2-мавзу. Инсон тараккиёти концепцияси (4 соат)


Инсон тараққиёти концепциясининг пайдо бўлиши



Download 71,26 Kb.
bet4/8
Sana22.02.2022
Hajmi71,26 Kb.
#96228
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5406946724210018365

Инсон тараққиёти концепциясининг пайдо бўлиши
Ижтимоий ривожланишнинг бутун тарихи давомида “жамият” категориясига турлича концептуал ёндашувларни кузатиш мумкин. Ижтимоий, фалсафий, иқтисодий назариялар ушбу тушунчанинг турлича талқинларини таклиф этадилар. М.Вебер16 таълимотига кўра, жамият – шахслар жамланмаси бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз мақсадларига эришишга интилади17.
Умуман олганда, жамият – одамларнинг жамоавий фаолиятига асосланган мураккаб, кенг кўламли, кўп даражали очиқ тизимдир. Жамиятнинг моҳияти – ижтимоий организм – ижтимоий институт асосидаги тизимдир.
Ижтимоий институт – ўзини такрор ҳосил қилиш ва ривожлантиришни таъминлаш мақсадида жамоавий фаолиятда иштирок этаётган одамларнинг барқарор уюшмаси бўлиб, у жамиятни такрор ҳосил қилиш ва ривожлантириш учун зарур бўлган қадриятларни яратади.
Қадриятлар – одамлар эҳтиёжларини қондирадиган нарсалардир. Улар, эҳтиёжлар каби, моддий, маънавий ва ижтимоий бўлади.
Тарихан бирламчи – ижтимоий институт – уруғ, оила бўлиб, унда турмуш кечириш ва функцияларни ривожлантириш учун барча зарур нарсалар амалга оширилади. Бу функцияларни алоҳида ижтимоий институтлар бажара бошлагач, улардан кичик ижтимоий тизимлар ва ижтимоий ҳаётнинг соҳалари ташкил топади. Моддий ва маънавий неъматлар ишлаб чиқариш соҳалари мавжуддир.
Моддий неъматлар (қадриятлар) ишлаб чиқариш сохасини шунингдек “моддий ишлаб чиқариш” ёки “иқтисодиёт” (тор маънода) деб аташ қабул қилинган. Кенг манода эса иқтисодиёт – ижтимоий ҳаётнинг барча сохаларидаги иқтисодий муносабатларнинг жамланмасидир.
Маънавий неъматлар (қадриятлар) ишлаб чиқариш соҳаси икки сохадан: фан соҳаси ва санъат соҳасидан иборатдир. Фан соҳаси объектив билимлар эгалланишини таъминлайди. Бу соҳа фаннинг уч гуруҳига: фалсафа, табиий ва ижтимоий фанларга бўлинади.
Санъат соҳаси воқеликни бадиий асарлар шаклида субъектив тасаввур этишни таъминлайди.
Жамият тизим сифатида амал этиши давомида ривожланиш жараёнлари кечади. Тарихий ривожланиш жараёнида хар бир муайян жамият фақат миқдор жиҳатидан эмас, балки сифат жиҳатидан ҳам ўзгариб, амал этишини, турмуш тарзини ўзгартиради. У жамиятнинг бир туридан ривожланганроқ бошқа турига ўтади.
Асосий ижтимоий институтларнинг амал этиши бевосита ишлаб чиқарувчиларни фаолиятга рағбатлантириш орқали белгиланади. Бу пировард натижада жамият амал этиши ва унинг тузилишини белгилайди. Ўз навбатида бу жамиятнинг ижтимоий турини ажратиб кўрсатиш учун асос яратади.
Иқтисодий тафаккурнинг тарихи кўҳна дунёнинг ёзма манбаларидан бошланади. Қадимий Мисрда суғориш тизими атрофида шакллантирилган, муайян даражада режалик иқтисодиёт мавжуд бўлган. Сурия ва Бобил тузумлари пул институтларини юқори мукаммалик даражасига кўтарганлар, улар кредит ва банк ишидан хабардор бўлганлар. Қадимий Хитойда дехқончилик, тижорат ва молия масалалари билан мунтазам шуғулланишган. Хитойликлар пулни тартибга солиш ва товар айланмаси устудан назорат қилиш усулларини ишлаб чиққанлар, бу эса маълум таҳлилни талаб этган.
Милоддан аввалги V-IV асрларда қадимий юнон мутафаккирлари Ксенофон, Платон, Аристотель асарларида иқтисодий масалалар илк бор илмий таҳлил қилинган. Улар мурракаб иқтисодий масалаларни қўйибгина қолмасдан, бу саволларга ўз жавобларини берганлар. Кўҳна юнонликлар “иқтисод” (“тежаш”) сўзи асосида “иқтисодиёт” атамасини муомалага киритганлар. Ўша давр олимлари иқтисодиёт дейилганда ўз хўжалигини бойитишга ёрдам берадиган фанни тушунганлар. Улар, шунингдек, меҳнат тақсимоти ғоясини илгари сурганлар, шунингдек турли товарларни бир-бирларига таққослаш асосида умумий мезонни қабул қилиш мумкинлигини тушуниб етганлар. Оддий товар муомаласи билан пулнинг капитал сифатида муомаласи ўртасидаги тафовут ҳам аниқланган.
Кўхна давр иқтисодий тафаккурининг энг машҳур вакилларидан бири кўҳна юнонлик файласуф Платоннинг “Давлат” ва “Қонунлар” асарларида иқтисодий масалалар кўриб чиқилган. Бу асарларнинг биринчисида мукаммал давлат тузилиши баён этилган бўлса, иккинчисидаги давлат анча ҳаётироқ тасввур қилинган. Платоннинг фикрича, идеал давлат – шаҳар-давлатдир. Унда унча кўп бўлмаган ва имконияти борича муқим яшайдиган аҳоли бўлиши керак бўлган. Ҳудди шунингдек, аҳоли каби унинг бойлиги ҳам муқим бўлиши керак бўлган.
Мазкур давлатда барча иқтисодий ва ноиқтисодий фаолият қатъий тартибга солинган. Аскарлар, дехқонлар, ҳунармандлар ва бошқа фаолият билан шуғулланадиганларнинг ўз доимий тоифалари бўлган, эркаклар ва аёлларга бир хил қаралган. Ана шундай тоифалардан бири – қўриқчилар ёки ҳукумдорлар ҳамма билан биргаликда яшаши ва уларнинг шахсий мулки ёки оиласи бўлмаган. Ҳудди шу тоифа вакилларига давлатни бошқариш ишониб топширилган.
Жахон иқтисодиёти фанининг тарихи ХХ аср бошига қадар ишлаб чиқариш жараёнида жисмоний капитал – ишлаб чиқариш воситалари, моддий ресурслар ва ҳоказолар асосий роль ўйнаганлигидан далолат беради. Чунки бу даврда технологияга қўшимча ресурслардан бири сифатида фойдаланиладиган табиий кучга эга иш кучининг бўлиши кифоя қиларди. Ходимларни қўитиш ва уларни бир-бири билан алмаштириш осон эди.
Бироқ ХХ асрнинг ўрталарида рўй берган объектив жараёнлар вазиятни тубдан ўзгартирди. Фан-техниканинг жадал ривожланиши билимлар, кўникмалар, махорат, инсон қобилиятини биринчи ўринга кўтарди. Бевосита инсон иқтисодиётни ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланди.
Бу ижтимоий муносабатлар тубдан ўзгараётганидан далолат берарди. Инсон омилининг кучайишига жамиятда содир бўлаётган ўзгаришлар ҳам таъсир кўрсатарди. Ходимлар ўз меҳнатлари натижаларини тақсимлашда, мулкда, фойдада иштирок этиш тизими орқали корхоналарни бошқаришда иштирок эта бошладилар, кооператив корхоналарнинг сони ва уларнинг самарадорлиги ҳам ортарди.
Инсон капитали концепцияси XVII асрда пайдо бўлган деб ҳисобланади. Уни биринчилардан бўлиб 1676 йилда Вильям Петти18 урушда қуролларни йўқотишни инсон ҳаётини йўқотиш билан таққослаш асосида қўллади. У Англия учун урушда инсон
В. Петти бойлик ва унинг манбалари таркибига ер ва у келтирадиган рента, капитал ва ундан олинадиган фойда (фоиз) билан бир қаторда одамларнинг меҳнати, малакаси ва соғлиғига боғлиқ равишда, у ёки бу турдаги даромад келтиришини кўрсатган. Олимнинг фикрига кўра, инсон капиталининг миқдори ходимнинг бутун умри давомидаги иш хақи капиталашиши билан баҳоланади19.
Яна бир аср ўтгандан сўнг Адам Смит ва классик иқтисодий назариянинг бошқа вакиллар ҳам инсон капитали концепциясини эътироф этдилар. Адам Смит 1776 йилда ўзининг “Халқлар бойлигининг моҳияти ва сабаблари хусусидаги тадқиқотлар” асарида халқларнинг бойлиги асосан ишчилар сони ва улар кўникмасининг сифати билан белгиланишини кўрсатган.
Ушбу концепцияни вужудга келишига ҳинд иқтисодчиси, 1998 йил Нобель мукофоти лауреати Амартья Кумар Сеннинг илмий асарлари ва покистонлик машҳур иқтисодчи Маҳбуб ул-Ҳақнинг фаолияти катта ҳисса бўлиб қўшилди. Маҳбуб ул-Ҳақ БМТТД (БМТининг Тараққиёт Дастури) томонидан 1990 йилда тайёрланган биринчи “Инсон тараққиёти тўғрисида”ги маърузанинг ташаббускори ва муаллифларидан бири бўлди. Шундан буён ушбу нашр ҳар йили чоп этилади20.
Шунингдек, дунёнинг деярли барча давлатлари ҳар йили ИТКга асосланган ўз Миллий маърузаларини тайёрлайди21.



Download 71,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish