Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК 
ИМКОНИЯТЛАРИ 
 
ИМИНОВА М.А., Андижон ВХТХҚТМОИ 
Маълумки, нутқ педагогик мулоқот ва ҳамкорликнинг муҳим воситасидир. Ўқувчиларнинг нутқларини 
ривожлантирмасдан туриб уларни шахслараро мулоқот ва ҳамкорликка тайёрлаш, кундалик ижтимоий 
фаолиятга олиб кириш имконсиздир. Шунинг учун ҳам, мулоқот ва ҳамкорлик воситаси сифатида инсон 
нутқининг узлуксиз ортиб бормоқда. Шунинг учун ҳам, ўқув жараёнининг дастлабки босқичларидан бошлаб 
ўқитувчилар ўқувчиларнинг нутқ бойликларини оширишга ҳаракат қилишлари керак. 
Ўқувчиларнинг она тилига оид билим, кўникма ва малакалари улар ўқув меҳнатининг асосий 
воситасидир. Ўқувчилар ўқиш кўникмаларини эгаллашлари учун биринчи навбатда она тили бойликларини ҳар 
томонлама чуқур ўзлаштиришлари керак. Чунки нутқ бойликлари ўқувчиларнинг нутқи билан бир қаторда, ақл-
идрокини ҳам ривожлантиради. Она тилига хос бўлган нутқ бойликларини эгалламасдан туриб шахс жамият 
ҳаётига тўлақонли иштирок этиши, кундалик ижтимоий фаолияти ва ишлаб чиқариш жараёнида ўзаро 
ҳамкорлик муҳитини ўрнатиши, ўз халқига хос бўлган санъат ва маданият бойликларини ўзлаштириши мумкин 
эмас. 
Шунинг учун ҳам, айниқса, бошланғич синф ўқитувчилари ўқувчиларнинг она тили бойликларини 
ўзлаштиришларига алоҳида эътибор қаратишлари талаб этилади. Агар ўқувчилар ўз халқига хос бўлган нутқ 
маданиятини қанчалик эрта эгаллашса, мактаб дастуридаги билим, кўникма ва малакаларни шунчалик тез ва 
пухта эгаллашга муваффақ бўладилар. Чунки нутқ бойликлари ўзаро мулоқотда она тили имкониятларидан 
самарали ва ўринли фойдаланигш имкониятини беради. 
Бошланғич таълим жараёнида она тили бойликларини самарали ўргатишнинг қулай методлари ва 
технологиялари амалиётга кўпроқ жорий этилмоқда. 
Ўқувчиларга она тили бойликларини ўргатиш натижасида уларда ўз фикрини грамматик жиҳатдан аниқ 
баён қилиш, стилистик меъёрларга амал қилган ҳолда фикр ифодалаш ва мулоқотдошининг фикрини англаш, ўз 
129 


фикрини оғзаки тарзда мазмунли ва оҳангга риоя қилган ҳолда баён қилиш, имло қоидаларини бузмаган ҳолда 
ўз фикрини ёзма тарзда ифодалаш етарлича асос яратади. 
Ўзаро муносабатларга киришиш орқали ҳамкорлик қилиш маданиятни ўзлаштиришнинг ягона 
йўлидир. Ўқувчилар мактабга қадам қўйгач илк бор билимларни тизимли тарзда ўзлаштиришлари учун қулай 
бўлган педагогик вазият вужудга келтирилади. Бунинг учун ўқитувчи ўқувчиларни ўқув ҳамкорлигининг янги 
шаклига жалб этиши лозим. 
Кўпгина мутахассислар ўқитувчининг ўқувчилар билан ҳамкорлигининг ўзига хос хусусиятлари ўқув 
майллари ва ўқув жараёнининг самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади деб ҳисоблайдилар. Мазкур фикрни 
Ж.Ғ.Йўлдошев, А.И.Божович, В.Я.Ляудис, А.А.Люблинская, Д.Б.Эльконин каби мутахассислар алоҳида 
қатъият билан илгари сурганлар. Бундай алоқадорлик ўз навбатида ўқувчиларга жиддий таъсир кўрсатади. 
Ўқув ҳамкорлиги муаммоси билан В.Я.Ляудис, М.С.Соловейчик, Г.А.Цукерман кабилар ҳам жиддий 
шуғулланганлар. Таниқли мутахассис Г.А. Цукерман ўқув ҳамкорлигининг ўзига хос жиҳатларини таҳлил қила 
туриб унинг муҳим жиҳатларини ажратиб кўрсатган эди. 
Ўқитувчи билан ўқувчи ҳамкорлигини ташкил этиш шундай вазиятларни яратадики, таълим жараёни 
субъектлари учун репродуктив фаолият кўрсатиш имкониятлари чекланиб, улар ўзаро муносабатлар ва ўқув 
ҳаракатларини амалга оширишнинг янги усулларини мустақил тарзда излашга киришадилар. Ўқитувчи билан 
ўқувчиларнинг ҳамкорлиги таълим олувчиларни тайёр намуналардан фойдаланишни талаб қиладиган 
вазиятларни фарқлаш, уларни янги намуналарни яратишга ундовчи вазиятларга олиб кириш кўникмасини 
шакллантиради. Бунинг натижасида ўқувчилар янги вазифаларни ечиш шартларини мустақил аниқлашга 
муваффақ бўладилар. 
Кузатишларимиз натижасида ўқув ҳамкорлиги жараёнида қуйидаги тенденциялар мавжудлигини 
аниқлашга эришдик. Шу нарса аёнки ҳамкорлик жараёнида барча ўқувчиларда ташаббускорлик даражасининг 
пасайганлиги кузатилган. Бу ўқитувчи билан ўқувчилар орасида вазифаларнинг тақсимланиши билан бевосита 
боғлиқлиги аён бўлди. Ўқитувчи билан ўқувчилар орасидаги ўзаро муносабатларнинг изчил тарзда ўзаро 
ҳурмат ва тинглаш талабига риоя қилиш асосида ташкил этилиши педагогдан шерик мавқеини эгаллаш, мазкур 
вазиятда бажарилиши зарур бўлган барча ишларни мустақил бажаришни талаб этади. Бу ўринда ўқитувчи 
ўқувчиларини ўз зиммаларидаги вазифаларни мустақил тарзда бажаришга ундаши лозим. 
Ўқув ҳамкорлигининг асосий муаммоси ўқувчиларнинг ўқитувчи ҳаракатларини мос тарзда баҳолай 
олмасликларида эмас, шахсий лаёқатларини ҳам тўлиқ баҳолаш тажрибасига етарлича эга эмасликларидадир. 
Бу ўринда асосий муаммо шундаки, ўқувчилар нафақат ўқитувчи билан ҳаккорликка кириша олмасликларида, 
балки ўзлари қарор қабул қилишлари ва баҳолашни ўрганишларидадир. 
Шахсга йўналтирилган таълим жараёнида ўқувчилар билан ҳамкорликда ишлаш ўқитувчи ҳамда 
ўқувчилар орасида ҳамкорлик ўрнатилишини талаб этади. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўқув ҳамкорлиги 
жараёнидаги фаолиятлари педагог улар билан ўз муносабатларини ихтиёрий ҳаракатлар асосида ташкил 
этганида эмас, балки улар билан маҳсулдорликка асосланган ўзаро ҳаракатлар асосида йўлга қўйганида ўз 
нуқтаи назарларини ўқувчиларники билан мувофиқлаштирганида тўғри йўлда қўйилади. 
Ўқитувчи билан ўқувчилар орасидаги кўтаринки ҳамкорлик улар ўзлари учун умумий бўлган нарсалар 
ва вазиятлар билан боғлиқ тарзда фаолият кўрсатганларида вужудга келади. Шундагина улар орасидаги 
ҳамкорлик ягона мазмун-мақсадга эга бўлади. 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish