Ғояларнинг генераторлари учун 2-шакл Муаммони ёзинг
Муаммони ҳал қилиш бўйича Сизнинг ғояларингиз
Ғоянинг янгилиги нимада? Кутилаётган қийинчиликлар, ўзига хос хусусиятлар, бажаришнинг таклиф қилинган муддати. Сизнинг шахсан қатнашадиган қисмингиз, бажариш алгоритми. Кутиладиган натижалар
Ғоя муаллифининг исми-шарифи
2.2. Бевосита генерация босқичи Генерация - эксперимент (разведка) босқичи секин-аста бевосита генерация босқичига ўтади. Бунда энди ҳар бир иштирокчи ўзининг оригинал ғоясини илгари суради. Махсус ассистент ғояларни қандай айтилаётган бўлса, шундайлигича ҳеч қандай шарҳсиз ёзиб боради.
Агар методни ўтказувчи иштирокчиларнинг янги ғояларни илгари сурмай қўяётганини сезиб қолса, уларни илгариги фикрларининг аксини айтишга чорлаш керак бўлади. Шунда уларда "иккинчи нафас" очилади.
Бу босқичнинг сўнгида (бу босқич 20-30 дақиқа давом этади) раҳбар барчага "Ақлий ҳужум"да қатнашганликлари учун миннатдорчилик билдиради.
3.1. Ишнинг синтез босқичи Бу босқичда таҳлилчилар гуруҳи (3-5 одамдан иборат) 2-шакл бўйича тўпланган ғояларни йиғиб олиб, уларни кейинчалик таҳлил қилиш учун корзинкаларга ташлашадилар. Шундан сўнг барча ғоялар система (тизим)лаштирилади, тасниф қилинади, баҳоланади ва нисбатан муаммонинг ечилишига ёрдам берадиганларини алоҳида олиб қўйишадилар.
3.2. Танқидий босқич Бу босқичда таҳлилчилар иккита гуруҳга бўлинадилар: таҳлилчилар ва танқидчилар. Танқидчилар илгари сурилган ғояларни танқид қиладилар ва бунда генераторнинг шахсини эмас, балки ғояларнинг ўзини танқид қилиши зарур бўлади.
Шундан сўнг ғоялар учта корзинага ташланади:
1. Янги, бемалол ҳаётга татбиқ қилса бўладиган ғоялар;
2. Маълум ғоялар;
3. Кейинчалик таҳлил қилиш учун сақланадиган ғоялар;
Методикани ўтказувчилар таҳлилчиларга доимий консультациялар бериб борадилар ва регламентни сақлашга ҳаракат қиладилар (регламент 30 дақиқа). Таҳлилчилар 3-шаклга мос ҳолда форматни тўлдирадилар. Шундай қилиб, янги маълумот тизими дунёга келади.
3-шакл Таҳлилчилар учун "Таҳлилчилар гуруҳи"нинг исми-шарифи (асосий таҳлилчиларни кўрсатинг)
__________________________________________________________________________________________________________________________________________
Илгари сурилган ғоялар бўйича киритадиган маълумотлар.
1. Миқдорий кўрсаткичлар__________________________________
а) қатнашчилар миқдори____________________________________
б) ғоялар миқдори__________________________________________
2. Сифат кўрсаткичлари:
а) янги, ҳаётга татбиқ қилиш мумкин бўлган ғоялар;
б) маълум ғоялар;
в) кейинги таҳлил учун "ташландиқ ғоялар";
3. Биринчи иккита йўналишдаги ғояларни алоҳида белгилаш ва таҳлил қилиш зарур:
4. Ғоянинг муаллифини таъкидлаган ҳолда нисбатан оригинал ғояларни ажратиш зарур (ғояни маъносини қисқача ёзиш зарур):
________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Ғояларни умумлаштириш бўйича бош таҳлилчининг маърузаси.
Таҳлилчилар гуруҳи 10 дақиқалик маъруза учун бош таҳлилчини мустақил ҳолда танлашади. Тахминан маърузанинг қуйидаги шакли таклиф қилинади. Миқдорий кўрсаткичлар:
Иштирокчилар миқдори.
Ғоялар миқдори.
Шуларда:
Янги ва реал ғоялар. Оригинал ғоялар.
Маълум ғоялар.
Кераксиз ғоялар.
Биринчи корзинкадаги ғояларга алоҳида эътибор қаратилади.