A. Qodiriy nomidagi jijjax davlat pedagogika instituti Tarix fakulteti Tarix o’qitish metodikasi yo’nalishi 302-guruh talabasi Abdurasulov Bahodirning



Download 55,09 Kb.
bet4/7
Sana21.02.2022
Hajmi55,09 Kb.
#72743
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Baxmal tumani muqaddas qadamjo va ziyoratgohlar

Новқа ота зиёратгоҳи
(шаклланишига кўра: табиий ва инсон омили. Ахоли орасидаги нуфузига кўра: вилоят миқёсида, ўзига хос функцияси- даволовчи. табиат кучлари билан боғлиқ қарашлармавжуд)

Бахмал туманининг жанубий-шарқида, Туркистон тоғ тизмалари этагидаги Новқа қишлоғининг кўҳна “Новқа ота” қабристонининг ёнгинасида, “Новқа ота” зиёратгоҳи жойлашган.22 Бу жой ҳақида даставвал илмда айтилган айрим кузатишларга эътибор қилайлик. Ўлкашунос Оға Бургутлининг таъкидлашича, зиёратгоҳнинг “Новқа ота” дея номланишини кўпроқ “Нақъатун” (арабча) - яъни “туя” маъноси билан боғлашади. Илмий адабиётларда жуда кўп бор дуч келганимиз - Наукат, Науқат, Навқанд, Навқад (Навқадий) атамалари ҳам айнан шу заминга тааллуқли. Маҳаллий аҳоли ўртасида зиёратгоҳнинг пайдо бўлиши тўғрисида қуйидагича ривоят бор: “...Балх шаҳридан йўлга чиққан бир туя хомиладор аёлни олиб келиб шу жойга чўкади. Бола туғилиб тирноқлари билан ерни тирнаса сув сизиб чиқади ва бола балиққа айланиб кетади...”.


Қишлоқ ҳудудида “Норчўкди” деган жой номи бор. Бу жойда яқин-яқингача кичик бир тепалик бўлиб, қишлоқ одамлари бу тепаликни “ривоятдаги аёл туясини чўктирган жой ва айнан туянинг қолдиғи” деб уқтиришар, чунки тепаликка узоқдан қаралса, ҳақиқатдан ҳам худди чўкиб ётган туяга ўхшаб кетарди. Ўлкашунос Саййид Азимнинг “Бахмалнома” китобида шундай жумлалар келтирилган: “Уструшона давлати таркибидаги шаҳарларнинг бири ҳозирги Новқа булоғи атрофида бўлганлиги бу шаҳар “Науқат" деб аталганлиги, у Сўғддан Шошга ўтадиган ёзги карвон йўли ёқасида жойлашганлиги ва Науқат шаҳри ХIII асрда Марказий Осиёни мўғуллар босиб олганидан кейин бузилиб кетган”23лиги қайд этилган.
Бизнинг бу борадаги кузатишимизча, мазкур зиёратгоҳ ҳудуди қадимда зардуштийлик динининг маросимлари ўтказиладиган жой бўлган. Чунки, шаҳарсозлик маданияти тўғрисидаги маълумотлар шундан дарак берадики, маълум бир ҳудуд шаҳар деб аталадиган бўлса, унда албатта ибодатхона бўлган. Новқа ота зиёратгоҳига туташ қадим қабристон ҳудудида эрамизнинг бошларига оид тош соатларнинг ҳозиргача сақланиб қолганлиги, демакки, шаҳар бўлганлиги ва унда зардуштийлик ибодатхонаси жойлашганлигига ишора.
Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, қадимги Шарқнинг бошқа минтақалари сингари Ўрта Осиё ҳудудида ҳам турли маданиятлар ва диний эътиқодлар мавжуд бўлиб, уларнинг айримлари ҳозирги кунда умуман йўқ бўлиб кетган бўлса-да, баъзи бир шакллари ирим-сиримлар, урф-одатлар ва маросимлар кўринишида бугунги кунгача етиб келган.
Тарих фанлари доктори, профессор А.Ашировнинг таъкидлашича, “туркий халқлар қадимда бўри, балиқ, от, илон каби қатор ҳайвонларни тотем сифатида илоҳийлаштирганлар, шунингдек, сигир, қўй, эчки, бургут, туя каби жонивор ва паррандаларни муқаддас билганлар. Ўзбеклар орасида бирор бир уй ҳайвонини, масалан, от, сигир, қўй ва туяни оёқ билан тепиш қадимдан оғир гуноҳ саналган. Хоразм ўзбекларида, ҳатто, туянинг жунини ҳам оёқ остига ташлаб бўлмайди, чунки у ажинани қувиш хусусиятига эга деган тасаввур бўлган”24.
Юртимиз ҳудудидаги муқаддас саналган кўпгина қадамжо ва зиёратгоҳлар ислом динидан олдинги диний тасаввур ва эътиқодлар билан бевосита боғлиқ. Ҳозирги кунгача сақланиб қолган ва маҳаллий аҳоли томонидан муқаддаслаштирилган ғорлар, тепаликлар, дарахтлар, булоқлар ва ҳайвонлар билан боғлиқ муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар бунга мисол бўла олади. Туя – юртимизда (бошқа халқлар билан бир қаторда, масалан арабларда) илоҳийлаштирилган ҳукмронликнинг тотем ҳайвонларидан бири сифатида қадимдан танилган ва унинг тимсоли Шарқ мифологиясида кўп учрайди. Туя ҳукмронлик тотеми бўлиши билан биргаликда халқ достонлари ва афсоналарида одамларга яхшилик келтирувчи кўмакчи куч рамзи сифатида ўлкамизда қадимдан қадрланган ва муайян ҳаёт тарзида асосан улов, оғир юк ташувчи қудратли ҳайвон сифатида ишлатилган. Оғир юклар асосан эркак туяларга ортилган. Халқ тилида эркак туя “нор” дейилган. Ёки “нортуя”даги нор сифати отлашиб “туя” сўзи пассив ишлатила бошланган. кейинчалик ҳам дейилган. Норнинг жуда ҳам бақувватлилиги, фавқулодда кучлилиги, сувсизликка ўта чидамлилиги, табиатан меҳнаткашлиги иймони бутун, оғир табиатли, бир сўзли ва жисмонан бақувват фарзандларга, аниқроғи алп йигитларга нисбат берилган.
Шу туфайли халқимиз орасида “Қаторда норинг бўлса, юкинг ерда қолмайди” тарзида мақол ҳам бежиз пайдо бўлмаган. Масалан, Алпомиш туя сутини ичиб, баҳодирга айланади. Баъзи манбаларда қайд этилишича, у энг қадим афсоналарда туя ўғли бўлган, шунинг учун ўзини “нор” деб атайди (Караматов Ҳ. Ўзбекистонда мозий эътиқодлари тарихи. Тошкент 2008 й. Б.162-163). Ўзбек тилининг изоҳли луғатида25 “нор” сўзи “бир ўркачли эркак туя” маъносини англатиши қайд этилган (араб тилида “нор”, “нарун” сўзлари олов, ўт маъноларида ишлатилади, “Қуръони карим”даги “морижун нар”, “нарун ҳамия” калималари бунга мисолдир. Туркий тилдаги “нор” сўзига арабча “нор” ёки “нар” сўзларининг алоқаси йўқ, балки улар пароним (шакли ўхшаш) сўзлардир).
Жиззах воҳаси аҳолиси чорвадор халқ бўлгани учун бошқа жониворлар қаторида туя ҳам уларнинг доимий йўлдоши, севимли ҳайвони ҳисобланади. Қуйида воҳадаги туя тотеми билан боғлиқ жойларни ўрганишга киришишдан аввал юртимизнинг бошқа ҳудудларига тегишли баъзи тарихий далилларга мурожаат қиламиз.
Бухоро воҳасида энг кўп эъзозланган тотемлардан бири туя саналган ва унинг тасвири 300 йил давомида Бухорода зарб этилган тангаларда ўз аксини топган. Биргина далил: Бухоро бронза тангасининг олд томонида туя расми, орқа томонида эса оташгоҳ акс этган. Олимларнинг фикрича, бу тангалар V-асрга мансуб бўлиб, кейинчалик, ислом дини кириб келиши билан оташгоҳ тасвири ўрнини араб тилидаги ёзув эгаллаган. Тангадаги туя расми Сўғд ва Бухоро ҳукмронларида сулола белгиси сифатида, сакларда эса туя тасвири қурбонгоҳ-оташгоҳ билан тенглаштирилган.26
Туя халқимиз орасида қадимдан нафақат сувсиз чўл шароитида инсоннинг яқини сифатида узоқ йўл масофалар босиб ўтишига ёки озиқ-овқат ҳамда кийим манбаи бўлибгина қолмай, зардуштийликда ҳаёт давомчиси сифатида ҳам эъзозланган. Зардуштийликда туя Веретрагна (Баҳром) уруш ва ғалаба илоҳининг кўринишларидан бири ҳисобланган.

Download 55,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish