КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИ ЎҚУВЧИЛАРИ ШАХСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ХУСУСИДА
ИРГАШЕВА Н.М., Тошкент иқтисодиёт КҲК.
Педагог ва психолог олимлар касб-ҳунар коллежида ўқувчилар шахсининг ривожлантириш ва
шакллантиришга қайси ижтимоий омиллар кўпроқ таъсир кўрсатишини билишга қизиқишган. Масалан,
Америкалик олим Оллпорт ва унинг издошлари шахс шаклланишига таълим ва тарбиянинг кўпроқ таъсир
кўрсатишини эътироф этишган. Тадқиқотларга кўра, ҳам таълим муассасасида, ҳам оилада тарбиявий ишлар
самарали олиб борилиши лозим. Тадқиқот бўйича педагогик кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда
кўпчилик ота-оналар фарзандини “Таълим муассасасига ўқишга қатнаётганлиги, ёки бирор тўгаракда
шуғулланаётганлиги, чет тили ёки компьютер технологияларини ўрганаётганлиги” кабиларга эътибор бериш
билан чекланмоқда. Фарзандининг шахсий фикрлари, қизиқиш-иштиёқ, орзулари билан ҳатто
ўртоқлашмайдилар. Инсонийлик, ҳалоллик, инсоф-диёнат, ор-номус, ҳаё, ибо, масъулият, виждон, миллий
ғурур, ифтихор, миллий қадриятлар, миллий мафкура кабиларни сингдириб, ўргатиб бориш, қисқаси
фарзандини тарбиялашдан ёки йироқда, ёки вақт топа олмайдилар.
Бироқ, тарбия иши фақат оила зиммасига юкланмаслиги лозим, баъзи ота-оналарнинг ўзлари ҳам балки
қадриятларсиз камол топган бўлишлари мумкин. Шу сабабли тарбиявий вазифалар кўпроқ таълим муассасалар
раҳбарияти, ўқитувчилар ва гуруҳ мураббийлари зиммасига юклатилади. Зеро, хорижлик олимларнинг
фикрича, касб-ҳунар коллежида ўқувчилик даври шахсий қадриятларнинг қанчалик шаклланганлигини намоён
этиш ва янги қадриятларнинг маъно-мазмунини англаш давридир.
Шунингдек, ўқувчининг касб-ҳунар коллежида ўқишни бошлаши унинг ўсмирлик ва ўспиринлик
давридан балоғат ёшига қадам ташлаб, бутунлай янги ижтимоий муносабатлар тизимига тушади. Олимларнинг
таъкидлашича, ўқишнинг дастлабки даврида айрим ўқувчиларда интеллектуал инқироз ҳам кузатилади. Бу
инқирознинг асл сабаби турли қарама-қарши ҳолатлар, номувофиқликлар билан изоҳланади. Чунки, кўпчилик
ўқувчилар ўрта мактабда яхши ўқиган, энг ақлли ва топқир бўлган бўлса-да, уларнинг янги таълим
муассасасида негадир иши юришмайдигандек туюлади.
Шу сабабли айрим ўқувчиларда зерикиш ҳисси пайдо бўлади. Ўзини билим юртига адашиб кириб
қолгандай ҳис этади. Дарсларга киришга иштиёқ йўқолади. Бундай ҳолат ҳатто ўқишнинг иккинчи босқичида
ҳам баъзи ўқувчиларда кузатилиши мумкин, ҳаттоки ўқишни ташлаб кетиш, сурункали ўқув юртига бормаслик,
дарсларга кирмаслик каби ҳолатлар ҳам кузатилади. Бундай психологик “депрессия” ҳолатида албатта
педагогларнинг ёрдами ва психологик хизмат муҳим.
Шу ўринда тадқиқот кузатишлари таълим муассасаларида педагогик фаолиятга жиддий эътибор
қаратиш, ҳар бир дарс машғулотида педагогнинг таълимий мақсадлар билан биргаликда тарбиявий ва
ривожлантирувчи ўқув мақсадларни ҳам амалга ошириши мақсадга мувофиқлигини аниқлади. Шунингдек,
гуруҳ мураббийси “Маънавият соатлари”дарс машғулотини шунчаки, юзаки эмас, балки самимий, бошқа
махсус фанлар сингари аҳамиятли, режали, узлуксиз ўтказиши керак.
Машғулотда Қуръони Карим, Ҳадиси –шариф, Шарқ алломаларининг таълим-тарбия ва хулқ-атвор,
инсонийлик, диёнат ҳақидаги фикрлар, қарашлар, ғоялари ва бошқа тарбиявий аҳамиятга эга бўлган турли хил
манбалар, турли усуллар ёрдамида миллий қадриятларни, шахс камолотини ривожлантириш лозим. Зеро, бутун
инсоният тарихи, халқимизнинг неча йиллик ўтмиши аччиқ сабоқ ва хулосалар асосида бир ҳақиқатни исботлаб
бермоқда. Имом Муҳаммад Ибн Исмоил Ал-Бухорий ўз ҳадисларида шундай деб уқтиради: “Исломда барқарор
қилинган илмлар: ҳуқуқий (фиқҳ), диний йўл-йўриқлар ва дунёвий илмлардир. Ҳар икки турдаги билимларни
чуқур эгаллаш ва уларга қатъий амал қилиш ҳар бир мўмин учун фарз ҳисобланади”.
Бугунги кунда ёшлар таълим муасссасаларида дунёвий билимларни эгаллар экан, шу билан биргаликда
юқорида қайд этилган тинчлик, осойишталик, хушёрлик каби инсоний хислатларни шакллантириш учун диний
ва дунёвий билимлар, қадриятлар уйғунлиги зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |