Иккинчи жиҳати. Сиёсий нуқтаи назардан баҳолаганда фуқа- ролик жамиятидаги сиёсий тизим ва сиёсий бошқарувнинг мазмун- моҳиятини ҳуқуқий давлатчилик ифода этади. Бошқача айтганда, ҳуқуқий давлат фуқаролик жамиятининг сиёсий моҳиятини, сиёсий шаклини ташкил этади. Бу икки ҳодисанинг ўзаро муносабати шакл ва мазмун ўзаро алоқадорлигини акс эттиради. Бундан келиб чикадиган хулоса шуки, фукаролик жамияти тўла маънода мавжуд бўлишининг шак-шубҳасиз шарти ҳукукий давлатнинг мавжуд- лигидир. Ва, аксинча, ҳукукий давлат факат фукаролик жамиятидек ижтимоий маконда карор топиши ва фаолият юритиши мумкин.
Фукаролик жамияти билан ҳукукий давлатнинг ўзаро нисбатини иктисод билан сиёсатнинг нисбати тарзида изоҳлаш ўринли бўлади.
Буни Узбекистон мисолида ҳам яккол кўриш мумкин. Зеро, иктисодий ислоҳотлар тегишли демократик сиёсий тузилмалар, институтлар мавжуд бўлишини такозо этади.
Мамлакатимизда мулк шаклини ўзгартириш, хусусийлаштириш жарайонларини амалга оширишга каратилган давлат тузилмалари вужудга келтирилди. Президентнинг 1992 йилдаги фармони билан Давлат мулк кўмитаси ташкил этилган эди.
Фукаролик жамиятининг сиёсий тавсифланиши факат давлат тузилмаларининг ривожлантирилишидан иборат эмас. Демократия равнак топиши учун фукаролик жамиятида ҳур фикрлилик, сиёсий плюрализм ҳам карор топиши зарур. Бунинг учун жамиятда том маънодаги кўп партиявийлик, жамоат ва нодавлат ташкилотларининг кенг кўламли тизими, тадбиркорларнинг иттифоклари, уюшмалари, меҳнаткашлар мустакил бирлашмалари, фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари тизими вужудга келтирилиши лозим, токи бу тузилмалар давлат идоралари билан тенг ҳукукли муносабатларга кириша олсин.
Таҳлил юритилаётган жабҳада ҳукукий давлатнинг асосий вазифаси инсон ва фукаронинг юксак ҳукукий макомини таъминлаб беришдан иборат. Конституциянинг 2-моддасида давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фукаролар олдида масъулдирлар, деб ёзилган. Бунинг маъноси шуки, давлат, унинг идоралари аввало фукароларнинг ҳукукларини ҳурмат килишлари лозим. Қонунда белгиланган фукаровий ҳукук ва эркинликлар давлат идоралари ва мансабдор шахслар учун мукаддас бўлмоғи лозим. Фукаролар конун олдида ҳукукнинг тенг субъекти сифатида эътироф этилиши лозим.
Фукаролар ва уларнинг уюшмалари давлат идоралари билан мулокотда ҳукукнинг тенг субъектлари сифатида муносабатга киришадилар. Башарти, бу тенг ҳукукий муносабатларда томонлар- дан бирининг ҳукукига, манфаатига путур етказилса, у судга муро- жаат этиши ва конуний асосларда суд тартибида ўз ҳукукини тик- лашга эришиши мумкин. Ҳукукий давлатчиликнинг муҳим тамойил- ларидан бири ана шундай. Шундай килиб, ҳукукий давлат нафакат фуқаролик жамиятини бошқарув тизими, балки ўзини ўзи бошқарув- чи фуқаролик жамиятига боғлиқ, унинг манфаат ва эҳтиёжларига бўйсунувчи тизим сифатида майдонга чиқади.
Учинчи жиҳати. Фуқаролик жамияти чуқур маънавий, юксак маданий инсоний муносабатлар замирига таянади. Бу жамиятнинг маънавий ҳаётида бир нарса устуворлик қилади, яъни инсон бениҳоя даражада улуғланади, умуминсоний қадриятлар эъзозланади, улар мўътабар ва муқаддас саналади. Бунда инсоннинг қадр-қиммати, меҳр-оқибат, ахлоқий поклик, адолатпарварлик ва инсонпарварлик каби олий қадриятлар одамлар ўртасидаги муносабатларнинг бел- гиловчи мезони сифатида майдонга чиқади.
Демократик ислоҳотлар даврида маънавиятни юксалтиришга асосий эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Зеро, маънавият - инсо- ният ички дунёсининг кўзгуси, тафаккури, онги ва фикр юритиш тарзининг мазмун-моҳиятини акс эттирувчи юксак ижтимоий қад- риятдир. Инсоният ҳамиша эзгуликка, маънавий баркамолликка интилиб яшайди. Юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳот- ларнинг муваффақияти, мамлакатнинг яқин келажакдаги истиқболи ҳамюртларимиз қандай мавқени эгаллашига, қанақа маданий- маънавий ва ахлоқий қадриятларни шиор қилиб олишига боғлиқ бўлади.
Фуқаролик жамиятида эркинлик, қонун олдида барчанинг тенг- лиги, ижтимоий адолатнинг таъминланиши ҳамма фуқароларнинг ижодий салоҳияти ва истеъдодининг бевосита рўёбга чиқарилишига имконият яратилади. Фуқаролик жамияти ҳуқуқ ва адолат мезонлари билан ўлчанади. Ҳуқуқ жамиятнинг ўзига хос «гуманистик импе- ративи» (инсонпарварлик талаби), яъни инсоний-ахлоқий қоидаси, маънавий маёғи бўлиб ҳисобланади. И. Кант фуқароларнинг ўзаро ҳуқуқий муносабатидаги мавқеи қуйидаги принциплар асосида белгиланади:
жамиятнинг ҳар бир аъзоси инсон сифатида эркин ва озод бўлиши; 2) ҳар бир фуқаронинг бошқа фуқаро билан билан тенглиги;
жамият ҳар (бир) аъзосининг фуқаро мақомидаги мустақиллиги.
Узбекистон мустақилликни қўлга киритгач, маданиятимиз сар- чашмаларига, теран ва улкан маънавий меросимизга мурожаат қи- лиш, боқий тарихий ўтмишимизда мавжуд бўлган барча эзгуликлар- ни юзага чиқариб, ривожлантириш борасида беқиёс имкониятларочилди. Утмиш аждодларимизнинг маданий ва маънавий бойлиги чуқур мушоҳада этилиб, ижтимоий онгимизга сингдирилмоқда. Шу орқали биз барпо этаётган янги фуқаролик жамияти манфаатларига хизмат қилмоқда.
Биз шунчаки демократик жамият эмас, балки одил демократик жамият барпо этмоқдамиз. Давлатчилигимиз адолат тамойилларига таянади. «Адолатга интилиш - халқимиз маънавий-руҳий дунёсига хос энг муҳим хусусият. Адолатпарварлик ғояси бутун иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар тизимига сингиб кетиши, ижтимоий кўмаклашув механизмида ўз аксини топиши керак»55. Маънавий- маданий савия паст бўлган жамиятда адолат тантанаси ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.
Фуқаролик жамиятининг қуйидаги асосий белгилари ва хусу- сиятларини кўрсатиш мумкин:
жамият ва шахс эҳтиёжлари тизимида фаол ижодий фаолият ва меҳнатнинг роли алоҳида мазмунга эга бўлиш;
жамият мазмунини, унинг ривожланиш қонуниятлари моҳиятини хусусий мулкчилик муносабатлари орқали белгилаши;
хусусий мулк барча мулк шакллари қаторида равнақ топиши ва уни муҳофазалашда қонуннинг, давлатнинг, ҳокимиятнинг алоҳида роль ўйнаши;
фуқароларнинг юридик жиҳатдан бир хил мақомга эгалиги ва қонун олдида тенглиги. Жамиятда адолатли суд тизимининг қарор топиши ва уни фуқароларни ҳимояловчи посбон идорага айланиши;
шахснинг хусусий ҳаёти ва иқтисодий фаолиятига давлат аралашувининг қонун доирасида чекланиши. Ҳуқуқий давлатчилик- нинг мавжуд бўлиши;
шахснинг давлат ҳокимиятига нисбатан мулкий ва иқтисодий мустақиллиги;
давлат, давлат ва фуқаролар ҳуқуқнинг тенг субъекти сифатида муносабатга кириша олиши, улар судда тенг тарафлар сифатида майдонга чиқа олиши. Фуқаролар ҳуқуқларини кафолатлаш ва устувор таъминлаш механизмларининг яратилганлиги;
фуқаролик жамиятининг таркибий институтлари, жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимининг мавжуд- лиги;
жамиятнинг юксак маънавий-маданий ва ахлоқий ривожлан- ганлиги, инсонлар ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, иймон- инсоф доирасида, шахс кадрини эъзозлаш асосига курилганлиги.
Шундай килиб, фукаролик жамияти - ҳар бир инсон манфаатини устувор билувчи, ҳукукий анъана ва конунларга ҳурмат муҳити шакллантирилган, умуминсоний кадриятлар эъзозланадиган, инсон ҳукуклари ва эркинликлари сўзсиз таъминланадиган, давлат ҳоки- миятини самарали жамоатчилик назорати механизмлари вужудга келтирилган, инсоний муносабатлар чукур маънавий-маданий кадриятларга таянадиган эркин демократик ҳукукий жамият.
. Фуқаролик жамиятининг тузилиши ва асосий принциплари
Фукаролик жамияти юксак даражада уюшган, батартиб муносабатлар тизимига таянган, ўзини ўзи бошкариш механизмлари мукаммал карор топган жамиятдир. Бу жамият шароитида инсон ва фукароларнинг ҳукук, эркинлик ҳамда манфаатларини акс эттирувчи, муҳофаза этувчи турли-туман уюшмалар, бирлашмалар, нодавлат ташкилотлар ва идоралар мавжуд бўлади. Улар давлат ҳокимиятидан мустакил бўлиб, ўзини ўзи бошкариш тамойили асосида актив фаолият кўрсатади.
Фукаролик жамиятида ижтимоий ҳаётга катта аҳамият берилади. Унинг асосий максади инсон ҳаётини саклаш, унинг максадларини, ҳаётий орзуларини, ниятларини шу ташкилотлар, ижтимоий институтлар, гуруҳлар, оила ва бирлашмалар оркали амалга оширишдир. Бу ташкилотлар, институтлар ва гуруҳлар алоҳида шахсга унинг ҳо- кимият манбаи эканлигини, унинг лаёкати ва ҳаракати, обрўси юксак кадрият эканлигини тушунтиришга ёрдам берадилар. Инсонлар ушбу ташкилотлар ва бирлашмалар оркали ўзларининг сиёсий, иктисодий, ижтимоий ва бошка максадларини амалга оширадилар.
Фукаролик жамиятининг асосий белгилари:
кўп партиявийлик;
сиёсий ҳаётнинг ва сиёсий институтларнинг, мафкура ва фикрларнинг хилма-хиллиги;
ўзини ўзи бошкариш органлари мавкеининг баландлиги;
жамиятни бошкаришда оммавий ахборот воситалари ролининг катталиги киради. Фукаролик жамияти маънавий ҳаёт умумбашарий кадриятлар асосида амалга оширилганлиги, инсоннинг мукаддаслиги, эркинлиги, қонун олдида тенглиги, ижтимоий адолатнинг тўлиқ қарор топганлиги билан белгиланади.
Демак, фуқаролик жамияти - тенг ҳуқуқли инсонларнинг жамияти, якка шахслар ёки жамоалар манфаатларини амалга оширишга кўмак- лашадиган жамоат ва нодавлат институтларнинг тизимидир.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, фуқаролик жамияти жамоат бирлашмаларининг йиғиндисидангина иборат бўлмай, балки улар фао- лиятининг натижасида пайдо бўладиган муносабатлар тизими ҳамдир. Шунинг учун ҳам фуқаролик жамиятини миллий ва диний анъана- ларсиз, одатларсиз, одоб-ахлоқ нормаларисиз ва миллий қадриятларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу жамият иқтисодий, касбий, маданий, диний ва бошқа манфаатларни шакллантиришга ва уларни амалга оширишга қаратилган ижтимоий алоқалар тизимини ҳам қамраб олади.
Узбекистон Республикаси Конституцияси ҳар бир инсоннинг эҳтиёжлари, манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга қаратилган. Конституция инсонни энг катта бойлик сифатида алоҳида кўрсатгани ҳолда фуқаро, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муноса- батларнинг оқилона, ҳуқуқий ҳал этилишини сиёсий жиҳатдан расмий- лаштиради. Конституция ва қонунларнинг устунлиги, уларнинг инсон манфаатларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий муносабатларни мақбул ҳолга келтиришга йўналтирилганлиги фуқаролик жамияти асосларини қарор топтиришнинг асосий омилларидир.
Фуқаролик жамиятида қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўзини ўзи камол топтиришига ёрдам беради, шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади. Айни вақтда, бу барча одамлар қонунларга сўзсиз риоя қилишлари шарт эканлигини ҳам англатади.
Фуқаролик жамиятидаги мавжуд манфаатларни қаноатлантириш, рўёбга чиқариш учун тегишли ташкилий тузилмалар ва институтлар шаклланади.
Фуқаролик жамиятининг ички тизимини қуйидагича таснифлаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |