мақсадга мувофиқдир. Бу нарса оғзаки ва ёзма нутққа оид топшириқларнинг алмашиб туришидаги интенсивлик
даражасининг баланд бўлишини тақозо этади. Ўқувчилар учун ўз фикрларини нутқий ифодасига, нутқий
ифоданинг эса пухта фикрга таянишига ундайдиган шароит яратилиши керак. Мутахассислар бунинг энг
рационал йўли сифатида уларни яхлит тарзда ривожлантиришни тавсия этишади. Оғзаки ва ёзма нутқни
ўзлаштириш кўникмаси тинглаш ва ўқишга таянади. Шу асосда ўқувчиларда оғзаки ва ёзма мулоҳазаларни
билдира олиш малакаси юзага келади. Унинг амалиётдаги кўриниши сўзлаш ва ёзишда намоён бўлади.
Албатта, ҳар битта нутқ турида унинг ўзигагина хос бўлган кўникма ва малакалар билан биргаликда нутқий
фаолиятнинг барча турлари учун умумий бўлган кўникма ва малакалар ҳам шаклланиб боради” [3].
Оғзаки нутқ бошқа кишилар билан бевосита алоқа жараёнида фойдаланиладиган нутқ, мулоқотга
киришиш воситасидир. Оғзаки нутқ ихтиёрсиз ва ихтиёрий бўлади. Гапираётган киши сўз ва грамматик
шаклларни махсус танламай сўзласа, бу ҳолда нутқ ихтиёрсиз бўлади. Гапираётган киши ўз сўзлари учун
алоҳида маъсулият сезиб гапирганда, шу нутқни тинглаётган киши гапираётган киши учун алоҳида аҳамиятга
эга бўлганда, нутқ ихтиёрий характерга эга бўлади. Бунга мисол тариқасида ўқитувчининг нутқини олишимиз
мумкин.
Ўқувчилар оғзаки нутқини ўстиришда мақоллардан фойдаланиб қуйидаги ишларни бажариш мумкин.
-
мақолларни муайян мавзу бўйича гуруҳлаш;
-
бирор бир расм мазмунига мос мақоллар ёзиш;
-
ўқилган матн мавзусига мос мақол танлаш.
Келтирилган ҳар бир мақолнинг қандай фикр ифодалаши, уларнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида суҳбат
ўтказилади. Ўқувчилар уларни шарҳлаш жараёнида нутқига кўрк берувчи, нутқ таъсирчанлигини оширувчи
воситалардан бири мақоллар эканлигига ишонч ҳосил қиладилар ва уларни нутқда қўллашга интиладилар.
Маълумки, мустақил ва ижодий фикр юритиш жараёнида кичик мактаб ёшидагиларнинг ёзма нутқига
ҳам алоҳида эътибор бериш лозим. Тафаккур маҳсулини ўз она тилида оғзаки ифодалаш билан бирга уни ёзма
ҳолда ҳам тўғри ва хатосиз ёзиш муҳимдир.
“Ёзма нутқ ўз мақсади ва шарт-шароитларига кўра қатор ўзига хосликларга эга. У масофа нуқтаи
назаридан яқин бўлмаган, узоқдаги, айни шу замонда ёнма-ён бўлмаган суҳбатдош (шахс, ўқувчи)га
мўлжалланган бўлади.
Унда оғзаки нутқдаги каби имо-ишора, қўл ва тана ҳаракатлари билан нутққа ёрдам берадиган
қўшимча “ёрдамчилар” йўқ. Худди шунинг учун ҳам ёзма нутқнинг аниқ, равон, тушунарли, ишонарли,
мантиқий жиҳатдан ҳам, грамматик ва орфографик жиҳатлан ҳам тўғри бўлиши ҳаётий эҳтиёж даражасидаги
ҳақиқатдир. Бунда фикрнинг бошқалар томонидан ҳам айни ёзаётган томон кўзда тутган маъноларни илғашга
ҳалақит берадиган нарсаларнинг бўлмаслиги муҳимдир” [3].
Маълумки, Она тили ва адабиёт дарсларининг самарадорлик даражаси ўқувчиларнинг ўз она тили
бойликлари, унинг имкониятларини қай даражада ўзлаштирганлиги, уларда тегишли нутқий ва коммуникатив
компетенцияларнинг шаклланганлик ҳолати билан белгиланади. Ўқувчи ўз фикрини изчил ва чиройли баён
қилиб ёзишга ўрганиши учун дарс жараёнида грамматик топшириқлар билан бирга диктантлардан ва турли
ёзма нутқни ривожлантиришга қаратилган методлардан ҳам фойдаланиш муҳим.
Жумладан, ўз фикрини ижодий матн тарзида ифодалаш она тили ёинки адабиёт дарсларига қўйилган
талабларнинг барчасини ўзида мужасамлаштирган энг самарали усул бўлиб, унда ўқувчининг тафаккури
ривожланади, сўз бойлиги ортади ва сўзлардан ўринли фойдаланиш малакаси такомиллашади.
Мактаб дарсликлари ва академик лицейлар учун тузилган янги дарстурларда матн тузишга талайгина
соатлар ажратилган бўлиб, бу иш ўқувчиларнинг билим савиясига қараб мураккаблаша боради. Ҳар бир ўқувчи
маълум воқеа-ҳодисани ифодалаш, фикрни баён этиш учун билим савияси, қобилияти, иқтидори ва сўз
бойлигига мос равишда ижодий имкониятларни ишга солади. Ижодий матн ўқувчи томонидан бажариладиган
ижодий ишларнинг дастлабки кўринишидир.
Бадиий асарларни ифодали ўқиш, бадиий тасвир воситаларини таҳлилий асосда ўрганиш
ўқувчиларнинг оғзаки нутқини равон қилишга, ўз фикрини аниқ ва образли ифодалаш, адабий тил меъёрларига
риоя қилиш каби нутқий, коммуникатив компетенцияларини такомиллаштиришга, хуллас, сўзлашиш
маданияти, нотиқлик санъатига ниҳоятда ижобий таъсир ўтказади. Бу эса бевосита уларнинг ёзма нутқларида
ҳам ўз ифодасини топади. Адабий асарларни ўрганиш билан боғлиқ бўлган ёзма ишларда эса ўқувчилар
адибнинг поэтик маҳоратига муносабат билдирадилар, асарларини таҳлилга тортадилар. Бу жараёнда бевосита
уларнинг ёзма нутқий компетенцияларида ҳам сезиларли даражада ўсиш ва ўзгаришлар юз беради.
Do'stlaringiz bilan baham: