Саноат революциясининг дастлабки даврларида темир ишлаб чиқариш соҳасида янгилик ясаган метод-пундинглаш методи, эндиликда ишлаб-чиқаришнинг шундан кейинги талабларига жавоб беролмай қолди. Пундинглаш печининг иш унуминиоширишга пундингчи ишчининг жисмоний имконияти йўл қўймас эди, чунки ишчи печида лаққа чўғ ҳолига келган металлни, асосан, қўл кучи билан қориштиради. - Саноат революциясининг дастлабки даврларида темир ишлаб чиқариш соҳасида янгилик ясаган метод-пундинглаш методи, эндиликда ишлаб-чиқаришнинг шундан кейинги талабларига жавоб беролмай қолди. Пундинглаш печининг иш унуминиоширишга пундингчи ишчининг жисмоний имконияти йўл қўймас эди, чунки ишчи печида лаққа чўғ ҳолига келган металлни, асосан, қўл кучи билан қориштиради.
- Инглиз ихтирочиси Генри Бессемер (1813-1898) Х1Х асрнинг 50-йилларида чўяндан темир ва пўлат ҳосил қилиш усулини топгандан кейин, металл ишлаб чиқаришни тезлатиш ва ошириш масаласи ҳал этилади. Бессемер усулида чўяндан темир билан пўлат харакатчан махсус идишда (конвентерда) ҳосил қилинади. Бу идишга суюқ чўян қуйилиб, бу чўян орқали ҳаво ҳайдаларди. Бу вақтда чуян таркибидаги углероднинг ортиқчаси ва бошқа баъзи қўшимчалар куйиб кетар ва тез орада қуйма темир ѐки пўлат ҳосил бўлар эди.
- 60 йиллар ўртасида француз инженери Эмиль Мартен ва унинг ўғли Пьер Мартен регенераторлари (ҳаво қиздиргичли) акс эттирувчи печда рўлат тайѐрлар, регенераторни эса немис инженерлари ака-ука Вильгелм ва Фридрих Сименслар ихтиро қилган эди. Мартен печи деб аталган бу печь такомиллаштирилгандан кейин (60 йиллар охири ва 70-йиллар бошида), кўпгина мамлакатларда ишлатила бошлади. Регенератор (регенератив установка) печнинг металл эритиладиган жойида температурани, чўян билан бир қаторда, ҳар қандай темир-терсакдан ҳам темир ѐки пўлат ҳосил қилиш мумкин бўладиган даражага кўтаришга имкон берди. Мартен усули билан Бессемер усулининг кенг ѐйилиши натижасида, 1865 йилдан 1870 йилгача ўтган беш йил ичида бутун дунѐда пўлат ишлаб чиқариш 60 % ошди.
Пўлат ишлаб чиқаришни ривожлантириш ишига рус инженерлари катта ҳисса қўшдилар. Машҳур рус металлурги Павел Петрович Аносовнинг (1791-1851) Х1Х аср 20-40 йилларида ѐзилган асарлари ғоят катта аҳамиятга эга бўлди. Златоуст заводида ишлаган Аносов юқори сифатли пўлат ишлаб чиқаришга ва металл ҳақидаги фанга асос солганлардан биридир. Аносов пўлатни микроскопда анализ қилиб, унинг ажойиб хусусиятлари, сирини топди ва юқори сифатли пўлат ишлаб чиқаришнинг янги технологик процессларини таклиф этди. Аносовнинг издоши Павел Матвеевич Обухов (1820-1869) пўлатдан ғоят пухта йирик буюмлар қўйиш усулини ишлаб чиқди. Обухов Аносовнинг ва ўзидан олдин ўтган бошқа металлургларнинг тажрибаларидан фойдаланиб, титанли пўлат ва легирланган бошқа пўлатлар тайѐрлашга асос солганлардан бири бўлди. 1827 йилда немис химиги Фридрих Вѐлернинг (1800-1882) алюминий кашф этганлиги рангдор металлурги соҳасида муҳим бир воқеа бўлди, аммо бу кашфиѐтнинг аҳамияти ҳам анча кейин юзага чиқди. Дастлаб алюминийнинг нархи асл металларнинг нархига баравар келар эди. Алюминий ишлаб чиқариш технологиясини 1854 йилда француз олими А.Э.СенКлер Девиль ва 1865 йилда рус химиги Н.Н.Бекетов анча такомиллаштиргандан кейин алюминий ишлаб чиқариш учун қилинидиган харажатлар жуда камайди ва у алюминий кенг кўламда ишлатила бошлади. - Пўлат ишлаб чиқаришни ривожлантириш ишига рус инженерлари катта ҳисса қўшдилар. Машҳур рус металлурги Павел Петрович Аносовнинг (1791-1851) Х1Х аср 20-40 йилларида ѐзилган асарлари ғоят катта аҳамиятга эга бўлди. Златоуст заводида ишлаган Аносов юқори сифатли пўлат ишлаб чиқаришга ва металл ҳақидаги фанга асос солганлардан биридир. Аносов пўлатни микроскопда анализ қилиб, унинг ажойиб хусусиятлари, сирини топди ва юқори сифатли пўлат ишлаб чиқаришнинг янги технологик процессларини таклиф этди. Аносовнинг издоши Павел Матвеевич Обухов (1820-1869) пўлатдан ғоят пухта йирик буюмлар қўйиш усулини ишлаб чиқди. Обухов Аносовнинг ва ўзидан олдин ўтган бошқа металлургларнинг тажрибаларидан фойдаланиб, титанли пўлат ва легирланган бошқа пўлатлар тайѐрлашга асос солганлардан бири бўлди. 1827 йилда немис химиги Фридрих Вѐлернинг (1800-1882) алюминий кашф этганлиги рангдор металлурги соҳасида муҳим бир воқеа бўлди, аммо бу кашфиѐтнинг аҳамияти ҳам анча кейин юзага чиқди. Дастлаб алюминийнинг нархи асл металларнинг нархига баравар келар эди. Алюминий ишлаб чиқариш технологиясини 1854 йилда француз олими А.Э.СенКлер Девиль ва 1865 йилда рус химиги Н.Н.Бекетов анча такомиллаштиргандан кейин алюминий ишлаб чиқариш учун қилинидиган харажатлар жуда камайди ва у алюминий кенг кўламда ишлатила бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |