилган
коррекцион машғулотларни интерфаол усуллар ёрдамида ташкил этиш кўникмаларини ўзлаштирмоқдалар.
Таълим жараёнида якка тартибда ёндашиш, табақалаштирилган топшириқларга асосланиш каби муҳим
омилларнинг дидактик имкониятларини ўзлаштириш учун дарсларнинг модерациялари ташкил этилмоқда.
“Якка тартиб” моҳияти шуки, дарсда бир ўқувчи ва бир ўқитувчи фаолият юритиб, дарсга қўйиладиган
талаблар боланинг имкониятидан келиб чиққан дастурлар асосида олиб борилади. Қанчалик дарс якка тартибда
ташкил этилмасин, бу жараён боладан мулоқот ва меҳнат талаб қилади. Оилада бундай болаларга рахм қилиш,
уларни авайлаш муносабати шаклланган бўлади. Шу сабабли бундай болалар доим яқинларининг қўллаб-
қувватлашларига ўрганиб қолади. Бундай болаларни мулоқотга, меҳнат(ўқиш, ўрганиш, бажариш,
иштирок
этиш, тинглаш, ҳаракатланиш) қилиш, меҳнат натижасида манфаат (баҳоланиш)га ўргатиш махсус таълим
ўқитувчиларидан тизимли фаолият ва машаққатли меҳнатни талаб қилади. Дарс жараёнида керакли натижага
эришиш учун ўқитувчилар ўқитишнинг фаол усулларини қўллашлари керак бўлади.
Ҳозирги кунда махсус таълим ўқитувчиларининг АКТ дан фойдаланиш, манбалар билан ишлаш, дарс
учун керакли дидактик воситаларни тайёрлаш тажрибаларини эгаллашлари талаб этилмоқда.
Бунинг учун
ўқитувчилар ўқитишнинг замонавий усуллари ҳамда воситаларидан фойдаланишнинг ўзга хос тамойилларини
билиши лозим. Ўқитувчилар замонавий ўқувчи-шахсни ўқитар экан, унга шу замон нафаси билан
тўйинтирилган муҳитни ташкил этиши керак. Бунинг учун улар инновацион ёндашувларни одатий ҳол, қилиш
керак бўлган вазифа деб тан олишга ўрганиши лозим. Айнан шу вазият ўқитувчиларни янгиликлардан
чўчимасликка ундайди.
Ҳар бир ўқитувчилар онгида қуйидаги фикрларни сақлаши муҳимдир:
-
инновацион фаолият замонавий ўқитувчининг имижи;
-
ҳозирги кун ўқувчисини зерикарли дарс билан таълимга қизиқтириб бўлмайди;
-
интерфаол усуллар болаларни ўзаро мулоқотга самарали тайёрлаш омили;
-
ҳар бир ўқитувчи инновацион фаолият эгаси бўлиши лозим.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, махсус таълим ўқитувчиларининг инновацион фаолиятга тайёр
бўлиши ёки шу йўналишда фаолият олиб бориши:
-
ногирон ўқувчиларнинг ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топишида зарур кўникма ва
малакаларини
ривожлантира оладиган, уларни келажакка йўналтира оладиган;
-
ўқувчиларни жамиятга фойдаси тегадиган, ўз эхтиёжларини ўзгага муте бўлмасдан қондира оладиган
мустақил шахс сифатида тайёрлай оладиган;
-
таълимни ўқувчиларнинг ёши ва рухий хусусиятлари, чекланган имкониятларига мос ва хос усуллар
ёрдамида такомиллаштира оладиган;
-
ногирон болаларни жамиятда юз бериши мумкин бўлган экстремал вазиятларда тўғри қарор қабул
қилишга, ўзгаларга доим муросали бўлишга, баркамол шахс, комил инсон этиб шаклланишида ўз мавқеи ва
маъсулиятини хис қиладиган замонавий, янгиликларга мойил ва мослашувчан
мутахассис сифатида
ривожлантиришга шароит яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: