биринчидан, иқтисодий соҳадаги манфаатларни қаноатлантирувчи тузилмалар: 1) хусусий мулк асосида вужудга келадиган ва фаолият юритадиган нодавлат ташкилотлари; 2) ширкат хўжаликлари ва уларнинг уюшмалари; 3) ижара асосида ишловчи жамоалар;
ҳиссадорлик жамиятлари; 5) молиявий жамғарма ҳамда уюшмалар;
ишлаб чиқариш корпорация, концернлари ва бирлашмалари;
тадбиркорлар уюшмалари (палатаси) ва ҳ.к.;
иккинчидан, ижтимоий соҳадаги манфаатларни ифодаловчи тузил- малар: 1) оила ҳамда унинг манфаатларини акс эттирувчи махсус ташкилотлар; 2) таълим-тарбия муассасалари (мактаб, ўрта-махсус ва олий таълим муассасалари); 3) жамоат бирлашмалари, нодавлат ташкилотлар; 4) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари; 5) мустақил оммавий ахборот воситалари; 6) диний ташкилотлар; 7) миллий-мада- ний марказлар; 8) кўнгилли жамиятлар; 9) жамоатчилик фикрини аниқ- лаш ва ўрганиш институтлари; 10) турли ижтимоий ихтилофларни адо- латли ҳал этувчи тузилмалар ва ҳоказо;
учинчидан, сиёсий соҳадаги манфаатларни акс эттирувчи институтлар ва тузилмалар: 1) ҳуқуқий давлатнинг мавжудлиги; 2) сиёсий партиялар; 3) ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар; 4) сиёсий мухолафатнинг мавжудлиги; 5) инсон ҳуқуқларини ҳимояловчи институтлар ва ҳоказо.
Юқорида келтирилган тасниф умумий бўлиб, у энг асосий тарки- бий тузилмаларни ифодалайди. Албатта, фуқаролик жамияти ўзининг ранг-баранглиги, турли-туманлиги билан тавсифланади. Унда турфа кўринишдаги маърифий, маданий ва бошқа мазмундаги ташкилотлар фаолият кўрсатиши мумкин.
. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг шаклланиши
Узбекистон мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб ўз умрини ўтаб бўлган эски мустабид совет тузумидан воз кечиб, мамлакатда бозор иқтисодиётига асосланган эркин фуқаролик жамиятини шакллантиришга азму қарор қилди. Юртимизда адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш истиқболлари стратегик мақсадга айланганлиги ҳамда сиёсий даражада кўп бора бунга эътибор қилиб келинаётганлиги бежиз эмас. Бинобарин, фуқаролик жамияти бўлма- са, давлат ҳуқуқий мазмун сифатларига эга бўлолмаслиги аён. Зеро, бундай жамият ҳуқуқий давлатнинг асосий ижтимоий-иқтисодий пойдевори ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, фуқаро- лик жамиятининг назарий, концептуал асослари давлат мустақил- лигимизнинг дастлабки даврлариданоқ яратила бошланган эди. Мазкур соҳадаги сиёсий-ҳуқуқий таълимот ўз моҳият-эътибори билан тамомила миллий истиқлол ғояси билан яратилган бўлиб, давлати- миз раҳбарининг дастлабки асарлари, нутқ ва маърузаларида асослаб
о
берилди. Хусусан, Президент И. А. Каримов ўзининг «Узбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» номли асарида «бизнинг пировард мақсадимиз ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисо- диётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир», - деб таъкидлайди.
Мазкур дастурий асарда Узбекистон жамияти сиёсий, иқтисодий тараққиётининг, маънавий покланишининг асосий йўллари ва устувор йўналишлари янгича мушоҳада асосида белгилаб берилди.
Унда «Узбекистон - демократия ва ижтимоий адолат жамияти» шиори остида амалга ошириладиган ички ва ташқи сиёсат чинакаммустақил Узбекистонни барпо этиш билан белгиланади. Республикада собитқадамлик билан халқчил адолатли жамият бунёд этиш - бош вазифадир, дейди Президент.
Фуқаролик жамиятининг сиёсий ва давлат тузилиши инсонга барча соҳаларда турмуш тарзини эркин танлаб олиш имкониятини кафолатлаши керак. Жумладан, бу сиёсий соҳада қуйидагиларни билдиради: халқ ҳам бевосита, ҳам ўз вакиллари орқали давлат ҳоки- миятини амалга оширишда иштирок этиши лозимлигини; ҳокимият- лар тақсимланиши тамойилини жорий этиш асосида демократияни чуқурлаштириш ва миллий давлатчиликни барпо қилишни; жамиятнинг сиёсий тизимини, давлат идоралари тузилмасини тубдан янгилашни; бир мафкура якка ҳокимлигидан воз кечиш, сиёсий ташкилотлар, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллигини тан олишни; демократиянинг қонуний таркиби сифатида кўп партиявийликни шакллантиришни; фуқароларнинг қонун олдида тенглик ва қонун устуворлигини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |