Демократик институтларни ривожлантириш – фуқаролик жамияти талаби
Режа:
Демократик институтлар ривожи фуқаролик жамияти талаби.
Фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувига иштироки.
Жамоат бирлашмалари фуқаролик жамиятинингмуҳим шарти.
Ўзбекистонда сиёсий партиялар тадрижий ривожи ва ҳуқуқий асослари.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг конституциявий негизлари.
Таянч сўзлар: Инсон, жамият, давлат, конститутция, демократия, фуқаролик жамияти, демократик институтлар, жамоат бирлашмаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролар йиғини, касаба уюшмаси, давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий назорат, ижтимоий шериклик, миллий қадрият, фуқаролик маданияти, фаоллик, иштирок, масъулият, жавобгарлик.
1. Демократик институтлар ривожи фуқаролик жамияти талаби.
Демократик тамойилларга амал қилиб, фуқаролик жамиятини қуришни мақсад қилган жамиятда фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқаришда кенг жалб этиш, фаол иштирокини таъминлаш асосий сиёсий мақсадга айланади. Бу, демократик институтларнинг ривожини характерловчи муҳим мезондир. Шу маънода, "Демократия, - деб ёзади Президент Ислом Каримов, –- инсон, жамият, давлат деган уч субъект ўзаро бир-бирини тўлдирадиган, бир-бирини бойитиб, керак бўлса, назорат қилиб турадиган тизим демакдир. Бу ҳар қайси инсоннинг жамият билан, жамиятнинг эса давлат билан муносабатини, улар ўртасидаги мувозанатни англатади»1.
Хусусан, мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб Ўзбекистонда халқни давлат ҳокимиятини бошқаришда иштирок этишини таъминлашнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратилишига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистонда янги демократик жамият асосларига ўтиш, тоталитаризмдан мерос бўлиб қолган давлат ва фуқаро муносабатларига барҳам бериш сиёсатнинг устувор йўналишига айланди. Қисқа даврда мамлакатда "фуқаро - жамият -давлат" тизими қонуний асосга қўйилди. Бу – сиёсий жиҳатдан кенг ва атрофлича таҳлилга эга бўлган жараён. Чунки, унинг моҳияти жамиятда демократик жараёнларни амалга оширишни назарда тутади, энг муҳими, фуқаро манфаати билан давлат ҳокимиятини бошқариш ўзаро мувофиқлаштирилади. Бу жамиятда, инсоннинг барча ҳуқуқлари: хусусан, давлат ишларида қатнашиш; эътиқод эркинлиги; йиғилишлар; уюшмалар эркинлигини амалда таъминлаш сиёсий воқеликка айланади. '"Фуқаро" ва "давлат" муносабатларидаги мавжуд бегоналашиш жараёнларига барҳам берилиб, уларни давлат ҳокимиятини бошқаришга бўлган масъуллиги ҳамда давлатнинг фуқаролар олдидаги жавобгарлиги вужудга келди. Жумладан, бош Қомусимизнинг 32-моддасида белгилаб қўйилганидек, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар2 деб, белгилаб қўйилади. Бундай имконият жамиятда демократик институтларнинг ривожи билан таъминланади.
Демократик институтлар жамият ҳаётида демократик тамойилларни қарор топишга хизмат қиладиган ташкилотлар ва тузилмалар мажмуаси. Тарихий жиҳатдан уларни шартли равишда демократик мазмунга эга бўлган анъанавий, ижтимоий-сиёсий институтлар (давлат, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, ОАВ)ҳамда фақат демократик жамият шароитида фаолият юритадиган махсус институтларга, масалан, инсон ҳуқуқларига амал қилинишини таъминловчи турли нодавлат тузилмаларга ажратиш мумкин3.
Демократик институтлар мамлакатда фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Кучли фуқаролик жамиятининг ўзига хос жиҳатлари шундан иборатки, демократик тамойиллар ривожида фуқаролик институтлари фаолиятига кенг ўрин берилади, улар жамиятда жамоатчилик назоратини амалга оширади, давлатнинг эътиборидан четда қолган муаммоларни белгилаш ва бартараф этишда давлат институтлари билан ҳамкорлик қилади.
Шу жиҳатдан, улар жамият соҳалари бўйича ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий таснифларга бўлинади. Жумладан,
Do'stlaringiz bilan baham: |