- Химия саноати
- Саноат революциясидан кейин ишлаб чиқаришнинг жуда катта муваффақиятларига эришган янги соҳаларидан бири химия саноатидир. Химия технологияси соҳасида қўлга киритилган ғоят зўр муваффақиятлар химия фанининг ғалабалари билан бевосита боғлиқдир. Биринчи навбатда, асосий химия саноати деб аталган ва ҳар хил ишлаб чиқариш соҳаларининг, шунингдек, ҳарбий ишнинг кундан-кунга ўсиб бораѐтган эҳтиѐжларини қондириш учун сульфат кислота, сода, хлор ва бошқа моддалар ишлаб чиқарадиган саноат ривож топди. ХУШ асрнинг охирида француз Николя Леблан (1742-1806) денгиз тузидан (глаубер тузидан) заводда сода ишлаб чиқаришни бошлаб берди. Кўриб иқилаѐтган даврнинг бошидан охиригача, сода Леблан усули билан ишлаб чиқарилди, аммо Х1Х асрнинг 60-йилларида Бельгия ихтирочиси Эрнест Сольве (1838-1922) Леблан усулидан кўра хийла унумли бошқа бир усулни (аммиак усулини) топгач, содда ана шу усул билан ишлаб чиқарила бошлади. Сульфат кислота ишлаб чиқариш Х1Х асрнинг бошида Ж.А.К. Шапталь ва баъзи бошқа химикларнинг ишлари натижасида ривож топди. Кейинчалик услфат кислота ишлаб чиқариш учун хом ашѐ сифатида олтингугурт ўрнига пирит (колчедан) қуюндилардан фойдаланиладиган бўлди. 1842 йилда машҳур рус химиги Николай Николаевич Зинин (1812-1880) Қозон университетининг лабораториясида нитробензолдан бўѐқ модда-анилин синтез қилди. Нитробензол эса тошкўмир чиркидан олинар эди.
Бу кашфиѐтдан Россиянинг ўзида эмас (чунки у вақтларда Россия ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қолоқ эди)балки Ғарбнинг саноати хийла тараққий топган мамлакатларида ғоят зўр амалий аҳамиятга эга бўлади. Англияда ишлаган немис химиги Августин Вильгельм Гофман (1818-1892) билан унинг шогирди Уильям Генри Перкин (1838-1907) айниқса катта роль ўйнайди 50 йилларнинг иккинчи ярмида Перкин мовеинни, Я.Натансон (Польша) ва Верген (Франция) фуксинни, Гофман эса розанилинни ва баъзи бошқа синтетик анилин буѐқларини кашф этдилар. Бу ишларнинг натижасида химия саноатининг алоҳида бир тармоғини-анилин бўѐқлари саноатини вужудга келтириш мумкин бўлди, кейинчалик саноатнинг бу тармоғи Германияда тез ривожланди. Фабрика биноларининг кўпайиши ва кечки ҳам тунги сменаларнинг мунтазам ишлаб туриши, савдо сотиқнингривожланиши ва умуман, шаҳарларнинг тез кўпайиши ѐритишнинг янги манбалари яратишни талаб қилди. ХУШ асрнинг охирида Англияда Уильям Мѐрдокнинг (1754-1839) ва Францияда Филипп Лебоннинг (1769-1804) мувафақиятли тажрибаларидан кейин, газ билан ѐнадиган чироғлар ѐритишнинг асосий тури бўлиб қолди. Газ билан ишлайдиган двигателлар ихтиро қилингандан кейин газ ишлаб чиқаришнинг аҳамияти янада ўсди. Химия электротехника билан ҳам чамбарчас боғланган эди. 30-йилларнинг охирида Б.С.Якоби гальванотехникага (галванопластика билан гальваностегияга) асос солди, бу шундай технологик процессларки, улар натижасида электр токининг ѐрдами билан бўртма тасвирларнинг аниқ нусхасини олишга, шунингдек буюмларни металлнинг юпқа қатлами билан қоплашга имконият туғилди. - Бу кашфиѐтдан Россиянинг ўзида эмас (чунки у вақтларда Россия ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қолоқ эди)балки Ғарбнинг саноати хийла тараққий топган мамлакатларида ғоят зўр амалий аҳамиятга эга бўлади. Англияда ишлаган немис химиги Августин Вильгельм Гофман (1818-1892) билан унинг шогирди Уильям Генри Перкин (1838-1907) айниқса катта роль ўйнайди 50 йилларнинг иккинчи ярмида Перкин мовеинни, Я.Натансон (Польша) ва Верген (Франция) фуксинни, Гофман эса розанилинни ва баъзи бошқа синтетик анилин буѐқларини кашф этдилар. Бу ишларнинг натижасида химия саноатининг алоҳида бир тармоғини-анилин бўѐқлари саноатини вужудга келтириш мумкин бўлди, кейинчалик саноатнинг бу тармоғи Германияда тез ривожланди. Фабрика биноларининг кўпайиши ва кечки ҳам тунги сменаларнинг мунтазам ишлаб туриши, савдо сотиқнингривожланиши ва умуман, шаҳарларнинг тез кўпайиши ѐритишнинг янги манбалари яратишни талаб қилди. ХУШ асрнинг охирида Англияда Уильям Мѐрдокнинг (1754-1839) ва Францияда Филипп Лебоннинг (1769-1804) мувафақиятли тажрибаларидан кейин, газ билан ѐнадиган чироғлар ѐритишнинг асосий тури бўлиб қолди. Газ билан ишлайдиган двигателлар ихтиро қилингандан кейин газ ишлаб чиқаришнинг аҳамияти янада ўсди. Химия электротехника билан ҳам чамбарчас боғланган эди. 30-йилларнинг охирида Б.С.Якоби гальванотехникага (галванопластика билан гальваностегияга) асос солди, бу шундай технологик процессларки, улар натижасида электр токининг ѐрдами билан бўртма тасвирларнинг аниқ нусхасини олишга, шунингдек буюмларни металлнинг юпқа қатлами билан қоплашга имконият туғилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |