Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


КАСБИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИ



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

КАСБИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИ 
 
ҚОСИМОВ Ш.У. ЎМКҲТХМОУҚТИ. 
Касбий таълимда амалиётга татбиқ этилаётган янгиланишлар таълим муассасаларининг қандайдир бир 
бўлагини ижобий томонга ўзгартиришга асосланади. Янгиликнинг кўлами таълим тизими қисмларини қамраб 
150 


олиш даражаси билан ўлчанади, шунингдек, педагогик жамоанинг уни бевосита амалиётга татбиқ этган 
ходимлари сонининг фоизи билан ўлчанади. Назарда тутилган ўзгаришлар кўлами касбий таълимнинг 
инновацион тараққиёти билан боғлиқ бир нечта методологик ёндашувларни ажратиб кўрсатиш имконини 
беради. 
Адаптацион ёндашув – бу ёндашув таълим олувчилар ҳамда кадр буюртмачилари эҳтиёжларидан келиб 
чиққан ҳолда ўқув муассасаларининг таълим хизматларини кўрсатишда мавжуд имкониятларини 
фаоллаштириши билан характерланади. Бундай ёндашув ижтимоий ҳамкорлик тизими асосида таълим 
хизматларининг янги авлодларини, битирувчиларнинг якуний аттестацияси материалларини яратиш, 
абитуриентларни кириш имтиҳонларига тайёрлашда қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш, таълим 
муассасаси тўғрисида атрофлича маълумотлар олиш, таълим муассасаси битирувчилари билан тескари алоқа 
тизимини йўлга қўйиш орқали амалга оширилади. Таълим муассасалари адаптация жараёнлари турли тарзда 
кечади, у ҳудудда мавжуд таълим муасссасаларини бошқариш тизими, иқтисодининг ривожланганлик 
даражаси, таълим хизматларининг очиқлигига кўра ҳудудий ҳамда таълим муассасасининг административ 
бошқариш типи, жамоанинг шаклланганлик даражаси, қабул квоталари миқдори ва шартлари, таълим 
муассасасининг нуфузи ва ўзига хос анъаналаридан келиб чиқиб белгиланадиган ички ўзига хосликлари билан 
чамбарчас боғлиқ. 
Аналитик ёндашув амалдаги мавжуд касбий ихтисослик ва мутахассисликларга иқтисодий соҳа 
тараққиёти ҳамда меҳнат бозоридаги ўзгаришлар талабларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартириш ва 
тузатишлар киритишни назарда тутади.
Бундай ёндашув қуйидагиларни қамраб олади: 

ҳудудий меҳнат бозорлари талаблари таҳлили; 

туман, вилоят хўжалиги ва иқтисодий шароитларидан келиб чиққан ҳолда бўлғуси касбий 
таълим эгалари учун зарур йўналишлар ҳамда уларга хос кўникмаларга қўйиладиган талабларни белгилаш; 

Касбий таълим муассасалари, абитуриентлар, иш берувчилар учун уларнинг доимий учрашув, 
мулоқот жойи сифатида ҳудудий ва регионал «Таълим биржалари»ни яратиш; 

меҳнат бозори турли талабларини қаноатлантиришга қаратилган нисбатан очиқ ва мосланувчан 
дастурларни ишлаб чиқиш; 

касбий таълимнинг янги қўшимча шаклларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш. 
Оптималлашган ёндашув ҳудуд ва регионларда мавжуд касбий таълим муассасалари тармоқларини 
реструктуризациялаш(таркибий қайта ташкил қилиш)да, узлуксиз таълим тизими марказлари ташкил қилиш, 
янги типдаги таълим муассасаларини жорий этиш, ресурс марказлари, йириклаштирилган коллежлар, ҳудудий 
университетлар фаолиятини йўлга қўйишда фойдаланилади. 
Модулли компетентли ёндашув таълимнинг янги мазмунини шакллантиришга мўлжалланган бўлиб, у 
стандартларнинг янги авлодини ишлаб чиқишга қаратилади. Касбий таълим сифатини баҳолаш тизими Модулли 
компетентли ёндашувга таянган ҳолда амалга оширилади. 
Таълим мазмуни ва уни ташкил қилиш шахсли-фаолиятли ёндашув тамойиллари ва қонуниятлари 
асосида бажарилади. Бу ёндашув касбий ва махсус таълим билан боғлиқ масофавий таълим, таълимнинг очиқ 
ва шаффофлиги, экстернат таълими сингари янги турларини жорий этиш, шунингдек, бошланғич, ўрта ва олий 
касбий таълим муассасалари интеграциялашган ўқув режаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишда ўз 
хизматларини тавсия этади. 
Таълим муассасаларида ўқув жараёнларини ташкил қилишда, айниқса, тайёргарликнинг сўнгги 
курсларида ўқувчи, талабаларнинг эстетик, коммуникатив ҳамда касбий муносабатларга доир кўникмаларини 
шакллантиришларида ишлаб чиқариш фирмалари, ташкилот, корхоналари виртуал моделини яратишда 
иммитацион ёндашувдан нисбатан кўпроқ фойдаланилади. 
Юқорида санаб ўтилган ёндашувлардан учтаси янги иқтисодий ва ишлаб чиқариш шароитларида 
ҳудудий (регионлар) касбий таълим тармоқлари фаолиятини таъминлайди, кейинги учтаси эса бевосита 
алоҳида олинган муайян бир таълим муассасаси ичида унинг имиджини шакллантириш билан боғлиқ янги 
таълимий вазифаларни таъминлашга хизмат қилади. 
Буларнинг бари турли янгиликлар яратиш ва тажриба-синов ишлари олиб бориш учун мустаҳкам асос 
вазифасини ўтайди. Айтиш мумкинки, инновацион жараёнлар таълим тизимининг барча жабҳаларига 
тааллуқлидир. Бундай ҳолларда касбий таълимдаги инновацион жараёнларни ижтимоий-иқтисодий, педагогик-
психологик ҳамда ташкилий-бошқарувчилик сингари муҳим жиҳатдан кўриш мумкин бўлади. 
Янгиликларни яратиш, тарқатиш, ўзлаштириш ҳамда амалиётга жорий этиш жараёнлари яхлит 
инновацион жараённи ташкил қилади. Бу фаолиятлар жараёнида инновацион жараёнларнинг амалга оширилиш 
босқичлари ҳал қилинаётган вазифалар билан ҳамоҳанг бўлиши мақсадга мувофиқ. 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish