3-мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёти босқичлари: Ғарб фалсафаси режа



Download 107,7 Kb.
bet2/21
Sana23.02.2022
Hajmi107,7 Kb.
#122882
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
маъруза

Учинчи босқич эллинистик (ёки эллиник) аталиб, э.о. IV-II асрларни ўз ичига олади. Чуқур фалсафий мазмундор тизимларнинг юзага келиши билан боғланган классик даврдан фарқли ўлароқ бу даврда бир қатор фалсафий мактаб (перипатетиклар, Афлотун академияси, стоиклар ва эпикурейлар мактаби, скептицизм)лар юзага келади. Теофраст ва Эпикур бу даврнинг йирик намояндалари бўлган. Бу мактабларнинг барчаси учун умумий хусусият шундан иборат эдики, улар Афлотун ва Арастунинг таълимотларини изоҳлашдан этика муаммоларига ўтадилар, скептицизм ва стоицизмнинг талқкинчиларига айланадилар.
Антик фалсафа тараққиётидаги тўртинчи босқич (э.о. I аср - милоднинг V-VI асрлари) шундай даврга тўғри келдики, эндиликда антик замонда Рим ҳал қилувчи роль ўйнай бошлайди, ҳатто, Юнонистон ҳам унинг таъсирига тушиб қолади. Рим фалсафаси юнон, хусусан, эллинизм даври фалсафаси таъсирида шаклланади. Рим фалсафасида учта йўналишни алоҳида кўрсатиш мумкин: стоцизм (Сенека, Эпиктет, Марк Аврелий), эпикуреизм (Тит Лукреций Кар), скептицизм (Секст Эмпирик).
III-V асрларда Рим фалсафаси йирик намояндалари Афлотун ҳисобланган неоплатонизм юзага келади ва ривожланади. Неоплатонизм нафақат илк христиан фалсафасига, шу билан бирга бутун ўрта аср диний фалсафасига кучли таъсир кўрсатади.
Энди антик фалсафа тараққиёти босқичлари шаклланиши ва ривожланишида фаоллик кўрсатган мутафаккирларнинг баъзи бирлари билан танишиб ўтайлик.
Биринчи асос ғояси Милет мактаби намояндалари Фалес (э.о. 625-547), Анаксимандр (э.о.610-546), Анаксимен (э.о. 585-524) ва Гераклит (э.о. 544-480) томонидан илгари сурилади.
Милет фалсафий мактаби файласуфлари биринчи ибтидони табиат билан боғлиқ ягона моҳият сифатида тушунганлар. Бошқа нарса эмас, табиатнинг ўзи бутун мавжудликнинг сабабчисидир, деган хулосани берганлар.
Биринчи ибтидо мифологиядан фалсафий дунёқараш тизимига ўтиб, умумийликни назарда тутар эди. Дастлабки даврларда бу ибтидо энг умумий тушунча кўринишида эмас, балки яққол шаклда тасаввур қилинади: Фалес бундай ибтидони - сув, Анаксимен - ҳаво, Гераклит - олов деб ҳисоблайди. Сув, ҳаво, олов умумийликнинг рамзи сифатида эътироф этилади. Булар оддий жисмлар бўлмай, шу билан бирга илоҳийликни ҳам билдиради. Гераклитнинг олови шунчаки ўт эмас, балки яратувчи - олов - мангу ва илоҳий космик олов эди.
Фалес қадимги дунёнинг етти донишмандидан бири ва Милет мактабининг асосчиси бўлиб, ҳар томонлама билимли, геометрик теоремаларни исбот қилган, Қутб Юлдузини кашф этган, э.о. 585 йили Қуёшнинг тутилишини башорат қилган; йилни 365 кун, ҳар бир ойни 30 кундан иборатлигини кўрсатган мутафаккир бўлган. У ранг-баранг бутун борлиқнинг асосига Сувни қўяди: Сув - мавжудликнинг ҳам ибтидоси, ҳам интиҳоси.
Унинг қуйидаги ҳикматли сўзлари машҳур: «Бутун борлиқнинг энг қадимгиси - Ҳудодир, чунки у туғилмаган»; «Олам Ҳудо томонидан яратилганлиги учун ҳамма нарсадан гўзалдир»; «Вақт ҳамма нарсадан донишманддир, чунки у барча нарсанинг нималигини кўрсатиб беради»; Ундан сўрадилар: «Оламда нима мураккаб?» - «Бошқаларга маслаҳат бериш» ва ҳ. к.
«Бахтсизликни қачон енгиб ўтиш мумкин? - Душманинг учун ўта қийинроқ ҳолат содир бўлганини кўрганингда».
Фалеснинг шогирди бўлган Анаксимандр бутун борлиқнинг биринчи асосини апейрон (аниқлаб бўлмайдиган, чексиз абстракт модда) ташкил этади, деб ҳисоблайди. Апейрон фаол, ҳамиша ҳаракатда бўлади; бир хил нарса ларнинг ўлиши бошқаларнинг туғилишига олиб келади. Ягона апейрон қарама-қаршилик (совуқ ва иссиқ)ларга ажралади. Олам совуқ ва иссиқ кураши туфайли юзага келади. Юнон мутафаккирларидан биринчи бўлиб, Анаксимандр инсон ва ҳайвонларнинг келиб чиқиши ҳақидаги масала билан қизиқади. У Ернинг юмалоқлигини, Ой акс эттирилган ёруғлик туфайли нур сочишини ҳаёл қилади.
Анаксимен астрономик таълимотларни табиий йўл билан изоҳлайди. Бутун борлиқнинг биринчи асоси Ҳаводир. Ҳаво юмшаб - оловга, қуюқлашиб - шамолга, кейинчалик булутга, сўнгра сувга, кейин тупроққа, тошга яна бошқа нарсаларга айланади. Унинг тасаввур қилишича, ёритгичлар Ернинг атрофида ҳаракат қилади, Қуёш ва Ой Ердан пайдо бўлган.
Оламнинг бирламчи асоси, ундан борлиқнинг ранг-баранг ҳодисаларининг юзага келиши, ва, аксинча, турли-туманликнинг Ягоналик (бирламчи негиз)га қайта айланиши муаммоси фалсафий фикр тараққиётида турлича йўналишларни келтириб чиқаради.

Download 107,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish